Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   178
Bog'liq
3610604-НУД

Академик лицейлар ва касб
-ҳунар коллежлари ўқувчилари “Ҳаёт фаолияти 
хавфсизлиги” ўқув фанига оид қуйидаги билим ва кўникмаларни эгаллашлари 
зарур.
 
 
Билимлар:
 
 
- ҳаёт фаолияти хавфсизлиги борасидаги ўзларининг вазифалари, ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари; 
- фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш 
борасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар моҳияти; 
- турли тусдаги хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи манбаалар турлари; 
- фавқулодда вазиятларнинг турлари, сабаблари, белгилари ва зарарли 
оқибатлари; 
- фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам берувчи хизматлар вазифаси ва 
мажбуриятлари ҳамда уларни чақириш тартиби; 
- ҳимоя иншоотлари ва воситаларидан фойдаланиш; 
- террорчилик ҳаракати содир этилганда ўзини тутиш; 
- мажбурий ёлғизлик ҳолатида ўзини тутиш; 
- радиация, газ ва электр токининг зарарли таъсиридан ҳимояланиш; 
- ёнғиннинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш; 
- юқумли касалликларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш; 
- фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш; 
- инсон ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини суғурталаш; 
- инсон ҳаётий фаолиятига зарар келтирувчи бошқа хавф-хатарлар бўйича 
билимларни эгаллаши зарур. 
Кўникмалар:
 
 
- фавқулодда вазиятларда тезкор ёрдам берувчи хизматларни тезкор чақириш; 
- фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш, ўз-ўзига ва ўзаро биринчи 
тиббий, руҳий ҳамда бошқа ёрдамни бериш; 
- криминоген вазиятларда шахсий хавфсизликни таъминлаш; 
- ҳимоя иншоотлари ҳамда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш; 
- террорчилик ҳаракати содир этилганда ҳаракатланиш; 
- мажбурий ёлғизлик ҳолатида ҳаракат қилиш; 
- гидрометерологик хавфли ҳодисалар содир бўлганда ҳаракат қилиш; 
- радиация, газ ва электр токидан зарарланганда ҳаракат қилиш; 
- ёнғинда ҳаракат қилиш; 
- фавқулодда вазиятларда моддий ва маънавий бойликларни асраш; 


85 
- инсон ҳаётий фаолиятига зарар келтирувчи бошқа хавф-хатарлар юзага келганда 
ҳаракат қилиш; 
- олган назарий билим ва амалий тажрибани ҳаётда қўллай билиш кўникмасига эга 
бўлишлари зарур.

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling