88
Амалий: Ҳодиса
жойини кўздан кечириш. Ёнғиндан
шикастланиш тури ва
даражаларини аниқлаш. Ёнғиндан шикастланганда биринчи тиббий ёрдам бериш. Мавжуд
имкониятлардан келиб чиққан ҳолда дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш. Шикастланган
жойларга турли микроблар тушмаслигини таъминлаш. Ёнғиндан
шикастланган кишини
тиббий муассасага етказиш тартибини машқ қилиш.
6-мавзу: Террорчилик харакатлар юз берганда ҳаракатланиш тартиби.
Ахборот хавфсизлиги.
Назарий: Террорчилик
ҳаракатлар ва уларнинг инсониятга қарши эканлиги.
Терроризмнинг глобал муаммога айланиб бораётганлиги. Террористик ҳаракатларнинг
турлари. Халқаро терроризм. Ўзбекистонда юз берган террорчилик ҳаракатлари ва
уларнинг кенг жамоатчилик томонидан қораланиши. Унга қарши кураш ва ундан
муҳофазаланиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бурчи эканлиги.
Таълим
муассасасининг бундай ҳаракатлар объекти бўлишдан сақланиш чоралари. Террорчилик
тусдаги хавф эълон қилинганда ҳаракатланиш тартиби.
Миссионерлик, оммавий маданият ва ахборот хуружларининг
зарарли таъсиридан
муҳофазаланиш. Маълумотларни йиғиш, боғлаш, таққослаш ва таҳлил қилишнинг
аҳамияти. Оммавий тартибсизликларда ҳамда криминоген вазиятларда шахсий
хавфсизликни таъминлаш ва ўзини тутиш қоидалари. Оломон
тушунчаси ва оломоннинг
психологияси. Оломонда юзага келадиган хавф-хатарлар. Миграция жараёнлари
оқибатида инсон ҳаётига туғилаётган хавф-хатарлар. Ушбу йўналишдаги ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатларни билишнинг аҳамияти.
7-мавзу: Мажбурий ёлғизлик ҳолатида ўзини тутиш қоидалари.
Назарий: Табиий муҳитда (тоғда, чўлда, сувда, ўрмонда) мажбурий ёлғизлик
ҳолатида ўзини тутиш қоидалари ва ҳаракатланиш тартиби. Табиий муҳитда тўғри
ориентирланишнинг аҳамияти. Мавжуд ашё ва воситалардан оқилона фойдаланиш.
Фавқулодда вазиятларда хабар сигналларини бериш тартиби.
Техноген вазиятларда (лифтда, транспортда, иншоот ва биноларда)
мажбурий
ёлғизлик ҳолатида ўзини тутиш қоидалари. Мавжуд воситалар ва имкониятлардан
оқилона фойдаланиш. Куч ва мавжуд воситаларни тежаш.
Фавқулодда вазиятларга маънавий - руҳий тайёргарлик. Руҳий ёлғизлик
ҳолатининг белгилари ва салбий оқибатлари. Ижтимоий кўринишдаги фавқулодда
вазиятлар.
Кундалик ҳаётда шахсий хавфсизликни таъминлаш. Хавфли ҳолатларни олдиндан
кўра билиш, таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш, хавфсизликни таъминлаш.
Ўзлаштирилган кўникма ва малакалардан фойдаланиб дастлабки чораларни кўриш. Омон
қолиш кўникмаларини эгаллаш. Тезкор хизматларни чақириш
.
Do'stlaringiz bilan baham: