16-мавзу: Фавқулодда вазиятларда аҳолининг муҳандислик муҳофазасини ташкил
этиш. Бинолар ва қурилиш ашёларининг ўзига хос хусусиятлари.
1. Таълим муассасаси, яшаш жойларининг географик ўрни, рельефи, бино ва иншоотлари
жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга турли фавқулодда вазиятларнинг
зарарли таъсири. Ҳудудга хос бўлган локал турдаги фавқулодда вазиятлар хавфини
аниқлаш.
2. Бино ва иншоотларнинг сейсмикбардошлиги. Биноларнинг таснифи, типлари ва
турлари. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишда ҳудуднинг
географик ўрни, рельефи, сейсмик ҳолати, ўзига хос хусусиятларини эътиборга олишнинг
аҳамияти.
3. Қурилиш ашёлари ва жиҳозларидан фойдаланишда қабул қилинган сифат ва миқдор
меъёрларига амал қилишнинг аҳамияти.
4. Қурилиш ашёлари ва жиҳозларининг ҳимоявий хусусиятлари.
17-мавзу: Экологик муҳит бузилишининг инсон ҳаётий фаолиятига зарарли таъсири
ва унинг натижасида юзага келаётган муаммоли вазиятлар.
1. Табиий ва техноген таъсирлар натижасида юзага келаётган экологик фавкулодда
вазиятлар. Табиат ва ҳаво софлиги. Табиат ва инсон уйғунлиги.
2. Ичимлик сувининг антропоген ифлосланиши. Тоза ичимлик сувининг етишмаслиги
муаммоси. Тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш. Чўлланиш ва қурғоқчилик
тушунчалари.
3. Таълим муассасаси ёки яшаш жойларида ҳавони ифлослантираётган омиллар ва уларни
бартараф этиш. Маиший ва саноат чиқиндилари. Ишлаб чиқаришда заҳарли кимёвий
воситалардан фойдаланишнинг атроф муҳитга зарарли таъсири.
4. Озиқ-овқат маҳсулотларига қуйиладиган экологик талаблар. Озиқ-овқат саноатида
генетик такомиллаштирилган маҳсулотлардан фойдаланилишининг инсон ҳаётий
фаолиятига салбий таъсири.
5. Қишлоқ хўжалиги ва саноатда сув ресурсларидан оқилона хамда тежамкорона
фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |