Ўқув дастуриниг номи
|
Бизнесни ташкил этиш ва юритиш
|
Ажратилган соат
|
60
|
Мавзулар сони
|
18
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларни ўз бизнес-ғояларини амалга ошириш ва шахсий даромад топиш мақсадида бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ўргатиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Шуғулланиш мумкин бўлган муайян тадбиркорлик фаолияти турининг афзаллик ва устун жиҳатларини аниқлаш;
Ўз шахсий бизнесини ташкил этиш учун зарур бўлган бизнес муҳитни таҳлил қилиш;
Бизнесни бошлашнинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатларини баҳолаш;
Ўз шахсий бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Шахсий бизнесни ташкил этиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда лицензия олиш.
|
Билимлар
|
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти мазмуни;
Тадбиркорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва таъсис ҳужжатлари;
Бизнес-режанинг вазифаси ва асосий бўлимлари;
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг услубий асослари ва маркетинг тадқиқотлари;
Банкдан кредит олиш ва расмийлаштириш тартиби;
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга қаратилган барча қонуний ва меъёрий ҳужжатлар юзасидан ахборотга эга бўлиш;
Инновацион тадбиркорлик мазмуни;
Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби.
|
Кўникмалар
|
Шахсий бизнесни ташкил этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия олиш;
Бизнес-режа ишлаб чиқиш, шахсий бизнес фаолиятини юритиш ва уни бошқариш;
Бизнес фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;
Бизнес фаолиятини юритиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва таҳлил қилиш;
“start-up” лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;
Банк кредитларини расмийлаштира олиш;
Солиқ ва кредит имтиёзларидан фойдалана олиш;
Муносиб иш топиш, ўзини ўзи банд қилиш, тегишли ишчи ва мутахассисларни ёллаш, бандликни таъминлашга оид ҳужжатлар билан ишлай олиш;
Ишбилармонлик этикасига эга бўлиш, ундан фойдаланиш ва бошқалар.
|
|