Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
-модул. КОРХОНАЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- YIII боб.Пул маблағларининг ҳисоби IХ боб. Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)нинг ҳисоби Х боб. Корхона мажбуриятларининг ҳисоби
- ХI боб. Капитал, мақсадли тушумлар ва резервларнинг ҳисоби ХII боб. Корхона даромадларининг ҳисоби ХIII боб. Корхона харажатларининг ҳисоби
- ХIY боб. Якуний молиявий натижалар ва улар ишлатилишининг ҳисоби ХY боб. Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш I-БЎЛИМ.
- БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ III БОБ. КОРХОНАЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
- ҳисоб сиёсати
2-модул.
КОРХОНАЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ III боб. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш IY боб. Асосий воситаларнинг ҳисоби Y боб. Номоддий активларнинг ҳисоби YI боб. Инвестицияларнинг ҳисоби YII боб. Товар-моддий заҳираларнинг ҳисоби YIII боб.Пул маблағларининг ҳисоби IХ боб. Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)нинг ҳисоби Х боб. Корхона мажбуриятларининг ҳисоби ХI боб. Капитал, мақсадли тушумлар ва резервларнинг ҳисоби ХII боб. Корхона даромадларининг ҳисоби ХIII боб. Корхона харажатларининг ҳисоби ХIY боб. Якуний молиявий натижалар ва улар ишлатилишининг ҳисоби ХY боб. Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш I-БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ III БОБ. КОРХОНАЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 3.1. Корхоналар ҳисоб сиёсатининг моҳияти ва асосий параметрлари Бозор муносабатлари ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юқори савияда, илмий асосланган ҳолда, чунончи барқарор, маълум тамойилларга ва талабларга таянган ҳолда юритишни тақоза этмоқда. Бу талабларга жавоб беришнинг муҳим шарти бўлиб ҳар бир корхонанинг аниқ ҳисоб сиёсатига эга бўлишлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, жумладан, бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонун, Солиқ Кодекси, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, ҳар бир корхона томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишни, унга тўлиқ амал қилишни тақоза этади. Ушбу меъерий ҳужжатларга, жумладан БХМС № 1 “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг 3-пунктига мувофиқ, ҳисоб сиёсати деганда корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва тартиблар мажмуаси тушунилади. Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича корхонанинг ўзига хос режаси ҳисобланади. Бу режа, одатда, расмий ҳужжат сифатида расмийлаштирилади. У корхонанинг бош ҳисобчиси томонидан йилнинг охирида келгуси йил учун ишлаб чиқилади ва корхона раҳбари томонидан буйруқ ёки фармойиш билан тасдиқланади. Ҳисоб сиёсати БХМС №1 нинг 56- пунктига мувофиқ тақвим йили мабойнида доимий характерга эга бўлиши лозим. Уни йил ичида сабабсиз ўзгартириш мумкин эмас. БХМС № 1 нинг 56- пунктига мувофиқ тасдиқланган ва фойдаланиётган ҳисоб сиёсати йил ичида қўйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин: Корхонанинг статуси ва таркибий тузилиши ўзгартирилганда; Мулк эгалари ўзгарганда; Давлат қонунлари ўзгарганда; Ҳисобнинг янги шакллари ва юритиш усуллари жорий этилганда. Ҳисоб сиёсатига киритилган ўзгартиришлар асосланган бўлиши, шунингдек корхона раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланган бўлиши лозим. БХМС № 1 нинг 62-пунктига мувофиқ ҳисоб сиёсати расмий ҳужжат сифатида моливий ҳисобот билан биргаликда мажбурий тарзда қўйидаги ташкилотларга тақдим этилади: Юқори ташкилотга; Солиқ идорасига; Давлат статистика органларига; Қонунда кўзда тутилган бошқа органларга. Талаб ва сўровларга кўра ҳисоб сиёсати прокуратура, суд ва арбитражга, инвесторларга, акционерларга, кредиторларга, аудиторлик фирмаларига ва бошқа қизиқувчиларга ҳам тақдим этилиши мумкин. Корхонанинг ўз ходимлари учун ҳисоб сиёсати очиқ бўлиши лозим. Корхонанинг ҳисоб сиёсатидан ҳар бир қизиқувчи ўз мақсадларида фойдаланадилар. Масалан, солиқ идораси учун ушбу ҳужжат корхонада солиқлар ҳисоб-китобларини тўғрилигини текшириш, ҳисобни тўғри юритилганлигини назорат қилиш мақсадида зарур. Аудиторлик фирмалари ҳисоб сиёсатини ўрганиш асосида уни тўғри тузилганлиги тўғрисида хулоса қиладилар, шунингдек унга қанчалик амал қилинаётганлигига баҳо берадилар. Инвесторлар, акционерлар, кредиторлар учун ҳисоб сиёсати ўз маблағларини ушбу корхонага қўйиш ёки қўймаслик бўйича қарор қабул қилишда асос бўлиб ҳисобланади. Ҳисоб сиёсати расмий ҳужжат сифатида маълум шакл ва таркибга эга бўлиши керак. БХМС № 1 нинг 96-пунктига мувофиқ ҳисоб сиёсатида қўйидаги таркибий элементлар ўз аксини албатта топиши лозим: Корхона активларини баҳолаш турлари ва усуллари; Амортизацияни ҳисоблаш усуллари; Резервларни ташкил қилиш; Товар-моддий бойликларни баҳолаш ва ҳисобга олиш усуллари; Тадқиқот ва ривожланишга сарфланган харажатларни тан олиш ва ҳисобга олиш; Таннархни калкуляция қилишнинг усуллари; Молиявий ҳисоботни консолидация қилиш тартиби; Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш усуллари; Бухгалтерия ҳисобининг ишчи счетлар режаси. Ҳисоб сиёсатида юқорида келтирилган маълумотлар алоҳида боблар, параграфлар кўринишида ифодаланган бўлиши лозим. Корхонанинг молиявий ҳисоботини тузишда муҳим аҳамият касб этадиган бошқа ҳоллар ва тартиблар ҳам ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши мумкин. Корхонада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳисоб сиёсатига тўлиқ амал қилиниши лозим. Бунинг учун корхонада тегишли шарт-шароитлар яратилган бўлиши керак. Жумладан, ходимлар ўртасида бажариладиган ишлар аниқ тақсимланган бўлиши керак. Бундай тақсимотни бош ҳисобчи амалга оширади. У ҳар бир ҳисобчига юритиладиган бухгалтерия ҳисоби счетларини, ҳисоб регистрларини очиш, юритиш, ёпиш тартиблари ва муддатларини белгилаб беради. Бош ҳисобчи корхонанинг бухгалтерияси, унинг бўлимлари тўғрисида Низомни ишлаб чиқиши, уни раҳбарият томонидан тасдиқланишини таъминлаши керак. Низомда ҳар бир бўлим ходимининг лавозимига қараб бажарадиган ишлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиши лозим. Ҳисоб сиёсатига амал қилишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб корхонада ҳужжатлар айланишининг аниқ графигини ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги ҳисобланади. Бундай графикларни жадвал ёки тармоқли график кўринишида ифодалаш мумкин. Ҳисоб сиёсатига амал қилишнинг яна бир муҳим шартларидан бири бўлиб ҳисоб ходимлари фаолиятига баҳо бериш ёки рейтинг тизимини мавжудлиги ҳисобланади. Ишга баҳо бериш ёки рейтинг тизимига амал қилиш ҳисобчиларни рағбатлантириш (ютуқлар учун), ёки уларга нисбатан жазо чораларини кўриш (хато-камчиликлар учун) орқали амалга оширилиши лозим. Ҳисобчилар ишига баҳо бериш рейтинг тизимини мавжудлиги ва уни доимий тарзда ҳисобчилар ўртасида эълон қилиб бориш бухгалтерия ишини доимий яхшиланиб боришига катта таъсир кўрсатиш воситаси ҳисобланади. Ҳисоб сиёсатига амал қилишнинг муҳим шартларига яна доимий ҳаракатдаги илмий–амалий семинарларни уюштиришни, ҳисобчиларнинг малакасини доимий тарзда ошириб боришни ва бошқаларни киритиш мумкин. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling