Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet49/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Бош бухгалтер – корхона раҳбари томонидан ҳисоб хизматига раҳбарликга тайинланган шахс.
Бош бухгалтернинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги Низомда алоҳида акс эттирилади. Бош бухгалтер корхона раҳбаридан кейин ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган иккинчи шахс ҳисобланади. У раҳбар билан бирга давлат қонунлари олдида жавоб беради, хато ва камчиликлар учун маъмурий, молиявий ва жиноий жавобгарликга тортилади. Бухгалтериянинг таркибий тузилиши, бухгалтерия ходимларининг иерархик бўйсиниши 3.1-чизмада келтирилган тартибда амалга оширилади.












Бош бухгалтер




















































Бош бухгалтер муовини




















































Бўлимлар


















































































Таъми-нот жараёни ҳисоби бўлими




Ишлаб чиқа-риш жараёни ҳисоби бўлими




Сотиш жараёни ҳисоби бўлими




Ҳисоб молия бўлими




Иш хақи ва унга доир ҳисоб-китоблар бўлими




Йиғма ҳисоб бўлими



3.1-чизма. Корхона бухгалтериясининг тахминий таркибий тузилиши

Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг иккинчи шакли кичик бизнес корхоналарига (фирмалар, хусусий корхоналар ва бошқалар) тааллуқли. Бу турдаги корхоналарда ходимлар сони кам, иш ҳажми катта бўлмаганлиги учун махсус бухгалтерия ташкил этилмайди, лекинда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун алохида шахс (бухгалтер) билан меҳнат шартномаси тузилади. Ушбу шартномага мувофиқ бухгалтер ишга асосий ходим сифатида ёки ўриндош сифатида буйрук асосида қабул қилиниши мумкин. Ушбу шаклда бухгалтерия ҳисобини юритиш юклатилган бухгалтер бош бухгалтернинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларига эга бўлади.


Бухгалтерия ҳисобини ташкил килишнинг учинчи шакли кичик ва ўрта бизнес корхоналарига тааллуқли бўлиб, улар ўзларида ҳисоб хизмати бўлимини тузмайдилар, бухгалтерия ҳисобини юритиш ваколати шартнома асосида махсус ихтисослашган бухгалтерлик (аудиторлик) фирмаларига ёки корхонанинг бирлашмаси қошидаги марказий бухгалтериясига берилган бўлади. Ушбу шаклда бухгалтерия ҳисоби маълумотларинг реаллигига шартнома асосида ҳар иккала томон белгилаб қўйилган тартибларга асосан жавоб берадилар.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг тўртинчи шакли хусусий тадбиркорларга тааллуқли бўлиб, улар қонун бўйича ҳисоб-китобларини ўзлари мустақил олиб борадилар. Бу турдаги хҳжалик юритувчиларда раҳбар ва бош бухгалтер сифатида ҳужжатларга хусусий тадбиркорнинг ўзи имзо чекади. Ҳисоб ва ҳисоботнинг реаллиги учун Қонун олдида якка тадбиркорнинг ўзи жавоб беради.


3.3. Бухгалтерия ҳисоби шакллари ва регистрлари

Корхонада ҳисоб маълумотларини йиғиш, қайд этиш ва жамлаш ҳисоб сиёсатида акс эттирилган шакл ва регистрлар ёрдамида амалга оширилади.


Ҳисоб шакли – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва йиғишда қўлланиладиган регистрларнинг тизимли мажмуаси. Бухгалтерия ҳисоби амалиётида унинг журнал-ордер, мемориал-ордер, китоб-журнал , бош журнал, компьютерлаштирилган , ихчамлаштирилган шакллари мавжуд ва улар иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида қўлланилиб келинмоқда.
Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилар. Амалиётда бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда қўлланилаётган ахборот ташувчиларни номи, шакли, мақсади, юритилиш тартиби ва бошқа жиҳатларига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1.Китоблар – булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва тикилган ҳисоб регистрлари. Уларга мисол этиб Касса китобини, Бош китобни, иш ҳақи ҳақи китобини, асосий воситалар ҳисоби китобини, келиб тушган юкларни қайд этиш китобини ва бошқаларни келтириш мумкин. Ушбу ҳисоб регистрларининг афсаллиги шундаки, улар у ёки бу маълумотларни бир неча ҳисобот даври учун ўзида мужассамлаштиради, бу маълумотларни йўқолиб кетмаслигига, яхши сақланишига имкон беради. Шу билан бирга улар фақат қўлда юритишга мўлжалланган, замонавий компьютерларнинг имконларидан бу китобларни айнан шу кўринишида учун фойдаланиб бўлмайди.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган китоблар ичида муҳим ролни Бош китоб ўйнайди. Ушбу китоб ҳисобот йилининг бошида очилади, унда ҳар бир счетга алоҳида варақ ажратилади. Китобга ёзувлар ойма-ой уларга ажратилган қаторларда кўрсатилади. Бош китобда счетларнинг дебет томони ёзувлари барча корреспонденцияланадиган кредит счетлар бўйича акс эттирилади, кредит томони ёзувлари жамланган ҳолда кўрсатилади.
2.Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Айнан журнал-ордерлар Бош китобнинг кредитида жамланган ҳолда кўрсатилган маълумотларни барча корреспонденцияланадиган дебет счетлар бўйича акс эттиради, яъни журнал-ордерлар Бош китобнинг тўлдирувчиси, давоми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби счетлари бўйича турли журнал – ордерларни юритиш кўзда тутилган, масалан 50 «Касса» счёти бўйича №1, 51 «Ҳисоб-китоб счети» бўйича № 2, 60 «Таъминотчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» счети бўйича № 6, шунингдек бошқа счетлар бўйича бошқа журнал-ордерлар юритилади. Журнал-ордерлар бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер шаклининг асосини ташкил этади.
3.Қайдномалар –бу счетларнинг дебети бўйича аналитик ҳисобни олиб боришга мўлжалланган регистрлар. Қайдномалар ҳам турли счётлар бўйича ҳар хил шакл ва мазмунда юритилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling