Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet50/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

4.Мемориал-ордерлар - бу маълумотларни бир вақтнинг ўзида счетларнинг ҳам дебети, ҳам кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар. Ушбу регистрлар бухгалтерия ҳисобини мемориал-ордер шаклининг асосини ташкил этади.
5.Карточкалар - булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ва алоҳида ҳисоб варақалари сифатида қалин қоғозга ёки картон қоғозга типографик усулда маълум шаклда тайёрланган регистрлар. Уларга мисол этиб омбор ҳисоби карточкасини, ходимнинг шахсий счети карточкасини, автомобиллар иши ҳисоби карточкасини ва бошқаларни келтириш мумкин.
6.Машинограммалар - булар замонавий компьютерларда тегишли алгоритмлар ва дастурлар асосида шаклланган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари. Машинограммалар бухгалтерия ҳисобининг компьютерлаштирилган шаклини асосини ташкил этади.
Турли ҳисоб регистрларига асосланган бухгалтерия ҳисобининг турли шаклида маълумотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлаш ўзига хос хусусиятларга эга . Буни 3.2, 3.3, 3.4- чизмаларда келтирилган бухгалтерия ҳисобини журнал-ордер, мемориал-ордер ва компьютерлаштирилган шаклларда юритиш технологияларида кўриш мумкин.
Шунинг билан бирга барча ҳисоб шаклларида, уларнинг турлича номланишидан қатъий назар, маълумотларни йиғиш, қайд этиш ва жамлаш қуйидаги умумий кетма кетликда амалга оширилади:
1.Барча юз берган ва тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилган хўжалик операциялари счетларга очилган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларида (ҳисоботлар, қайдномалар, журнал-ордерлар, мемориал -ордерлар) хронолигик тарзда қайд этилади. Кўп марталаб юз берадиган операциялар дастлаб жамловчи қайдномаларга ўтқазилади, уларнинг жамланган маълумотлари эса ой охирида журнал-ордерларга (мемориал-ордерларга, аналитик ҳисоб машинограммаларига ) ўтказилади.
2.Журнал-ордерлар, мемориал-ордерлар, аналитик ҳисоб машинограммалари, қайдномаларнинг йиғма маълумотлари Бош китобга ўтказилади.
3.Бош китоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари тузилади.

Бошланғич ҳужжатлар





Касса китоби

Аналитик
ҳисоб регистрлари





Журнал-ордерлар







Бош китоб





Молиявий ҳисобот шакллари



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling