Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Инвестиция рискларини аниқлаш усуллари. Инвестиция
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
2. Инвестиция рискларини аниқлаш усуллари. Инвестиция лойиҳаларида рискларни баҳолашнинг математик усуллари. Инвестиция лойиҳасини рискларини таснифини турли тизимлари мавжуд.Биривчидан, лойиҳа фаолиятининг босқичлари ва фазалари бўйича таснифлаш: инвестициялаш олди фазасидаги, инвестициялаш фазасидаги, ишлаб чиқариш фазасидаги рисклар. Иккинчндан, лойиҳа фаолияти иштирокчилари учун риск тахдидларига таъсир этишнинг имкониятларини мезонлари бўйича таснифлаш. Шу нуқтаи назар бўйича рискни: ички ва ташқи рискларга ажратиш мумкин. Ташқи рискларга сиѐсий рисклар ва форс-мажор рисклари киради. Форс-мажор рискига табиий офатлар: ѐнғин, сув тошқини, қурғоқчилик кабилар киради. Ташқи рисклар лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида мавжуд. Учинчидан, рискдан ҳимоялаш имкониятлари нуқтаи назаридан таснифлаш: 1. Суғурталанадиган рисклар; 2. Суғурталанмайдиган рисклар. Суғурталанадиган рисклар ўз навбатида: а) кафолат; б) суғурта; с) захира фонди ҳисобига қопланадиган рискларга бўлинади. Бундан ташқари, лойиҳа фаолиятининг ҳақиқий амалиѐтига асосланган, энг кўп учрайдиган рисклар ҳам бўлиб, уларга лойиҳа иштирокчилари эътибор берсалар ҳам, ҳеч бир гуруҳлаш мезони доирасига кирмайдиган рисклар ҳам мавжуд. Улар: • Иқтисодий қонунларнинг ва иқтисодий ҳолатнинг ўзгариб туриши, инвестициялаш ва фойдадан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ рисклар; • ташқи иқтисодий рисклар-савдо ва маҳсулот етказиб беришга чеклашлар киритиш, чегараларнинг беркитилиши ва шу каби эҳтимолликлар риски; • сиѐсий ҳолатнинг ноаниқлиги, ҳудуддаги ѐки мамлакатдаги номаъқул ижтимоий-сиѐсий ўзгаришлар риски; • техник–иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, янги техника–технология параметрлари, маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ѐки ноаниқлиги; 237 • бозор конюнктурасининг, яъни аниқдаврдаги иқтисодиѐтнинг жорий ҳолатини ҳарактерловчи белгилар, масалан, баҳо, валюта курслари, ялпи ички маҳсулот ва бошқаларнинг ўзгариб туриши; • табиий иқлим шароитларининг, табиий офатлар эҳтимолининг ўзгариб туриши; • ишлаб чиқариш техник рисклари-асбоб-ускуналарнинг бузилиши ва тўхтаб қолиши, ишлаб чиқаришдаги брак ва бошқалар; лойиҳа иштирокчиларининг ўзларини тутишлари, қизиқишлари, мақсадларининг ноаниқлиги, уларнинг молиявий ҳолати ва ишдаги обрўси ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги, ноаниқлиги Иқтисодиѐтнинг айрим тармоқлари ва лойихднинг айрим турлари бўйича рисклар бўлиши мумкин. Масалан, кончилик ва нефт-газ қазиб чиқариш саноатида геологик рискка, яъни захираларни тўғри баҳолаш рискига алоҳида эътибор берилади. Кимѐ саноати, кон қазиб олиш, қора ва рангли металлургия лойиҳаларида экологик рискка катта эътибор берилади. Юқорида келтирилган таснифлашларга асосланган ҳолда, лойиҳа фаолиятидаги рискларни қуйидаги гуруҳини келтириш мумкин: 1. Лойиҳа иштирокчилари риски; 2. Лойиҳа смета қийматининг ошиш риски; 3. Қурилишни ўз вақтида тугамаслик риски; 4. Иш ва объект сифатининг пастлиги риски; 5. Конструксион ва техник рисклар; 6. Ишлаб чиқариш риски; 7. Бошқарув риски; 8. Сотишриски; 9. Молиявий риск; 10. Мамлакат риски; 11. Маъмурий риск; 12. Ҳуқуқий риск; 13. Форс-мажор риски. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling