Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Лониҳа риски - бу инвестицион лойиҳани амалга оширишга халақит 
берадиган ѐки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг 
йиғиндисидир. 
Риск, бошқача қилиб айтганда, кутилиши мумкин бўлган хатар -бу 
инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараѐнига хос бўлган 
ноумидсизликдир. Шу билан бирга, потенсиал инвестор томонидан қўйилган 
пул маблағларини йўқотиш мумкинлиги ҳамдир. 
Риск тушунчасига жуда ҳам яқин бўлган ноаниқлик тушунчаси ҳам мавжуд 
бўлиб, у рискнинг аниқ турларини таснифлаш учун "риск" атамасининг синоними 
сифатида қўлланилади. Ноаниқлик деганда, инвестицион лойиҳани амалга 
ошириш шарт-шароитлари ҳақидаги маълумотларни тўла ѐки аниқ эмаслиги 
тушунилади. Масалан, инфляция ҳақидаги, техника ва технологиялардаги 
ўзгаришлар ҳақидаги, лойиҳа қувватининг, объектнинг қурилиш ва фойдаланишга 
топшириш муддатлари, харажат ва натижаларнинг нотўгри ҳисоб-китоби каби 
маълумотларнинг тўла ѐки аниқ эмаслиги натижасида ноаниқлик келиб чиқади. 
Бундан ташқари ноаниқлик деганда, мамлакатдаги ижтимоий-сиѐсий ҳолатга 
етарлича баҳо бермаслик ва бошқа шу кабилар тушунилади. Лойиҳани амалга 
ошириш жараѐнида юзага келиш имконияти билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар 
ва оқибатлар ноаниқлиги риск тушунчаси билан изоҳланади. 
Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар эҳтимоллиги 
жорий давр маълумотлари асосида баҳоланаѐтган вақтда риск эътиборга 
олинади. Ноаниқлик эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари 
етишмаслиги ѐки тўла эмаслиги сабабли субъектив аниқланган вақтда 
эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келгуси иқтисодий ҳолатлар 
истиқболини белгилаш (инфляция, фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб 
чиқариш ва сотиш ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги сабабли фақат 
тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши мумкин. Чунки ўтган давр 
маълумотлари асосида фақат номаълум келажакда юз бериши мумкин бўлган 
ўтган ривожланиш тенденсиясини аниқлаш мумкин. 
Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир кўрсатади: сиѐсий, 
ижтимоий, савдо ва ишга алоқадор муҳитдаги кўпгина ўзгаришлар; техника-
технологиядаги, меҳнат унумдорлиги ва баҳолардаги ўзгаришлар; атроф-муҳит 
ҳолати; амалдаги солиққа тортиш, ҳуқуқ бўйича ва бошқалар бўйича муаммолар 
таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси лойиҳаларда аниқ рискнинг мавжуд-лигини-
лойиҳани муваффақияцизликка учраш хатарини ѐки фойдани ўрнига зарар олиши 
мумкинлигини олдиндан аниқлаб беради. 
Иқтисодий категория сифатида риск - бу бўлиши мумкин бўлган ѐки 
бўлмайдиган ҳодиса. Агар бу ижобий ҳодиса бўлса (фойда, даромад ѐки бошқа 


236 
тушум) ва салбий (харажатлар, зарар, йўқотиш) натижа бўлиши ѐки ҳеч қандай 
натижа бўлмаслиги мумкин. 
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолашни, унинг миқдорини 
аниқлашни ва уни камайтириш чора-тадбирларини қўллашни талаб қилади. 
Мамлакат иқтисодиѐтига ўз сармоясини киритаетган инвестор нуқтаи-
назарида, шу мамлакатдаги ҳолат, вазият инвестицион муҳит деб аталади. 
Инвестицион муҳит бир қатор риск омилларини ўз ичига олади. Бу омиллар 
ривожланиш истиқболлари, ички ва ташқи шарт-шароитлар ва вазият таъсири 
остида вужудга келади. Кўп ҳолларда мамлакатдаги ижтимоий-сиѐсий ҳолат ва 
унинг ривожланиш истиқболларига қараб ижтимоий-сиѐсий, ички ва ташқи 
рисклар тахмин қилинади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling