Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/43
Sana31.01.2024
Hajmi2.8 Kb.
#1831891
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
ТУПЛАМ 6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ 
 
 
ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТАРЖИМА ВА 
ЛИНГВИСТИКА 
 
Илмий мақолалар тўплами 
 
 
 
VI - чиқиш 
 
 
 
 
 
 
 
Самарқанд - 2021 



УЎК 4 
ББК 81.2-5,-7 
Таржима ва лингвистика. Илмий мақолалар тўплами. 6 – чиқиш. – 
Самарқанд: СамДЧТИ, 2021 
 
Таржима назарияси ва амалиёти кафедрасининг ушбу илмий 
мақолалар тўплами таржимашунослик вазифаларига боғлиқ бўлган 
долзарб 
муаммоларга 
бағишланган 
бўлиб, 
асосий 
эътибор 
семантиканинг таржимада берилишига, турли лисоний бирликларнинг 
тизимли-даражали таҳлилига қаратилган, шу билан бир қаторда ушбу 
бирликларнинг деривацион ва номинацион хусусиятларини, стилистик-
коннотатив ва прагматик муҳимлилигини инобатга олган ҳолда 
тиллараро таққослашнинг принциплари ишланмасини кўзда тутади. 
“Таржима ва лингвистика” илмий мақолалар тўплами 
талабалар, магистрантлар, докторантлар ва ёш тадқиқотчиларга 
мўлжалланган. 
 
Таҳрир ҳайъати: 
доц. И. М. Тухтасинов(бош муҳаррир), 
проф. Ш.С. Сафаров 
проф. Т.А. Бушуй, 
доц. Ф.Ш.Рузиқулов, 
доц. З. И. Салиева (масъул муҳаррир), 
ўқит. Н. К. Даминов (масъул котиб). 
Мақолаларнинг сифати ва мазмуни учун муаллифлар масъул. 
Мақолалар тўплами СамДЧТИ илмий-услубий кенгашиниг 2021 
йил 27 апрел 9 сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган. 
ISBN 978-9943-4397-6-4 
© Самарқанд давлат чет тиллар институти нашри, 2021 



СЎЗБОШИ 
 
Таржима асрлар давомида халқларнинг миллий маданияти, 
анъаналари, урф-одатлари, дунёқараши, ҳаётни англаш фалсафаси, 
тафаккури, қолаверса, яшаш тарзи хақида тасаввур хосил қилишда 
нихоятда муҳим ўрин эгаллаб келган. Ахборот алмашинуви кенгайган, 
глобаллашув жараёнлари ҳаётимизга шиддат билан кириб бораётган 
бугунги кунда миллий адаибиётларни сақлаш, маънавий қадриятларни 
эъзозлаш ва келгуси авлодларга етказиш, шунингдек, бу орқали хақаро 
алоқаларни кучайтиришга алоҳида эътибор талаб этилмоқда. Шу 
сабабли хам хозирда таржимонларга бўлган эхтиёж тобора ортмоқда, 
айниқса миллатнинг бадиий тафаккури ойнаси бўлмиш бадиий 
асарларни таржима қилишга қаратилган ишларни кенг миқиёсда амалга 
ошириш куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. 
Шу жиҳатдан ушбу илмий мақолалар тўпламида кўриб 
чиқилаётган масалалар, яъни таржимада муқобиллик муаммоси, 
прагматик масалалар, таржиманинг лексик, грамматик, фразеологик ва 
стилистик муаммолари ечимини қамраб олган. 
Кўриб чиқилган долзарб муаммолардан қуйидагилари кенг 
ёритилган: 
1. Миллий колоритни бериш муаммоси, яъни таржимада миллий 
шакл, бўёқдорлик, колорит (миллий ва тарихий)нинг берилиши. 
2. Оригинал матннинг ўзига хослигини сақлаш муаммоси, яъни 
бадиий таржимада асл миллийлик руҳини сақлаган холда тил 
элементларига асосий урғуни бериб энг оптимал метод ва 
принциплардан фойдаланиш. 
Таржимон нафақат тил билимдони, у етарли даражада билимга 
эга бўлиши керак бўлган тилшунос, адабиётшунос ва фаннинг барча 
сохалари билан таниш бўлган мутахассис бўлиши керак. Миллий 
адабиётни ўша халқнинг маданияти, ассоциатив тафаккурини чуқур 
билмасдан, тил бойлигини яхши эгалламасдан туриб ишга киришган 
таржимон бадиий тил воситаларини ҳам тўғри танлай олмаслиги, 
натижада таржиманинг етарли даражада тўғри ва таъсирчан 
чиқмаслигига сабаб бўлиши мумкин. 
3. Таржима назарияси бўйича яратилган ушбу курс таълим 
компетентлигига қўйилган янги талаблардан келиб чиқиб ишлаб 
чиқилган. Шу билан бирга умумий ўрта махсус ва олий таълимда амал 
қилаётган стандартлар ва маданиятлараро компетенция нормалари, 



яъни ўзга маданият эгаси билан мувафаққиятли мулоқотга киришиш 
қобилияти кўзда тутилади. 
4. 
Таржима 
қилинаётган 
матнларда 
ижтимоий-маданий 
маълумотни қайта яратиш махсус семантикага эга бўлган лексик 
бирликларга урғу берилган ҳолда ўрганилади. Ушбулар, аввало, 
оригинал матн маданиятига тегишли бўлган атроф мухитда рўй 
бераётган ҳодисаларни акс эттириш учун хизмат қилади. 
5. Таржима жараёнида қуйидаги маданий-белгиланган лексикага 
асосий эътибор қаратилган: 
1). Муқобил вариантга эга бўлмаган лексика (шу жумладан 
реалиялар); 
2). Коннотатив маъноли сўзлар; 
3). Атоқли отлар; 
4). Лакуналар. 
6. Таржима жараёнида ижтимоий компенсацияга мухтож бўлган 
сўзлар ҳам кузатилади. Шубҳасиз ушбу лексика ҳақида маълумотга эга 
бўлган таржимон оғзаки нутқ билан танишдир. Ушбу лексика тил 
стилистик регистрига тааллуқли ҳисобланиб мулоқотнинг кундалик, иш 
жараёнида ва илмий соҳаларда актуал ҳисобланади. Шу билан бир 
қаторда стилистик ва коннотатив бўёқдорликка эга бўлган лексик 
бирликлар муҳим ҳисобланади. 
Маълумки, таржимон бир тилда яратилган асарни иккинчи тил 
воситалари билан қайта яратади. Бинобарин, унинг бутун ижодкорлиги 
тил соҳасида намоён бўлади. Айни жиҳатда дарсликда кўриб чиқилган 
бадиий асарлар таржималаридан келтирилган мисоллар ва уларнинг 
махорат билан олиб борилган таҳлили баъзи таржималарда ўрин 
топган хато ва камчиликларни ва уларни бартараф этишнинг тўғри 
йўлларини, методларини очиб беради. 
Ушбу илмий мақолалар тўпламида таржима масалалари илмий 
жиҳатдан тўла-тўкис ёритиб берилган. Ўзбекистонда таржима 
жараёнини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш муаммоси кўплаб 
таржимашунос олимлар томонидан амалга оширилган. Шу нуқтаи 
назардан Ўзбекистон таржимашунослиги мактабига асос солган йирик 
таржимашунос-тадқиқотчиларнинг самарали меҳнатлари тахсинга 
лойиқдир. 
Айни пайтда ўзбек таржимашунослиги жахон миқиёсида муносиб 
ўринга эга. Бу борадаги ишлар келажакда янада мустахкамланиши 
мақсадга мувофиқдир. 




Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling