Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
ТУПЛАМ 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЛИШЕР НАВОИЙ ҲИКМАТЛАРИДА ФОНЕТИК ВОСИТАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШИ (Маргарет Ветлиннинг инглизча таржималари асосида) Йўлдошева Н. (СамДЧТИ магистранти)
ADABIYOTLAR 1. Adabiyotshunoslik terminlar lug'ati. -Toshkent, I jild 69 2. G'ofurov I.. - Tarjimon mutaxassisligiga kirish. Toshkent: Mehrigiyo, 2008. 3. Musayev Q.- Tarjima nazariyasi asoslari. Toshkent: Fan 1890 4. Salomov G'.- N.Kamilov - "Do'stlik ko'priklari" - Toshkent, 1979 5. Salomov G'. - Tarjima nazariyasi va asoslari. -Toshkent: O'qituvchi, 1983 6. Salomov G'. - Tarjima tashvishlari. Toshkent: O'qituvchi, 1979 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲИКМАТЛАРИДА ФОНЕТИК ВОСИТАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИШИ (Маргарет Ветлиннинг инглизча таржималари асосида) Йўлдошева Н. (СамДЧТИ магистранти) Алишер Навоий яратган фардлар аруз тизими ўлчови асосида ёзилган. «VIII асрда яшаб ижод қилган араб адабиётшунос мусиқашунос олими Халил ибн Аҳмад томонидан асос солинган «Аруз» шеърий ўлчов тизими қарийиб бир минг юз йилдан бери араб, форсий ва туркий адабиётларининг асосий шеърий мезони сифатида қўлланилиб келинади» [5, 23]. Унинг таъкидлашича, латифлик, мусиқийлик, оҳанглар ранг-баранглиги арузга хос бўлиб, мисралар сержилолиги мусиқавийлик, яъни эвфония, бу турдаги шеърларга асос бўлади. Оз-оз ўрганиб доно бўлур, Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур. Ушбу фард, Америкалик ёзувчи ва таржимон Маргарет Ветлин (1907-2003) томонидан қуйидагича таржима қилинган: Learning is knowledge, acquired in small portions, As drops make the rivers that flow to the oceans. Сўзма–сўзтаржима орқали келиб чиқадиган маъноси: Ўрганиш, ўқиш шундай билимки, кичик бўлакларга бўлиниб ўрганилади, гўё томчилардан дарё ясайди ва уммонга қуйилади. Ушбу ҳикматнинг инглизтилида айнан муқобили бўлмагани боис, тасвирлаш усули орқали қайта яратилган. Қофия келтириш, матнни жозибали этиш мақсадида,аслиятда бўлмаган - “portions” (бўлаклар, қисмлар), “oceans” (уммонлар) каби сўзлар билан тасвирлаб, сўз қўшиш усулидан фойдаланган ва шеърнинг жозибали оҳангини қайта акс эттира олган. Шоирнинг коммуникатив мақсади бошқа-бошқа сўзлар, ўзгача грамматик қурилиш билан берилган. Таржимон шеърий таржимада шундай йўл тутиши мумкин [4, 11]. 70 оз-оз - in small portions; қатра-қатра- drops; дарё - river - oceans Қофияни тўғри бериш учун лексик, грамматик, стилистик транформациялар ишлатилган, шундагина аслиятдаги оҳанг бирмунча таржимада акс этган. Иккинчи мисол: Иззат тиласанг, кам де, Сиҳат тиласанг, кам е. Фикр жуда чиройли ва ихчам шалкда берилган. Шеъриятга мос сўзлар: «тиласанг», «сиҳат», «кам де» қўлланилган. Ҳар бир мисра 7 ҳижодан иборат. Қофияланиш: …кам де, …кам е, деярли моноритм (бир хил сўзлар такрори) қофия қўлланилган. Таржимаси: If thou wouldst be honored, speakless, If thou would be healthy, eat less. Муқобил сўзлар: иззат – honor; сиҳат – health; камде - speak less; кам е - eat less Таржима аслиятдаги каби ихчам эмас, аммо грамматик қурилиш, шарт майли қайта яратилган, ифода тарзи ўгирмада акс этган, қофияси оч қофия (speak – eat) берилган, “less” сўзи такрорланган. Таржимани Навоий замонига мослаштириш учун “thou” яъни, “you” (сен) сўзи ишлатилган, архаик грамматик шакл – “wouldst” сўзидан фойдаланилган. Аслиятдаги оҳанг ўгирмада акс этган. Таржима мақсадига эришилган. Демак, аслиятда қўлланилган стилистик воситалар коннотатив маънода ифодаланган, яъни шеъриятда,ишлатилган сўзларга муқобил сўзларни ишлатишнинг иложи бўлмаса, бадиийлик, оҳанг бошқа усуллар билан яратилади. Масалан: Айтар сўзни айт, айтмас сўздан қайт, Қофияси: айт – қайт. Грамматик шакл – от олдида ананиқловчи ишлатилган: қандай сўз? – айтар сўз, айтмас сўз. Аслият матнида ифодаланган панд- насиҳатни, қофияни бериш мумкин, фақат ўзга тарзда, трансформациялар ишлатилган ҳолда. Таржима: If it ought to be said, let it be heard, If better unsaid, mum is the word. 10 та ҳижо иштирокида тузилган матн 19 ҳижо билан ўгирилган. Параллел конструкция қисман сақланган. 71 Маъноси: Агар айтилиш лозим бўлса, майли эшитилсин, Агар яхшиси айтмаслик бўлса, сўз жим қолсин. Бундай трансформацияларнинг боиси, қофиядош сўзларни ишлатиш имконини яратиш. Аслиятдаги қофия -а, -а ни бериш бўлса эҳтимол. Демак, таржимон ҳар бир қофияга солинган байтнинг шаклини қайта яратишни вазифа қилиб олган, аммо бу ишни аслият матни маъносига, ғоясига, прагматик мақсадига йўналтирган ҳолда ижро этган. Маргарет Ветлин таржимаси, рус тилига Сергей Иванов қилган таржималарга баъзи ҳолларда ўхшаб кетади. Ушбу ҳикматни у шундай таржима қилган: Коль нужно говорить, скажи, Не нужно – слово придержи [6]. Матнни маъноли, хуш оҳангли қилишда лингвофонетик усуллардан яна бири бу – аллитерациядир. Аллитерация - бир хил товушларнинг сўз бошида такрорланиб келиши ҳодисаси бўлиб, у бир- бирига яқин жойлашган сўзларда, урғули бўғинларда учрайди [3, 9]. Масалан: My heart’s in the Highlands, my heart is not here. (R.Burns) «Шеъриятда товушларнинг тартибли бирикуви, такрорланиб келиши бошқа ифодали фигуралар каби муҳим ўринни эгаллайди. Ифодали, таъсирли, жарангдор ва мусиқага мос келади» [2, 93]. Не қушки, бўлса ҳимматдан қаноти, Эмас паст ошёнга илтифоти. Таржимаси: Can the noble-winged bird be found, That builds its nest on the ground? Таржимада аллитерация «б» ва «н» товушлари билан берилган. Шоирнинг коммуникатив мақсади таржимада тўла тўкис ифода этилган, лозим бўлган трансформациялар қўлланилган: Мевага мағз ўлса, бўлур пўст ҳам, Кимсага ҳам душман эрур дўст ҳам. Қофия ҳам, аллитерация ҳам қўлланилган, байт ихчам, сермазмун ва хушоҳанг. Таржимаси: As in fruit pit and marrow grow together, So in life friend and foe go together. 72 Маъноси: Мевада данак ҳам, мағз ҳам биргаликда ўсади, Ҳаётда ҳам душман ва дўст биргаликда юради (учрайди). Концептуал сўзлар: мева, мағз, душман, дўст ҳар иккала матнда қўлланилган. Улуғлаш ишлатилган: кимсага, ҳаётда. Алмаштириш қўлланилган: пўст – данак. И.В. Арнольд ўзининг «Стилистика современного языка» номли китобида қофиянинг ўрнига қараб, жойлашишига кўра учрайдиган турларини ажратади. Қофиядаги унли ва ундош товушларнинг такрорига кўра улар “perfect rhymes” (тўқ қофия), “poor rhymes” (оч ёки чала қофия) шаклида бўлишини кўрсатади [1, 25]. Гавҳару дурни қулоқ озори бил, Сўзни қулоқнинг дурру шаҳвори бил. Таржима: The ear is burdened by jade and malachite, But pearls of wisdom give the ear delight. Маъноси: Қулоққа юкдир (оғирлик қилар) нефрит ва малахит, аммо донолик гавҳарлари қулоққа берар роҳат. Кўриниб турибдики, таржимон сўз танлашда ўз миллий сўз бойлигидан фойдаланган. Гавҳар, дур сўзларини «нефрит», «малахит» сўзлари билан алмаштириши қофияни бериш учун ҳамда замонавий ғарбда урф бўлган тақинчоқлар безаги сифатида менталитетга мослаштирилган. Шеър бутун сеҳрли жозибаси, оҳанги, она тилидаги камолоти билан бошқа тилда кўчиши мумкинми? Юқорида келтирилган таржималар таҳлилидан шундай хулоса келиб чиқадики, бошқа тилда шеърнинг сеҳрли жозибасини, оҳангини, маъносини, ғояни, мақсадини бериш мумкин, аммо она тилидаги комолотини бериш мушкул. Шу нуқтаи назардан Маргарет Ветлин таржималари эстетик қиймати жиҳатидан аслиятга анча яқин, деб баҳоласак бўлади. Уларда ҳиссиёт, оҳанг, ритм, услубий бўёқдор сўзлар қайта яратилган. Таржима таҳлилидан мақсад, унинг мукаммаллик даражаси, шеъриятнинг ўзга тилда қайта яратилиши усул ва йўллари аниқланади. Натижада халқимизнинг миллий, тарбиявий, ахлоқий, фалсафий қарашларини қамраб олган Навоий шеъриятини бутун жаҳон халқларига таништириш имконияти туғилса, ажаб эмас. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling