Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
ТУПЛАМ 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАРЖИМА ТАХЛИЛИДА ЭКВИВАЛЕНТЛИК ВА АДЕКВАТЛИК Махмудова М.(СамДЧТИ магистранти)
АДАБИЁТЛАР
1. Арнольд И.В. Стилистика современного языка. – М., 1981. – 79 с. 73 2. Саломов Ғ., Комилов С. Дўстлик кўприклари. – Т.: Ғ. Ғулом нашр. 1979. 3. Султанова Д. Бевосита таржима сабоқлари. – С., 2005. – 96 б. 4. Султанова Д., Халимова Ф. Шеър ва таржима. – С., 2008. 5. Хожиахмедов А. Ўзбек арузи луғати. – Т.: Шарқ, 1998. – 224 б. 6. Иванова С.Н. Узбеко-русский словарь афоризмов. – Т., 1986. ТАРЖИМА ТАХЛИЛИДА ЭКВИВАЛЕНТЛИК ВА АДЕКВАТЛИК Махмудова М.(СамДЧТИ магистранти) Таржимонлик фаолияти амалий фаолият сифатидаги минг йиллик тарихига қарамай таржима жараёнларининг қонуниятларини ўрганувчи таржимашунослик ёки транслятология тилшуносликнинг сохаси сифатида ХХ асрнинг ўрталарига келибгина пайдо бўлди. Таржима назарияси сертармоқ фан бўлиб, ўзининг ривожланиш босқичларида турлича кўринишларни касб этган, таржима серқирра тушунча бўлиб, унинг баъзи жихатлари турли фанларнинг ўрганиш объектлари бўлиши мумкин. Лингвистик таржимашунослик ўзининг мавжудлиги даврида жуда узун ривожланиш йўлини босиб ўтди. Таржима жараёнининг турли туманлиги ва мураккаблиги, баъзи жихатларнинг кўз илғамас даражада тезкорлиги қатор лингвистик таржима назарияларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбулардан биринчиси А.В.Фёдоров (11) ва Я.И.Рецкер (10) томонидан ишлаб чиқилган доимий муқобиллар назарияси бўлиб, ушбу назариянинг асосий тушунчалари сифатида таржима муқобиллари ва таржимадаги ўзгаришлар (трансформациялар) бўлди. Худди В.Г.Гакнинг (4) деннотатив (вазиятли) назрияси моделини, Ю.Найданинг (8) трансформацион моделини, Л.С.Бархударовнинг (1) семантик-семиотик моделларини мисол тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин. Ўшбу моделларнинг хар бири таржима хақидаги фаннинг ривожланишида ўз мухим ўрнига эга бўлишига карамай, тахлилллар шуни кўрсатмоқдаки барча назариялар бир-бирига жуда ўхшаш, аксар холларда бир-бирини такрорлаб келади.Шу сабабли В.Н. Комиссаров (6) томонидан барча назариялар тахлили олиб борилиб, уларнинг барча камчиликлари ва афзалликларини инобатга олган холда ягона эквивалентлик даражалар назариясини тузади (коммуникатив назария), ушбу назариянинг мақсади айнан олдинги назарияларнинг бир хиллигини бартараф этишдир. Эквивалентлик даражалари назарияси илк лингвистик таржима назарияси бўлиб тилни унинг энг мухим функциясида тахлил 74 қилади, яъни коммуникатив функцияда. Айнан коммуникатив лингвистика нуқтаи назаридан шу исботлаб берилдики, матн – бу мулоқот ва нутқнинг асосий бирлигидир, чунки иносн гаплар билан эмас, балки якунланган матнлар воситасида гапиради ва фикрини ёзма равишда баён қилади. Е.В.Бреус томонидан ушбу назариянинг долзарблиги қуйидаги сўзлар билан исботланган: “Таржимага нисбатан бўлган коммуникатив ёндашув – бу замонавий таржима назариясининг етакчи принципларидандир. Ушбу ёндашувга асосан таржима фақатгина натижаси кутилган мақсадни , яъни “оригинал матнга ўгирилаётган тилда коммуникатив даражада тенг матн” яратилсагина амалга ошади. Коммуникатив даражада тенг матнлар битта маълумотнинг икки шаклда хам мавжуд бўлиб, мулоқот жараёнида қўшилиши тушинилади” (3). Таржиманинг коммуникатив назариясининг асосий ва мухим жихатлари эквивалентлик даражалари, хамда коммуникатив мақсадидир. Таржиманинг эквивалентлик ва адекватлик тушунчаларининг ўзаро алоқасини кўриб чиқамиз. “Адекватлик” тушунчаси таржима сифатини бахолашда аниқловчи вазифасини бажаради. Бироқ, таржима тарихида бу тушунчанинг турли талқинлари мавжуд. Вақтлар ўтиши билан расмий ёзишмалар концепцияси меъёрий-мазмун тушунчаси билан алмаштирилди, кейинчлик А.В.Фёдоров (11) ва Я.И.Рецкер (10) томонидан таклиф қилинган тўлиқ (адекват) таржима концепцияси иккинчи концепциянинг ўрнини эгаллади. Бу назарияга кўра таржиманинг сифати аслият ва таржима матнларининг таржима адресатига таъсирининг эквивалентлиги билан белгиланади. Бу назариянинг оқибати шундан иборат бўлдики, таржима эквивалентлиги тушунчаси икки тушунчага – формал ва динамик (функционал) эквивалентликка бўлди. Айнан охиргисининг таржима жараёнида эришуви тўлиқ (адекват) таржиманинг мақсади сифатида назарда тутилган. Шундай қилиб, эквивалентлик тушунчаси ёнида таржима адекватлиги тушунчаси пайдо бўлди. Бироқ ўтган асрнинг 80- йилларнинг ўрталарида ҳам таниқли таржимашунос олимлар бу тушунчалар ўртасида аниқ бир чегарни чизмаганлар. “....Таржима бу - адекват (тўла-тўкис, эквивалент) таржима имкониятидир...” (12). Еквивалентлик ва адекватликни фарқлаш учун "таржима 75 аниқлиги" тушунчасидан фойдаланиш керак. Албатта, таржима аниқ бўлиши керак, бунга қарши фикр билдириш қийин. Таржима аниқлигининг бундай таърифи мавжуд: “Аниқлик-таржима қилинаётган тилнинг барча нормаларига риоя қилган ҳолда унинг мазмунини ҳам, шаклини ҳам узатишда аслиятга максимал яқинликдир” (7). Албатта, аниқликни расмий равишда тушуниб бўлмайди, чунки мазмуннинг аниқ узатилиши аслиятнинг том маънодаги нусхаланишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буквализм бу - нотўғри тушунилган аниқлик, аслиятни кўр-кўрона кўчириб олиш, таржима тилининг нормаларининг бузилишига олиб келади. олимлар ушбу фикрларни давщм эттирган холда яна шундай қўшимча қиладилар: “Бу аниқлик тушунчаси барча услуб ва жанрлардаги матнларини таржима қилиш учун қўлланилади, гарчи муайян жанрга қараб, аниқлик табиати бошқача бўлиши хам мумкин. Масалан, илмий матн таржимасининг аниқ даражаси адабий матн таржимаси аниқлик даражасидан фарқ қилади.” Демак, сўзма-сўз таржима аниқ таржима хисобланмайди, чунки айрим ҳолларда таржима тили меъёрларининг бузилишига ва натижада маънонинг ноаниқлиги ёки бузилишига олиб келади. Аниқ таржима бу - адекват таржима ҳисобланади. Шундай қилиб, адекватлик "....аниқликдан ажралмасдир" ва эквивалент эффект ҳосил қилувчи грамматик, лексик-фразеологик ва стилистик алмаштиришлар (трансформациялар) орқали эришилади (7). Таржимоннинг маҳорати ва профессионализми алмаштиришлардан моҳирона фойдаланишда ётади. Шундай қилиб, муаллифлар томонидан талқин килинишда адекватлик, уч компонентни ўз ичига олади: - асл контентни жуда аниқ ва тўлиқ узатиш; - аслият тили шаклини бериш; - таржима тили нормаларини сақлаб қолиш. Вақт ўтиши билан, коммуникатив тилшунослик контекстида таржима назарияси ривожланиши билан, таржима аниқлиги ҳеч бир тарзда адекватлик билан тенглаштирилган мумкин эмаслиги деб очиқ- ойдин бўлди чунки таржима адекватлиги муайян шароитларига қараб, нафақат тил шаклини узатиш дегани, балки оригинал матн мазмунини хам салмоқли қисмини ўзгартириш деганидир. Демак, А(аниқлик) = аслиятнинг коммуникатив мақсадини сақлаб қолиш А (адекватлик) = аслият мазмуни, таржима тили нормаларига 76 риоя қилиш, оригинал тил шаклини сақлаш А. Паршин (9) ёзганидек, аниқ (тўғри) таржима семантик аниқлик хусусиятига эга бўлган таржима, яъни семантик жиҳатдан тўлиқ ва тўғри матн мазмунини етказади, адекват таржима эса аслиятга мос келадиган ва аслият билан бир хил коммуникатив муносабатни ифодаловчи таржимадир. (Т.А.Казакованинг (5) фикрича аниқ таржима - семантик, адекват таржима эса - коммуникативдир). Эквивалент таржима - эквивалентлик даражаларидан бирида қилинган таржимадир. Эквивалентлик даражасининг нотўғри танланиши таржиманинг адекват бўлмаслигига олиб келади. Демак, эквивалентлик адекватликка бўйсунувчи категориядир, чунки таржимага қўйиладиган асосий талаб –адекватликдир - эквивалентлик даражасини танлашни тақозо этади. Бунинг тасдиғини В. Н. Комиссаровда (6) топамиз: “...адекват таржима маълум даражада эквивалентликни ўз ичига олади, лекин эквивалент таржима адекват бўлмаслиги мумкин...”. Шундай қилиб, эквивалентлик ва адекватлик тушунчалари ўртасидаги муносабат қуйидагича: агар эквивалент таржима эквивалентлик даражаларидан бирида қилинган таржима бўлса, адекват таржима эквивалентлик даражасини прагматик жиҳатдан тўғри танлаш ёки бошқача қилиб айтганда, аслиятнинг коммуникатив маъносини сақланиб қолиши шарти билан амалга оширилган аниқ таржимадир. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling