Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Харажатлар – бу корхонанинг маҳулотларни ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларига айтилади. Харидор


Download 6.72 Mb.
bet146/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Харажатлар – бу корхонанинг маҳулотларни ишлаб чиқариш ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларига айтилади.
Харидор – бу бевосита олди-сотди жараёнини амалга оширувчи, товарни, сотувчини танлаш ва сотувни вақти ҳамда шартларини белгилаш ҳуқуқига эга бўлган индивид ёки корхона вакилидир.


Товар – бу эҳтиёжни ёки мухтожликни қондира оладиган ҳамда бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.


Товар ассортименти — аниқ бир белги ( бир эҳтиёжни қондириш, бир гуруҳ истеъмолчиларга мўлжалланганлиги, бир типдаги дўконда сотилиши, фойдаланишдаги ўхшашлиги, бир нарх диапазонига эга бўлиши ва ҳоказолар) асосида тўпланган товар гуруҳи.
Товар белгиси — -расмий рўйхатдан ўтказилган ва ҳуқуқий ҳимоя қилинган товар маркаси ёки унинг бир қисми.
Товар биржаси — одатда ялпи айирбошланадиган намуна ёки нусха бўйича сотиладиган товарларни олишсотишни амалга оширадиган воситачи ташкилот.
Товарларни интенсив (жадал) тарқатиш — кундалик истеъмол товарларини мумкин қадар кўпроқ жойларда тезроқ сотиш.
Товар истеъмоли — сотиб олинган маҳсулотдан фойдаланиш, уни ишлатиш жараёни.
Товар кафолати — товарнинг истеъмол жараёнида маълум давр ичида ўз фойдали функционал хоссаларини тўла сақлаб қолиши бўйича олинган жавобгарлик, масъулият.
Товарларни жалб этиб тарқатиш — аввалига истеъмолчиларда янги товарга талаб шакллантириш, сўнг воситачиларни жалб этиш.
Товарларни зўрлаб тарқатиш — ишлаб чиқарувчи томонидан товарни воситачилар норозилигига қарамай ўтказиш.
Товарларни селектив тарқатиш — товарларни тарқатишда иштирок этишни истаган воситачилардан фақат айримлари жалб этилади.
Товарларни шахсий сотиш — товар сотиш мақсадида бир ёки бир неча бўлажак харидор билан суҳбатлашиб, товарни оғзаки тақдим этиш.
Товарларни эксклюзив тарқатиш — маълум ҳудудда айрим товарларни тарқатиш, сотиш ҳуқуқи ягона бир воситачига берилади.
Товар маркаси — бир ишлаб чиқарувчи, сотувчи товарларини умумлаштирувчи ва бошқалар товарларидан ажратиб турувчи ном, термин, белги, тасвир, тимсол ёки уларнинг биргаликдаги яхлит шакли.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling