Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Реклама — аниқ мақсадга йўналтирилган, маълум ва номи аниқ манба томонидан ҳақи тўланган жойда тарқаладиган ахборот. Реклама матни


Download 6.72 Mb.
bet145/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Реклама — аниқ мақсадга йўналтирилган, маълум ва номи аниқ манба томонидан ҳақи тўланган жойда тарқаладиган ахборот.
Реклама матни — газета ёки журналда бериладиган эълонлар, почта жўнатмалари, телевизион ва радиооралиқларнинг сўз қисми.
Ремаркетинг — талабнинг пасайиши шароитида уни жонлантириш жараёнлари.
Рейтинг — баҳо, бирон табақа, синф, типга бўлиш, оммавийлик ва машҳурлик даражаси.
Товар — эҳтиёжни қондира оладиган ҳамда сотиб олиш ва истеъмол қилиш учун бозорда таклиф этиладиган нарса; бозор учун, сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот.
Супермагазин – бу супермаркетга нисбатан ўлчамлари икки маротаба катта, кенг тўпламдаги кундалик озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ҳамда кенг ассортиментдаги хизматларни (почта, банк, суратхона, автомобилларга хизмат, кимёвий тозалаш хизматларини ва ҳоказолар) кўрсатувчи савдо корхонасидир.
Статус – бу харидор хулқ-атворини белгилайдиган ижтимоий (социал) омиллардан бири бўлиб, у индивидни жамиятда тутган ўрнини характерлайди.
Сотув квотаси – бу савдо агенти сотиши керак бўлган, маълум бир турдаги товарлар миқдорини белгиловчи нормативдир.
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган, эҳтиёж.
Тадқиқот қилиш – бу тўғридан-тўғри сўров ўтказиш йўли билан, шахсларни (индидумларни), уларни тадқиқот қилинаётган маҳсулотларни билиш даражасини аниқлаш
мақсадида, уларга бўлган муносабатини, қарашини ҳамда харидор хулқини аниқлаш бўйича бирламчи ахборотларни тўплашдир.
Телемаркетинг – бу телефондан фойдаланиш асосида товарни бевосита харидорларгасотиш бўйича маркетинг туридир.
Талабнинг эластиклиги – бу талабни ўзгаришини қандайдир бир бозор омилига боғлиқлигидир. Масалан, нархга ва истеъмолчилар даромадларига боғлиқ талабнинг эластиклиги.
Франчайзер – ўрнатилган ҳудудда фаолият кўрсатувчи кичик фирма ёки тадбиркорни ўз товарлари, реклама хизмати, технологиялари билан таъмин этиш вазифасини зиммасига олган йирик компания.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling