Товар нархи — айирбошлашда товар учун тўланадиган маблағ, пул миқдори.
Товар номенклатураси — ассортимент гуруҳлар тўплами.
Товарнинг бозор улуши — аниқ товарнинг шу хилдаги ҳамма товарлар сотиш умумий ҳажмидаги ҳиссаси.
Товарнинг мавқеи — товарнинг рақиб товарларга нисбатан истеъмолчилар онги ва кўнглида тутган ўрни.
Товарнинг рақобатбардошлиги — товарнинг рақиб товарлар билан бир хил нархда ва хизмат талаб бўлиб, ўз функциясига биноан эҳтиёжни улардан паст бўлмаган даражада қондириш қобилияти.
Товарнинг техник даражаси — товарнинг фантехника тараққиёти, стандартлар, техник шартлар ва бошқа техник талабларга мос келиши.
Товарнинг ҳаётий даври — товарнинг яратилишидан бошлаб, унга талаб қолмай бозордан чиқиб кетгунгача бўлган давр.
Товар сиймоси — товарнинг истеъмолчилар онгида шаклланган тасаввури.
Товар силжитиш — товар ҳақидаги маълумотларни истеъмолчиларга етказиш ва сингдириш, истеъмолчилар билан алоқа ўрнатиш фаолияти.
Товар сифати — товарни истеъмол қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнида аниқ эҳтиёжни қондириш даражаси.
Товар сотишни рағбатлантириш — турли воситалар, усуллар, тадбирлар ёрдамида товар сотувчилар ва олувчиларнинг қизиқишини кучайтириш.
Товар таклифи — бозорда мавжуд бўлган товарлар мажмуи.
Товар тарқатиш — ишлаб чиқарилган товарларни истеъмолчиларга етказиб бериш фаолияти.
Товар тарқатиш канали — товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга бўлган макон ва замонда товар ҳаракатини амалга ошириш ва мулк ҳуқуқини ўз зиммасига оладиган ташкилотлар, корхоналар, шахслар тўплами; ишлаб чиқаришдан истеъмолгача то вар ўтадиган йўл.
Товар таннархи — товарни ишлаб чиқариш учун бевосита, тўғридан-тўғри қилинган харажатлар қиймати.
Товар ўрами — товарни солиш, жойлаш, сақлаш учун хизмат қиладиган идиш.
Товар ҳаётининг босқичлари — товарнинг ҳаётий даврида унга бўлган талаб ҳарактери ва уни сотиш даражаси билан белгиланадиган ҳамда ажралиб турадиган алоҳида пайтлар (босқичлар).
Товар ҳаракати — товарларнинг ишлаб чиқарилган жойдан истеъмол қилинадиган жойгача жисмоний ҳаракати бўлиб, уларни жойлаштириш, сақлаш, жўнатиш, ташиш, юклаш, тушириш, захираларини шакллантириш жараёнларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |