Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet159/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Вақтни бекорга сарфламаслик. Асосий вазифаларни енг қулай, яъни сизнинг меҳнат унумдорлигингиз енг юқори бўлган вақтда бажаришга ҳаракат қилинг. Қолган ишларни ана шу қулай вақтдан олдин ёки кейин бажаришга ҳаракат қилинг. Қулай вақт тушликка тўғри келиб қолса, ерталаб яхшигина нонушта қилиб, тушликка чиқмасликка ҳаракат қилинг. Муҳим муаммоларни ҳал этишда икки-уч соатли унумдор иш жуда катта фойда келтириши мумкин. Қулай вақтни битта муаммога бағишлаш қийин масала бўлса-да, кўпинча бу шу муаммони ҳал этишнинг бирдан бир йўли бўлиб қолади.
Ишни бошлашдан олдин ўз-ўзингизга саволлар бериш. Ихтиёрий ишни янада унумдор етиб бажариш мумкин. Ихтиёрий ишни бошлашдан олдин:
«Нима?», «Қайерда?», «Қачон?», «Ким?», «Нима учун?» саволларига жавоб топинг ёки бу саволларни бировга беринг. Олинган жавоблар ишни бажаришда енг самарали йўлларни танлашга ёрдам беради. Ҳар бир босқичда ўзингизга савол беринг: «Бу ишни нима учун бажаришим керак?» Олинган савол ишнинг енг муҳим тарафларини аниқлашга имкон беради.
Аниқ амалларга асосланиш. Маълум бир масалани ҳал қилишдан олдин, бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини тузиб чиқинг ва шундан сўнг, ушбу масала ечимини излашга ўтинг. Режа бўйича ишни бошлаганда эса ана шу режани максимал даражада бажаришга ҳаракат қилинг.
Барча нарсани пухта ўйлашга ҳаракат қилиш. Чуқур ўйлаш — бу ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги фаолиятни бажариш тажрибасига ўрганишдир. Кўпчилик кишилар ўз хатти-ҳаракатларини пухта ўйлаб кўришмайди; ҳаракатлари режасини батафсил ўйлаб кўриш учун вақт топиш жуда қийин. Аммо ўз фикр ва ўйларинг билан танҳо қолиш учун барибир шундай вақт лаҳзалари йўқ эмас, масалан, уйқудан олдинги дам олишда, саёҳат пайтида, транспортнинг келишини кутишда, танҳо пиёда сайр
қилганда. Шундай лаҳзалардан ўз ишларингизни ўйлаб олиш учун фойдаланинг.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling