Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet157/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Назорат учун саволлар:

  1. Иш фаолиятини баҳолаш деганда нимани тушунасиз?

  2. Иш фаолаятини бошқаришнинг мақсади?

  3. РA (performance praisal) нима?

  4. Самарали баҳолаш учун тўсиқлар?

  5. Самарали иш жараёнт учун тренинг муҳим деб ўйлайсизми?

МАЪРУЗА 14: ШАХСИЙ САМАРАДОРЛИК ВА МУЛОⱩОТ
РЕЖА
14.1. Вақтни бошқариш
14.2. Ахборот технологияларнинг роли
14.3. Ишда самарасизлик
14.4. Ваколатли тизим ва шахсий ривожланиш.
14.5. Ⱪарама-қаршилик. Иш жойидаги мулоқот
14.6. Расмий алоқа жараёнлари
14.7. Норасмий алоқа каналлари
14.8. Алоқа учун тўсиқлар
14.9. Алоқа усуллари


Калит сўзлар: вақт, бошқариш, самара, самарасизлик, ваколатли тизим, шахсий ривожланиш, қарама-қаршилик, мулоқот, Давлат, алоқа, расмий, норасмий, усул, ахборот технологиялари, натижа, тажамкорлик, манфаатдорлик, маъсулият.


14.1. Вақтни бошқариш.

Вақт захирага олиб қўйилиши мумкин бўлган нарса эмас. Соат миллари вақтни ҳисоблагани сари вақт кўпроқ йўқотилиб боради. Кун охирида қўшимча ишлатилиши мумкин бўлган вақт қолмайди. Барча тадбиркорлар вақтдан самарали фойдаланишлари даркор, вақтдан самарали фойдаланиш калити эса вақтни бошқара олишдан иборатдир. Ўз вақтини режалаштириш орқали тадбиркорлар яхшироқ натижаларга эришадилар. Вақтдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: мақсадларни белгилаш, муддатларни белгилаш, ҳар бир муҳим соҳага мақсадли вақт ажратиш.


Ижодий ёндашув, муаммоларни ҳал эта олиш, янги имкониятларни излаб топиш — тадбиркорларнинг ўзига хос хусусиятларидир. Шунинг учун улар бундай ишларга алоҳида вақт ажратишлари лозим. Тадбиркорлар муҳим, деб ҳисоблаган вазифаларга ажратиладиган вақт иложи борича самарали ишлатилиши керак. Инсон вақтни «захирага олиш ёки олмаслик, уни тежаш ёки тежамаслик»ни танлай олмайди. Вақт тадбиркорнинг енг қимматли активларидан биридир.Тадбиркорлар турли йўллар билан вақтларини бекор ўтказишлари мумкин, жумладан:

  • Иш билан боғлиқ бўлмаган шахсий масалалар ҳақида гап сотиш;

  • Кераксиз ёки жуда узун мажлислар ўтказиш;

  • Ишда ҳаддан ташқари кўп танафусларга йўл қўйиш;

  • Можороларга йўл қўйиш, ҳамжиҳат бўлиб ишламаслик;

  • Кам вазифаларни бошқаларга бериш ёки умуман вазифаларни тақсимламаслик;

  • Жураътсизлик, шунингдек учрашувларга доимий кечикиш ёки уларга бормаслик.

Бундай ҳолатлар вақтни ўта самарасиз сарфланишига олиб келади ва тадбиркордан ўз вақтини қатъий назорат қилиш талаб қилинади. Ҳар бир ақлли тадбиркор ўз вақтини бошқариш қобилиятига ега бўлиши шарт. Агар сиз тадбиркор сифатида фаолият юритадиган бўлсангиз, тадбиркорлигингиз давомида вақтни қуйидаги усуллар билан самарали бошқариш имкониятига ега бўлишингиз мумкин.
Вақтни бошқариш усуллари. Вақтни бошқариш ишни яхши ташкил этиш тажрибасига егалик қилишга ўхшайди. Вақтдан самарали фойдалана олиш берилган вақт оралиғида енг юқори натижаларга эришиш деганидир. Бунга бир неча йўл орқали эришиш мумкин:

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling