Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet161/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

14.2. Ахборот технологияларнинг роли.
Тизим (система) деганда, ягона мақсад йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам яхлит, ҳам ўзаро боғланган тарзда фаолият кўрсатувчи елементлар (обйектлар) мажмуаси тушунилади. Демак, ҳар қандай тизим бирор-бир аниқ мақсад йўлида хизмат қилади. Масалан, сизга маълум бўлган шаҳар телефон тармоқлари тизими, инсондаги юрак-қон томири тизими, асаб тизими ва бошқалар сунъий яратилган ва табиий тизимларга мисол бўла олади. Уларнинг ҳар бири тизимга қўйиладиган барча шартларга жавоб беради, яъни ҳар бири ўзига хос ягона мақсад йўлида фаолият кўрсатади ва тизимни ташкил етувчи елементлардан иборатдир.
Aхборот тизими — белгиланган мақсадга эришиш йўлида ахборотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш учун қўлланиладиган усуллар, воситалар ва шахсламинг ўзаро боғланган мажмуасидир.
Aхборот тизимлари жамият пайдо бўлган пайтдан бошлаб мавжуд, чунки жамият ривожланишнинг турли босқичларида ўз бошқаруви учун тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборотни талаб етган. Бу, айниқса, ишлаб чиқариш жараёнлари — моддий ва номоддий неъматлами ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлаига тегишлидир. Чунки улар жамият ривожи учун ҳаётий муҳим аҳамиятга ега. Aйнан ишлаб чиқариш жараёнлари жадал такомиллашади. Уларнинг ривожланиб бориши билан бошқариш ҳам мураккаблашадики, ўз навбатида, у ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантиришни рағбатлантиради.
Бошқарув тизимининг иккала компоненти тўғри (Т) ва акс (A) алоқалар билан боғланган. Тўғри алоқа бошқарув аппаратидан бошқарув обйектига йўналтириладиган ахборот оқимида ифодаланади. Aкс алоқа тескари йўналишда юборилувчи қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот ахбороти оқимида ўз аксини топади.
Aхборот оқимлари (Т ва A), қайта ишлаш воситалари, маълумотлами узатиш ва сақлаш, шунингдек маълумотлами қайта ишлаш бўйича операциялами бажарувчи бошқарув аппарати ходимларининг ўзаро алоқаси обйектининг ахборот тизимини ташкил етади.
Aхборот тизимларини татбиқ етиш нафақат майда-чуйда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш, ёзув-чизув ишларини автоматлаштириш ҳисобига, балки қарорларни қабул қилиш (сунъий интеллект усуллари, експерт тизинилари ва ҳоказолар), замонавий телекоммуникация воситалари (електрон почта, телеконференсиялар), ялпи ва локал ҳисоблаш тармоқлари ва бошқалардан фойдаланишда фирма мутахассислари хатти-ҳаракатини моделлаштиришга асосланган бошқаришнинг янги услублари ҳисобига ҳам фирма ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти самарадорлигини юксалтириш мақсадларида амалга оширилади.
Aхборот тизимларининг автоматлаштирилган ва автоматик турлари маълум.
Aвтоматлаштирилган ахборотлар тизимида бошқариш ёки маълумотларни қайта ишлаш функсияларининг бир қисми автоматик равишда, қолгани еса инсон томонидан бажарилади.
Aвтоматик ахборотлар тизимида бошқариш ва маълумонлами қайта ишлашнинг барча функсиялари техник воситаларда, инсон иштирокисиз амалга оширилади (масалан, технологик жараёнларни автоматик бошқариш).
Қўлланиш соҳасига қараб, ахборот тизимларини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
• илмий тадқиқотларни автоматлаштириш ва бошқариш; лойиҳалаштиришни автоматлаштириш;
• ташкилий жараёнларни бошқариш;
• технологик жараёнларни бошқариш.
Aхборот тизимларининг автоматлаштирилган ва автоматик турлари маълум.
Илмий ахборот тизимлари илмий ходимлар фаолиятини автоматлаштириш, статистик ахборотни таҳлил етиш, тажрибаларни бошқариш учун мўлжалланган.
Лойиҳалаштиришни автоматлаштиришнинг ахборот тизимлари янги техника (технология) ишлаб чиқарувчилар ва лойиҳачи муҳандислар меҳнатини автоматлаштириш учун молжалланган.
Ташкилий бошқарувнинг ахборот тизимлари — шахслар функсияларини автоматлаштириш учун мўлжаллангаън. Бу синфга ҳам саноат (корхоналар), ҳам носаноат обйектлари (банк, биржа, суғурта компаниялари, меҳмонхоналар ва ҳоказолар) ва айрим офислар (офис тизимлари)ни бошқаришнинг ахборот тизимлари киради.
Технологик жараённи бошқаришнинг ахборот тизимлари турли технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган (мослашувчан ишлаб чиқариш жараёнлари, металлургия, енергетика ва ҳоказолар).
Исталган вазифалардаги ахборот тизими ишини таъминловчи жараёнлани умумий ҳолда қуйидагича тасаwур етиш мумкин:
• ташқи ёки ички манбалардан ахборотни киритиш;
• киритилган ахборотни қайта ишлаш ва уни қулай кўринишда тақдим етиш;
• истеъмолчига ахборотни узатиш;
• тескари алоқа, яъни киритилаётган ахборотни тузатиш учун фойдаланувчилар томонидан қайта ишланган ахборот билан таъминлаш.
Қўллаш соҳасидан қатъи назар, ахборот тизимларининг самарали фаолият кўрсатиши бир қатор таъминотлар билан боғлиқдир. Уларни ахборот, дастурий, техник, ҳуқуқий, ташкилий, математик ва лингвистик таъминотларга ажратиш қабул қилинган.
Aхборот таъминоти — ахборот тизимларида маълумотлар омборини (базасини) яратиш, ҳужжатлаштиришнинг бир хил тартибга келтирилган тизимларини ичига оиган ахборотни кодлаштириш, жойлаштириш ва ташкил қилиш бўйича услублар ва воситалар йиғиндисидир.
Қабул қилинадиган бошқарув қарорларининг ишончлилиги ва сифати кўп жиҳатдан ишлаб чиқилган ахборот таъминоти сифатига боғлиқ.
Дастурий таъминот — компютер техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ)ни яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йиғиндисидир. Дастурий та ъм инот таркибига базавий (умумтизимли) ва амалий (махсус) дастурий маҳсулотлар киради.
Базавий дастурий воситалар инсон ва компютеминг ўзаро ҳаракатларини автоматлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш, намунавий процедураларни ташкил етиш, МҚИТ техник воситалари ишлашини назорат ва диагностика қилиш учун хизмат қилади.
Aмалий дастурий таъминот ахборот тизими функсионал вазифаларини ҳал етишни автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар йиғиндисини ўзида намоён етади. Улар универсал воситалар (матн муҳаррирлари, електрон жадваллар, маълумотлар омборини бошқарув тизимлари) ва махсус воситалар — функсионал кичик тизимлами амалга оширувчи турли хил (иқтисодий, муҳандислик, техник ва бошқа) обйектлар сифатида ишлаб чиқилиши мумкин.
Техник таъминот маълумотларни қайта ишлаш тизими фаолият кўрсатиши учун қўлланилувчи техник воситалар комплексидир. Ушбу таъминот маълумотларни қайта ишловчи, намунавий операцияларни амалга оширувчи қурилмалами ўз ичига олади. Бундай қурилмаларга компютерлардан ташқари, атроф (периферия) техник воситалари, турли хил ташкилий техника, телекоммуникация ва алоқа воситалари ҳам киради.
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва унинг фаолият кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён етади.
Лингвистик таъминот инсон ва компютер мулоқотини ишлаб чиқиш ҳамда таъминлаш самарадорлигини ошириш учун МҚИТни яратиш ва ундан фойдаланишнинг турли босқичларида ишлатилган тил воситалари йиғиндисидан иборат.
Бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборот тизимларини қўллаш.
Ишлаб чиқариш ва иқтисодий обйектламинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу еҳтиёжларини қондириш билан изоҳланади. Бундай ҳар бир обйект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа обйектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли елементлардан ташкил топади.
Қўлланмада кейинги ўринларда ҳажм, мулкчилик шакли, ташкилий ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, исталган обйект ташкилот деб юритилади.
Ташкилот — бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилма. Барча ташкилотларда бир қатор умумий хусусиятлар, шунингдек, кўплаб индивидуал ўзига хосликлар мавжуд.
Ташкилотнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бирига ўта қарама-қарши икки шаклга ега бўлиши мумкин. Булар: деградация (ташкилотнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни ташкилотнинг йемирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташқари, ташкилот ва муҳит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам бўлиши мумкин, шу туфайли ташкилот бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки фақат тескари ўзгаришларга учрайди. Ташкилотда бу ўзгаришлар бошқариш заруриятини юзага келтиради. Бошқача айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.
Бошқариш — бу ўта муҳим функсия, усиз ҳеч бир ташкилот мақсадга йўналтирилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади рақобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.
Бошқариш аниқ бир ташкилотламинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига богииқ ҳолда уларни барқарорлаштиришни, сифат белгиларини сақлашни, муҳит билан иқтисодий мувозанатни тутиб туришни, ташкилотни такомиУаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага еришишни таъминлашга имкон беради.
Aхборот контури. Бошқарувчи қисм бошқарилувчи жараёнга муайян таъсир кўрсатади. Бошқарувчи қисм бошқарувни амалга ошириши учун ундан бошқариладиган жараённи бошқариш мақсадида аниқ ҳолатини қиёслаш талаб етилади, чунки шу боис бошқариладиган жараён бошқарувчи қисмга таъсир кўрсатади. Иккала қисмнинг бир-бирига ўзаро таъсири ахборотни узатиш шаклида амалга оширилади. Шу тариқа бошқарув тизимида доимо ёпиқ ахборот контури мавжуд бўлади.
Бошқариш тизимининг исблаши. Бошқариш тизимининг ишлаши (3-расм) ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган обйект, унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4-алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади (6). Обйектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташқи муҳит билан алоқа тизими стрелка билан кўрсатилган (5). Бошқаришнинг асосий тамойили — тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ сикл бўйича бошқариш).
Бошқариш жараёни муайян мақсадга еришишга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб, бошқариш жараёнини бошқариладиган обйектдаги жараёнга мувофиқ келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Ташкилотнинг ахборот тизими. Aхборот контури доирасида бошқариш мақсадлари ҳақида, бошқарилувчи жараён ҳолати ҳақида, бошқарувчи таъсирлар ҳақида ахборотга ега бўлинади ва узатилади. Aхборот контури ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур ташкилотнинг ъахборот тизимини ташкил етади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги ташкилот бажараётган вазифаларга боғлиқ. Aхборот тизимига кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва маълумотларни йиғиш тизими кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида еса қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш, яъни ахборотдан мақсадли равишда фойдаланиш тизими таҳлил етилади. Демак, ахборот тизими ахборотни бошланғич йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ.203



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling