Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Ваколатли тизим ва шахсий ривожланиш
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
14.4. Ваколатли тизим ва шахсий ривожланиш.
Ваколат — бу буйруқ бериш учун берилган ҳуқуқ Масъулият эса бунинг акси. Ⱪаерда ваколат берилган бўлса, ўша ерда масъулият вужудга келади.206 Ваколат — бу бирор шахс, муассаса, ташкилот, давлат ва шу кабилар номидан иш қилиш учун берияган ҳуқуқ, вакиллик ҳуқуқи. Масалан, халқ нойиби ўзининг юксак ваколатши сайловчилардан олади. * Ваколатли — ваколати бор, вакиллик ҳуқуқига эга бўлган субъект. Масалан, ваколатли муассаса, ташкилотлар бўлмаса халқ демократиясининг бўлиши мумкин эмас. * Ваколатвома — вакиллик ҳуқуқини берувчи ҳужокат, ишонч қоғози, тилхат. * Ваколатхона — бирор давлат томонидан ўзга ерда таьсис этилган ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрадиган муассаса. Масалан, Ўзбекистоннинг чет элдаги мухтор ваколатхонаси. Бошқарув тизимида раҳбарлар томонидан ўз қўли остидаги ходимларга ўзи жавобгар бўлган вазифаларни ҳал этиш ёки ишларни амалга ошириш ҳуқуқини бериб қўйиши бошқарув ваколатлари деб юритилади. Ваколатларни топшириб қўйиш туфайли раҳбар бошқа ишларнинг талайгинасини бажариш, истиқболли ва энг асосий масалаларга диққат-эътиборини кўпроқ жалб этиш имкониятига эга бўлади. Айни чоғда у умумий раҳбарлик ва умумий назоратни ўз қўлида сақлаб қолади. Ваколат шахсга эмас, балки лавозимга берилади. Бундай ёндошув ҳарбийча, яъни “зобит честни командирга эмас, балки унинг унвони (мундири)га беради” деган “матал”га ўхшаб кетади. Шахснинг лавозими ўзгариши билан унга берилган ваколат ҳам ўз кучини йўқотади. Масалан, маҳсулотни сотиш бўлимида раҳбар бўлиб ишлаган, сўнгра маҳсулот русумига жавоб берувчи юқори лавозимга кўтарилган бўлса, энди у олдинги бўлимдаги ходимларга тўғридан тўғри буйруқ бера олмайди. Бундай ҳолларда, яъни бўшаган лавозимга раҳбар тайинланмаганлиги сабабли, одатда ваколат лавозимга эмас, балки индивид (шахс)га вакиллик берилади. Ваколат — бу вакиллик ҳуқуқи бўлса, масъулнят бу бирор иш, хатги-ҳаракат оқибати, натижаси учун бўлган жавобгарликдир. Демак, ваколатни масъулият билан адаштирмаслик керак, чунки ваколатлар бошқа одамлар ишини бошқариш ҳуқуқини назарда тутади. Бошқа томондан, бу иккала тушунча бир-бири билан чамбарчас боғлиқцир. Яъни ваколатли шахс қабул қилган қарорлари, у қарорларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги, ишчан ёки ишчан эмаслиги тўғрисида юқори раҳбариятга ҳисобот бериши керак. У шуларга масъулдир ва жавобгардир. Масъулият қанчалик юқори бўлса, уни таъминлаш механиэми ҳам шунчалик юқори бўлади. Одатда икки турдаги масьулиятни ажратишади: *умумий масъулият *функдионал масьулият Умумнй масъулият — бу корхонанинг бошқарув фаолиятини таъминловчи шарт-шароитларни яратиш бўйича масъулиятлар мажмуасидир. Масалан, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳ.к. Бу ишларни одатда корхона раҳбари бажаради ва у шуларга масъулдир. Функционал масьулият — бу аниқ ишларни бажариш билан боғлиқ бўлиб, у одатда бажарувчиларга юкланадиган масьулиятдир. Бошқарув ваколати ва масъулияти бир-бири билан ҳамоҳанг бўлиши керак. Акс ҳолда корхона ва унинг ходимлари учун кутилмаган нохушликлар пайдо бўлиши қеч ran эмас. Масалан, топширилган ваколатнинг масъулиятдан баланд бўлиши маъмурий бебошликка, дабдабабоэликка йўл очади. Чунки бундай шароитда раҳбарларнинг хатти-ҳаракати жазоланмасдан ҳолиши мумкин. Бунинг тескариси эса, яъни масъулиятнинг ваколатдан баланд келиш ҳолатлари фаол ҳаракатни шол (фалаж) қилишгача олиб келади. Чунки бундай шароитда кишилар ўзларига нохуш ҳолатларни туғдириб қўйишларидан хавотирда бўлиб, ортиқча ҳаракат қилишдан ўзларюш тиядилар. Шу сабабли ваколат билан масъулиятнинг мутаносиблиги бошқаришнинг ҳар бир бўғинидаги раҳбар ва ходимлар учун ўта зарурдир. Шундагина корхона фаолияти бир маромда тараққий этиши мумкин. Ваколатнинг ҳам чегараси бўлади. Акс ҳолда ваколат ҳуқуқини олган лавозим эгаси, масъулиятсиз бўлса, мансабига хос бўлмаган қарорларни қабул қилмаслиги керак. Уларга ваколат берилса “Дўпписини деса бошини олиб” келади. Шу сабабли: Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling