Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси
Download 0.92 Mb.
|
Бизнесда бухгалтер чала
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарадорлик
- Самарасизлик
14.3. Ишда самарасизлик.
Бугунги кунда турли ташкилотларда мулк шакллари ва фаолият йўналишларидан қатъий назар, ходимларнинг самарасиз фаолиятининг умумий муаммоси кузатилмоқда. Самара – бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуқлар натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида эса иқтисодий самарани тавсифлайди. Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга. Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади.204 Самарасизлик (inefficiency)-энг яхши натижаларга эришиш мумкин эмаслиги, ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулот ҳажмининг пасайиб кетиши. Иш фаолиятининг пасайиши. Ишда самарасизликга олиб келувчи омиллар: Асосий рақобатни аниқлай олмаслик; SWOT таҳлилини ўз вақтида амалга оширилмаслик; Ходимларнинг қўнимсизлиги; Ишдаги потенциал сусайиши; Иш вақти тўғри белгиламаслик; Ходимларнинг фнкционал мажбуриятлари тўғри тақсимламаслик. Ишда самарасизлик бу кўпинча ходимларга, техник холатига ва албатта бошқарув муҳитига ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Ишда самаразизлик мисол учун ишлаб чиқариш компанияларни инобатга оладиган бўлсак, бу компания учун иқтисодий зарарга олиб келиши мумкин. Ишдаги самарасизлик иш фаолиятининг бир-бири билан боғлиқ томонлари мавжуд. Биринчидан, ходимлар самарасиз ишласа, иш вақтларини бехуда сарфласалар бу ҳолат маҳсулот ишлаб чиқаришда истеъмолчилар томонидан ҳажмга бўлган талабни ёки эҳтиёларини вақтида қондиролмай қолиши мумкин; Иккинчидан, керакли натижаларга эришмай қолиши мумкин. Сабаби, исеъмолчилар учун вақтида етказай олмаган ташкилот, ишончларини оқлай олмасалар кучли рақобатга бардош беролмай қолиши мумкин; Учинчидан, натижада иқтисодий зарар олиб келиши мумкин, амалга оширилган ҳаражатларни қоплай олмасликга олиб келиши мумкин ва корхона банкротга учраши мумкин. Рағбатлантирувчи иш ҳақи агентларнинг ўз хатти-ҳаракатлари тўғрисида хабардорлигини оширишга олиб келади ва фирманинг муваффақияти учун мумкин бўлган енг яхши ҳаракатларни кўриб чиқиб, иш ҳақини максимал даражада оширишга интилади ва имконият харажатларини минималлаштириш учун бир нечта вариантларни фаол ўрганади. Ушбу қарор шаклидаги масала шундан иборатки, фирма агентларга таваккал мукофоти ва тенгсиз иш ҳақи учун компенсация бериши керак. Рухсат этилган тўлов, ишлашнинг ўзгариши ва ташқи муҳит ўзгарувчанлигига қарамай, ишончни таъминлайдиган хавфсизроқ, стандартлаштирилган шартнома режимини таъминлайди. Бироқ, мотивация етишмаслиги осонроқ юзага келади ва ширк ва салбий танловларга олиб келади.205 Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling