Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet55/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Ташкилотда стратегия даражалари

Ташкилотда стратегия даражаларини белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Ташкилот учун пухта тузилган стратегияси, унинг бир неча йил барқарор ҳаётини, мувозанатини ушлаб туришга мувафақ бўлиши мумкин.


Владимир КВИНТнинг “Стратегиялаш назарияси ва амалиёт” номли китобида стратегия назарияси ва стратегиялаш амалиётига доир ишланмаларимга оид ўринишларини энг мукаммал тарзда ўзининг икки сўнгги китобида баён қилган, улар Routledge нашриёти томонидан аввал Нью-Йоркда ва Лондонда чоп этилган. Биринчи китоби “The Global Emerging Market: Strategic Management and Economics" 2009 йилда, иккинчиси “Strategy for the Global Market: Theory and Practical Applications"- 2016 йилда чоп этилган. Ушбу китобларда эътироф этишича.
Стратегия - бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ, амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминлайди. Стратегия, бу - стратегик фикрлаш, чуқур билим ва интуиция асосида муҳитни, келгуси шартларнинг мавжуд прогнозларини тизимли таҳлил қилиш натижасидир. Ушбу таҳлилнинг якуний махсули -бу ўзидан аввалги прогноз, вазифа, нуқтаи назар, устуворликлар ва узоқ, муддатли мақсадлар ва вазифаларни қамраб олувчи расмийлаштирилган стратегия бўлиб, унинг қонунга мувофиқ амалга оширилишини стратегик мониторинги тизимидан фойдаланган ҳолда стратегик режани амалга ошириш орқали бажарилиши талаб этилади. Стратегия, бу - келажак ва номаълумлик парокандалиги орқали синовдан ўтган устуворликлар ва максадлар сари йўл бошловчидир.
Бу ресурс чекланганлигини баҳолаш орқали ҳужумнинг тўғри танланган йўналиши билан бойитилган донишмандликдир.
Стратег, бу-донишманд, интизомли ва оптимистик кайфиятли
профессионал бўлиб, у стратегик тафаккурга, келажак хақидаги ўз фикрига ва стратегиялаш услубиёти билан мустахкамланган интуицияга эга. Стратег янги глобал конуниятларни тезда қабул қилади, ушбу объектнинг муваффақиятини ва нуфузини ошириш учун унинг фундаментал қадриятлари ва манфаатлари ҳақида чуқур билимларга эга.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling