Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet60/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Назорат учун саволлар:



    1. Ташкилий тузилма бу нима?

    2. Норасмий ташкилот бу нима?

    3. Норасмий ташкилот ва ташкилий тузилманинг бизнесда алоқадорлиги нималардан иборат?

    4. Ташкилотларда стратегия нима учун керак?

    5. Бизнесда стратегик ёндашув деганда нимани тушунасиз?

    6. Стратегик бошқарувга қандай мисолларни келтираоласиз?

    7. Марказлаштириш ва маркасизлаштириш деганда нималарни тушунтириб бераоласиз?

    8. Иқтисодиётда марказлаштириш деганда нималарни мисол қилиб айтиб бераоласиз?

МАЪРУЗА 5: ТАШКИЛИЙ МАДАНИЯТ ВА ⱩЎМИТАЛАР
РЕЖА
5.1. Ташкилий бўлимлар ва функциялар.
5.2. Maданият.
5.3. Ташкилот маданияти.
5.4. Маданият ва тузилиш.
5.5. Ⱪўмиталар фаолияти.


Калит сўзлар. Ташкилий бўлимлар, тадбиркор, соҳа, маданият, ташкилот маданияти, қўмиталар, фаолият, функциялар, вазифа, корхона, буғинлар, бўлимлар, бухгалтерия, бошқарув, стратификация, расмийлаштириш,чизиқли, функционал, матрицали, инновация, бевосита интеграция.


5.1. Ташкилий бўлимлар ва функциялар
Корхонанинг бошкаришнинг самарали тузилмасини вужудга келтириш бошловчи тадбиркор ҳал этиши керак булган муҳим вазифалардан биридир. У ташкилотни самарали ишлаши учун унга қайси ихтисосдаги мутахассислар қандай малакада, кандай шахсий фазилатларга эга бўлган канча одамни бирлаштириши кераклигини аниқлаб олиши керак. Корхона катталашиб, унинг фаолият соҳалари кенгайиб бориши билан оқилона тузилмага булган эхтиёж янада ошади. Корхонанинг етуклик, хатто, гуллаб-яшнаган боскичида хам ташкилий тузилма одамнинг хаётий қобилиятини белгиловчи мухим омил булиб колади. Корхонанинг ракобат курашига бардош бериш, уз кувватини саклаб туриш ёки ошириб бориши, унинг узгариб бораётган шароитларга мослашиш кобилиятига боғлик бӯлади. Корхона бошкарувининг ташкилий тузилмаси - бу булимлар, ишловчилар уртасидаги махсус ишлаб чикилган алокалар ва муносабатларнинг яхлит тизимини уз ичига олади ва унинг доирасида ишловчи одамлар олдига куйилган максадга энг самарали йул билан эришиш вазифасини бажаради. 
Корхона тузилмасида қуйидаги элементлар ажратиб кўрсатилади: рахбарлик ва алоқа (горизонтал ва вертикал) буғинлар (бўлимлар), даражалар (боскичлар).
Буғин (бўлим) - бу ташкилий жихатдан алохида, мустакил бошкарув ташкилотидир. Бўлим (одамлар гуруҳи) томонидан муайян вазифанинг бажарилиши уни шакллантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бўлимлар ўртасидаги алоқалар горизонтал тусга эга. Рахбарлик (бошқарув) даражасини (босқичини) бошкарув иерархиясида маълум боскични эгаллаган бўлимлар гурухи (ёки битта булим) сифатида белгилаш мумкин. Босқичлар ўртасидаги алоқалар бу вертикал бўйича алоқадир. Улар қуйи даражалардан бошлаб юқори даражагача эркин ифодаланган изчил буйсуниш тусига эга.
Корхона фаолиятини бошқариш, режаларни руёбга чиқариш, рахбарлик усулини танлаш.

  • Тизим элементлари иши устидан назорат.

  • Корхона стратегиясига мувофиқ мақбул ташкилий тузилмани шакллантириш.

  • Бошқарув тизими элементларининг ўзаро хамкорлигини мувофиқлаштириш.

Ҳар қандай, ҳатто кичик корхонада ҳам, юқорида баён этилган учта тузилма элементларнинг ҳаммаси мавжуд бўлади. Тадбиркор у ташкил этган корхонанинг мулкдори бўлиб, унинг ишига раҳбарлик килади. Вертикал бўйича унга унинг ходимлари бўйсунади.
Корхонанинг турли вазифаларини (ташкилотчилик, маркетинг, бухгалтерия ва ҳоқазо) бажараётган ходимлари ўртасида горизонтал алоқалар ўрнатилади. Улар бевосита бўйсуниш тусида бўлмайди, лекин, кўпинча корхона турли ишлаб чиқариш (амалий) операцияларининг изчиллиги ва ўзаро боғликлигини белгилайди.
Бошқарув бирлиги қоидаси бошқарувчи тизим (бошқарув органи, ташкилоти) ва бошқариладиган тизим (ишлаб чиқариш)нинг борлигини англатади. Ҳар қандай кичик фирманинг бошқаруви ва бошқариладиган тизимлари ўртасида туғри ва тескари алоқа амалга оширилиши керак. Бошқарувчи тизим бошқарилувчи тизимдан ахборот олади.
Бошқарув органида олинган аҳборот асосида қарорлар қабул қилинади. Шу тариқа бошқарув туғри ва тескари алоқа асосида амалга оширилади.
Бўйсуниш бирлиги қуйидаги маънони англатади:

  1. ходимлар гуруҳи ўзининг устидан қўйилган бир раҳбарга бўйсунади;

  2. бўйсунувчилар турли раҳбарлардан бир-бирига зид, ўзаро боғланмаган кўрсатмалар олмасликлари керак.

Махаллий бошқарув ташкилотлари, бу амалда туман (шахар) хокимияти, ташкилотлар, назорат органлари томонидан бажарилаётган бошқарув вазифаларидир. Махаллий ташкилотлар бошқаруви "Махаллий ўз-ўзини бошқариш туғрисида"ги қонунга асосланиб амалга оширадилар.
Алоқа тизими барча бошқарув органлари ўз вазифаларини бир-бирлари билан мустахкам алоқада бажарадилар, деган маънони англатади. Алоқани йўқотиш - бошқаришни йўқотиш, деган маънони билдиради. Алоқалар турли шаклда: чизиқли (вертикал), функционал (горизонтал), тармоқли, минтақавий бўлиши мумкин.
Йўналтирилганлик қоидаси ҳар бир корхонанинг маълум ташқи инфраструктураларга - (банклар, биржалар, молия ташкилотлари, таъминот-сотиш ташкилотларига) мўлжал олиши ва ташки муҳитнинг ўзгариб турган шароитларига мослаша олиши кераклигини билдиради.
Ишни табақалаштириш корхонада ишларни: ким нима учун жавоб бериши, ким назорат ёки шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигини ва ҳоқазоларга қараб аниқ фарқлашни билдиради. Буларнинг хаммаси ходимларнинг бошқарув масалаларидаги мустақиллигини оширади. Ҳаммабоплик қоидаси бозор муносабатлари, рақобат шароитларида фақат маҳфий ҳисобланмаган аҳборот билан эркин танишиш имконияти берилиши керак, декан маънони билдиради. Масалан, атроф муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳақидаги, маҳсулот сифати тўғрисидаги, техника хавфсизлиги тўғрисидаги аҳборотлар шулар жумласига киради.
Операциялар устидан назорат бажарилаётган ишнинг барча босқичларида назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиб ёки фойдаланмай амалга оширилиши мумкин.
Режалаштириш - бошкарув жараёнининг дастлабки босқичларидан бири бўлиб, у мақсадни амалга ошириш ривожлантиришда йўналишни белгилаш демакдир. Ҳар кандай фирма ўз фаолиятини пухта ва яхши режалаштириши керак, чунки, фирманинг омон қолиши ва фойда кўриши шунга боғлик бўлади.
Корхона (фирма) ичида бўлинмаларни тақсимлаш маълум қоидаларга асосланиши керак. Жумладан, тенг гурухларга бўлиш коидаси ходимлар малака тайёргарлигига эга бўлиб, қўйилган мақсадга эришиш учун яна муайян миқдордаги одамлар зарур бўлган холларда қўлланилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling