Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet56/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Стратегик бошқарув - стратегияни, унинг таълимотини, уларда жамланган рақобатга оид афзалликлари, устуворликлари, мақсадлари ҳамда стратегиялаш объектининг фундаментал мақсадлари ва манфаатларини ифодалашга кўмаклашувчи вазифаларига мос равишда стратегик бошқарув тизимини шакллантириш ва унинг амал қилиш жараёнидир.58
Стратегик фикрлашнинг илк бор профессор В.Л. Квинт томонидан ишлаб чиқилган ноёб қоидалари алоҳида диққатга сазовордир. Ушбу 15 та қоида ўзига хос таянч тамойиллар мажмуи бўлиб, у ёки бу фаолиятни стратегиялаш жараёнида унга амал килиш лозим. Муаллиф: «Качонки ташкилотда стратегия бўлмаса, уни хеч шак-шубхасиз инерция эгаллаб олади.
Инерция - инновацион стратегик ғоялар учун асосий тўсиқдир», - деб ёзиб, фикрлашнинг инерциявийлигига стратегик тафаккурнинг асосий душмани сифатида карайди. Мазкур тезис Ўзбекистан Республикаси Президент илгари сурган инновацион ғоялар ва технологияларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ташаббуси чуқур илмий ва методологик асосларга эга эканлигининг ёрқин тасдиғидир.59
Ташкилотнинг стратегияси бўлмаса, мукаррар равишда уни инерция енгади. Инерция - инновацион стратегик мақсадлар йўлидаги асосий тўсиқдир. Ташкилот қанчалик йирик бўлса, инерцияни енгиб ўтиши шунчалик қийин. Шу сабабли алоҳида тадбиркорлар хамда кичик ва ўрта бизнес корхоналари, майда харбий бўлинмаларга ҳар доим ривожланиш йўналишини ва, умуман, ўз фаолияти кинематикасини ўзгартириш, рақобатчилар англаши қийин бўлган янги конфигурациявий ўзгаришларнинг асимметрик экспонет стратегияларини амалга ошириш осон кечади.
Стратегия қайси ташкилот учун ишлаб чиқилаётганлигидан катъи назар, стратег самарали стратегик ёндашув, аниқ устуворликлар ва Faлaбa сценарийларини танлашда муваффақиятга эришиши учун барча географик, сиёсий, ижтимоий, харбий, иктисодий, ишбилармонлик ва технологик жиҳатлари баҳоланиши лозим.60
Стратегик ташкилий тузилма оператив бошқарувга йўналтирилмайди. У стратегияни шакллантириш, ривожлантириш ва амалга оширишга қаратилади. Стратегик ташкилий тузилма ёпиқ тизим эмас. Маълум ташкилотларда у оператив бошқарув тузилмалари билан ўзаро боғлик, бўлиши ва стратегия объектининг асосий органлари-президент, асосий ижрочи директор, кумондон, директорлар кенгаши рахбарлигида фаолият юритиши лозим.
Одатда бўлим рахбарлари бутун бошли ташкилот етакчисига қараганда стратегик кучли бўлган холатлар ҳам тез-тез кузатилади. Бу стратегияни амалга ошириш объектининг устувор йўналишларини амалга оширишга йўналтирилмаган, стратегик бошқарув изоляцион тизимнинг пайдо булиш сабаби ва оқибати ҳисобланади. Бу ўз-ўзидан ташкилотнинг рақобатбардошлиги, янги имкониятларни амалга оширишга тайёрлиги ва кутилмаган тахдидларга тезкор жавоб бераолишини пасайтиради.
Янги ишга олинган рахбарлар келгунига кадар ишлаб чиқилиб, жорий этилган стратегия билан танишиш уларнинг энг биринчи вазифаси ҳисобланади. Ўринбосарлар ва бошқа ходимлар: бўлинма рахбарлари ва бош мутахассисларни топиш стратегияни амалга оширишга энди жалб қилинган топ-менежерларнинг галдаги вазифаларидандир. Барча зарур рахбарлар ишга олинганидан сўнг бошқарув ходимлари, ёрдамчилар, ассистентлар, котибалар ва хаттоки корпоратив хайдовчиларни танлаб олиш ва ишга қабул қилиш жараёни бошланади.
Стратегик бошқарув тизимининг кейинги элементи стратегик кдрорлар кабул килиш жараёнидир. Унинг формализацияси етакчилар, кумондонлар, юксак даражадаги вадиректорлар кенгашидаги бошка рахбарларнинг алохида хукукларидир. Амалдаги рахбарларни бахолаш ва янги бошликларни ишга олиш жараёнида стратегик ривожлантириш ва амалга оширишга эътибор кдратиш мухим мезонлардан бири хисобланади. Рахбарлар ташкилотга профессионал стратегларни жалб кила билиши ва уларнинг фикрлари ва маслахатларини инобатга олиши шарт. Стратег-у кадар машхур булмаган мансаб булиб, мазкур касб корпоратив дунё, хатто хуку мат ва харбий тузилмалардаталаб этиладиган операцион ва молиявий менежерларга нисбатан камрокдир.
Куплабташкилотлар, айникса, БШММ даги амалиёт шуни курсатдики, оддий ходимларда ташаббуслар умуман йук, айникса, топ-менежерлар куриб чикиши учун стратегикгоялар ватаклифларни киритиш х,оллари кузатилмаган. Менежерлар таваккалчиликларга, инновацияларни кабул килишга мослашмаган, улар ташаббус курсатишни асоссиз таваккалчилик деб хисоблайди. Натижада, рахбарлар мавжуд стратегиядаги реал вокелик,унинг муваффакияти ёки барбод булиши ёхуд янги стратегияни ишлаб чикиш ёки амалга оширилган стратегияни янгилаш эхтиёжларини тушуниши кийин булади, чунки ходимлар мухим карорларни кабул килишга тайёр эмас, айникса, юкоридагиларга нисбатан танкидий муносабатда була олмайдилар.
Хусусан, стратегик инновацион ва инвестициявий карорларни кабул килиш жараёнида эркинликнинг етишмаслиги коррупция ва непотизмни ривожлантиришда мухим омил булади.
Диктатураларнинг стратегик карорларни кабул килиш жараёнига курсатган салбий таъсирларидан яна бири, жумладан, БШММ учун хос булган узок, давом этган таъсир - рахбар уринбосарларининг куплигидир. Бундай шароитда асосий стратегик карорлар учун жавобгарлик шу даражада кенг таркдладики, бу аввал тадбик, этилган стратегияларни бахолашни кийинлаштиради хамда директорлар кенгашининг янги стратегик тояларини изчил кабул килиш ватушунишини (бутунташкилотмикёсида) мураккаблаштиради ва шутарзда стратегияни жорий этишни секинлаштиради.
Стратегик карорларни кабул килишнингсамарали жараёни топ-менежерлар ва директорлар кенгашининг стратегик хукуклари ва мажбуриятларининг батафсил баён этилишини талаб этади.61
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бӯлсак, стратегия ташкилотнинг ҳар бир жабхалари уучуун мухим бӯлиб ҳисобланади. Ҳар бир қабул қилинган қарор ташкилотнинг муҳитини ва келажагини қайсидир маънода таъсири ӯтказади. Шу боис, ташкилотда пухта режалаштирилган стратегия ва стратегик қарорлар даражаларини инобатга олган ҳолда тузилса яхши бӯлади деб ӯйлайман.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling