Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet65/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

Венчур ва инновация тузилмалари. Венчур ва инновация тузилмалари лойихавий (дастурий-максадли) ташкилий тузилмаларининг замонавий куриниши хисобланади. Бу икки ном муайян даражада синоним хисобланади. Инглизча "venturi" сузи "таваккал иш" деган маънони билдиради. Одатда, бизнесда таваккал иш инновациялар, яъни янги технологиялар, товарлар ёки хизматларни ишлаб чикаришдан иборатдир. Бозор иктисодиёти ривожланган барча мамлакатларда кичик бизнесда ана шундай тузилмалар ташкил этилади. Тадкикотларнинг курсатишича, бу бозорнинг тез узгараётган шароитларига тез муносабат билдиришнинг энг истикболли йулидир.
Куйидагилар ана шундай тузилмаларнинг характерли хусусиятлари хисобланади:

  • Таваккалчилик бизнеси, яъни, тадбиркор мутлако янги, аввал хеч ким ишлаб чикармаган (инновация) объектини танлайди ва уни ишлаб чикаришга уз сармояси, ёки, карзга олинган молия маблаглари билан таваккал килади. Тадбиркор муваффакиятга эришса, юкори ёки ута юкори фойда олиши мумкин;

  • Фан билан боглик венчур фирмасида махсулотни яратиш ва ишлаб чикаришгача етказиш катта фирмаларнинг функционал булимларидагидан анча тез (туртдан уч, купинча бешдан уч баравар тез) руй беради. Буни иккита сабаб билан тушунтириш мумкин: кичик жамоанинг йигинчоклиги ва фаолиятнинг бир максадга йуналтирилганлиги, хамда, бундай ташкилотларнинг инновация объектини танлашга узига хос ёндашуви билан изохланади. Венчур фирмасида, одатда, тез самара берадиган лойихалар ишлаб чикилади. Хамма нарса максадга мувофикликлик ва пировард махсулотни ишлаб чикаришга буйсундирилади;

  • Венчур фирмаси яхлит кичик бизнес булганидан бизнес дунёсида катта тезкорликга эга булади. У мустакил ташкилот булиб, иш схемалари, усулларини тез узгартириш имкониятига эга,

  • Тадбиркор (мулкдор, рахбар, менжер)нинг уддабуронлик, илгор фикрлаши, тиришкоклиги, дадиллиги, таваккалчиликда жушкинлиги каби фазилатлар гоят мухим булиб, "венчур" номига бевосита мос келади.

Кичик бизнесда муваффакиятли харакат килаётган венчурларнинг самараси шунчалик юкорики, катта фирмаларнинг рахбарлари купинча улардан иттифокчиларни излашади, улар билан инновация лойихаларини бажариш учун шартнома-буюртмалар тузадилар. Иккинчи йул венчур гурухларининг ижобий тажрибасини урганиш ва фирма ичида тегишли инновация булинмаларини ташкил этишдир.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling