Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Download 186.7 Kb.
bet33/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

11. 2.Қимматли қоғозларнинг муомаласи.
Республикамиз ҳудуд­ла­рида амалга оширилган умумий акциялар савдоси таҳлили бирламчи акциялар бозорининг улуши 92,7 фоизни ташкил этганлигини кўрсатиб турибди. Ҳудудлардаги акциялар бирламчи савдосида Тошкент шаҳрининг улуши 82 фоизни ташкил этган бўлса, қолган 18 фоизи бошқа вилоятлар ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида акциялар иккиламчи савдосининг таҳлили ҳам Тошкент шаҳрининг улуши 86 фоизни ташкил этганлигини кўрсатмоқда. Бу эса акциялар бирламчи ва иккиламчи савдоларининг асосан, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётганлиги ва ҳудудлар билан таққослаганда жуда катта номувофиқлик (дисбаланс) мавжудлигини кўрсатаяпти. Ҳудудлардаги қимматли қоғозларнинг асосий савдо айланмаси ҳам акциялар ҳиссасига тўғри келиб, облигация ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар савдоси деярли мавжуд эмас.
Умуман олганда, муомалада фақатгина акциялар ва облигацияларнинг мавжудлиги мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозори молиявий инструмент турлари ва хилма-хиллик нуқтаи назаридан у қадар бой эмаслигини кўрсатади. Бу эса инвесторга инструментлар жиҳатидан диверсификация қилиш имконини бермайди. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилишнинг энг асосий йўли – бу мамлакатимиз иқтисодиётида юқори улушга эга бўлган йирик корхоналарнинг давлат улуши сифатида турган қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (ҳеч бўлмаганда бир қисмини) ва инвесторларга эркин сотиш ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади.
Қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда амалга оширилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ташкил этилган бозорларда олди-сотди битимларини тузиш пайтида улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олди-сотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда, битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.



Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling