Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
10.2.Солиқ ҳуқуқининг субъектлари.
Солиқ ҳуқуқий муносабатларида солиқ тўловчилар билан бир қаторда, давлат солиқ хизмати органлари ва солиқларни қабул қиладиган ва тегишли бюджетга солиқ тўловларини ўтказадиган кредит органлари - банклар ҳам иштирок этади. Мазкур муносабатларда улар юридик ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, солиқ ҳуқуқининг субъекти ҳисобланадилар. Шундай қилиб, солиқ ҳуқуқининг субъектлари жумласига қуйидагилар киради: а) солиқ тўловчилар, яъни юридик ва жисмоний шахслар; б) давлат солиқ хизмати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари; в) кредит органлари, яъни банклар. Солиқ ҳуқуқининг асосий субъектларидан бири солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун умумий кўринишда берилган. Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга (ЎзР СКнинг 11-моддаси): - солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш; - Солиқ Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва асосларда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш; - бюджетга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва йиғимлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш; - солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш; - солиқ органлари ўтказган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш, текширувларнинг натижаларидан норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини ўн кунлик муддат ичида тақдим этиш; - солиқ органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори солиқ органларига ёки судга шикоят қилиш; - солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда узлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш. Солиқ тўловчилар Солиқ Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари — уларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш имкониятларини таъминлашга қаратилгандир. Солиқ Кодексининг 12-моддасида солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради: - белгиланган тартибда ва муддатларда солиқ органларида рўйхатдан ўтиш, юридик манзили ўзгарган ёки қайта рўйхатдан ўтган тақдирда эса, бу ҳақда солиқ органига ўн кунлик муддат ичида хабар бериш; - солиқлар ва йиғимларнинг тегишли суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш; - бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоб ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш; - молиявий ҳисоботни, солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ёки даромадлар тўғрисидаги декларацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиш; - солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек солиқлар ва йиғимлар юзасидан имтиёзлар ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш; - солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш масалаларини текшириш учун солиқ органларининг мансабдор шахсларини даромад олиш ёки солиқ солиш объектларининг сақланиши билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришига рухсат бериш; - солиқ органларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисидаги талабларини бажариш. Солиқ тўловчилар Солиқ Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз зиммаларига юклатилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари унда мавжуд бўлган солиқ солиш объекти ҳамда қонунчилик актлари билан ўрнатилган асосларда юзага келади. Қонунда солиқ тўлаш мажбуриятларининг тугатилиши билан боғлиқ бўлган фактлар ҳам белгилаб қўйилган. Жисмоний шахслар учун мажбуриятлар солиқнинг тўланиши, солиқнинг бекор қилиниши, солиқ тўловчининг вафот этиши билан (агарда, унинг иштирокисиз солиқни ундириш мумкин бўлмай қолса) тугатилади. Юридик шахслар учун солиқ мажбуриятлари солиқларнинг тўланиши ёки солиқнинг бекор қилиниши билан тугайди. Агар юридик шахс солиқ тўлаш қобилиятига эга бўлмаса, бу унинг банкрот деб танилишига асос бўлиб хизмат қилади. Агарда юридик шахс суд тартибида ёки унинг эгаси томонидан тугатилса, солиқ тўлаш мажбурияти тугатиш комиссияси зиммасига юклатилади. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари: а) пул ва товар-моддий қимматликлар гарови; б) солиқ тўловчилар кредиторларининг кафолатлари ва бошқа усуллар ёрдамида таъминланади. Солиқ тўловчилар ўз мажбуриятларини бажармаганларида давлатнинг мажбурлов чоралари қўлланилади. Бундай ҳолларда маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling