Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг объекти бўлиб
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг объекти бўлиб – солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъектлари ўртасида ҳуқуқий алоқаларни ўрнатувчи барча нарсалар бўлиши мумкин. Солиқ қонунчилигига биноан солиқ солишнинг объекти:
мол-мулк; даромад, фойда; сотилган товарларнинг (бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг) нархи ва бошқалардир. Ҳар бир солиқ тури ўзининг объектига эгадир. Демак, юқоридагиларга асосланиб, солиқ ҳуқуқининг предметини – давлат, солиқ тўловчилар ва бошқа шахслар ўртасида солиқлар ва йиғимларни ўрнатиш, киритиш ва ундириш бўйича, шунингдек солиқ ҳуқуқбузарликлари учун молиявий санкцияларни қўллаш бўйича бўладиган ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, улар мулкий характерга эга бўлади. Солиқ ҳуқуқининг тартибга солиш усули, молия ҳуқуқи сингари, давлат-ҳокимият кўрсатмалари усули сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, солиқ ҳуқуқи – бу солиқларни ўрнатиш, киритиш ва ундириш ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликларига молиявий санкцияларни қўллаш бўйича бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборат. Солиқ ҳуқуқининг асосий манбаси Ўзбекистон Республикаси Конституциядир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ҳудудида солиқ солишнинг умумий тамойилларини белгилаб беради. Жумладан Конституциянинг 78-модда 8-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий этади. 123-моддага биноан эса, республика ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилиши кўрсатиб ўтилган. Солиқ ҳуқуқининг асосий манбаларидан яна бири 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган ва 1998 йил 1 январда кучга киритилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексидир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 1-моддасига биноан Солиқ Кодекси солиқ тизимининг ҳуқуқий асосларини, солиқ ҳуқуқининг умумий ва муҳим ҳолатларини белгилайди, солиқ муносабатларини тартибга солиб туради, яъни солиқлар тизимини, уларнинг таснифини, солиқлар ўрнатиш тартибини, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, уларнинг жавобгарлигини белгилайди, солиқ ишларини юритиш тартибини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни тартибга солиб туради. Солиқ ҳуқуқининг асосий манбалари жумласига тегишли бир неча қонунларни ҳам киритишимиз мумкин. Масалан, 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. Қонуннинг 1-моддасига биноан ушбу қонун давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, яъни давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифаларини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, давлат солиқ хизмати органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини, давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаб беради. Қонунга биноан давлат солиқ хизмати органлари солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади. Солиқлар бўйича қабул қилинадиган қонунчиликда қуйидаги элементлар назарда тутилган бўлиши керак: - солиқ тўловчиларнинг доирасини, уларнинг асосий хусусиятларини белгилаш, яъни бунга юридик шахслар ва солиқ тўловчиларнинг бошқа категорияси (масалан, юридик шахсларнинг филиаллари) ҳамда жисмоний шахслар киради. Қонунга биноан уларга солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган; - солиқ солиш объектини белгилаш. Солиқ солиш объектига: даромад (фойда), маълум бир товарнинг нархи, фаолиятнинг маълум бир турлари, мол-мулк ва бошқа объектлар киради; - солиқ солиш объектидан ундириладиган солиқ ставкасини, ҳажмини белгилаш. Солиқ ставкалари солиқ солиш объектининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб, турли хил шаклларда бўлиши мумкин. Солиқ ставкалари қатъий белгиланган пул суммаси ва фоизлар кўринишида намоён бўлади. Пропорционал ва прогрессив ставкалар мавжуд. Пропорционал ставка - бу солиқ солиш объектининг кўпайиши ёки камайишига боғлиқ бўлмай, ўзгармайдиган ставкалардир. Прогрессив ставкалар эса, солиқ солиш объектига боғлиқ бўлиб, унинг кўпайиши билан солиқ ставкаси ҳам кўпаяди ва аксинча, солиқ солиш объектининг камайиши билан солиқ ставкаси ҳам камаяди; - солиқ солишнинг бир марталик тамойилга асосланганлиги. Битта объектга нисбатан фақат бир марта солиқ солиниши мумкин; - солиқларни тўлаш муддатини белгилаш. Ҳар бир солиқ тури учун муддат алоҳида белгиланади; - имтиёзларнинг ўрнатилиши, яъни солиқ тўловчиларнинг айрим категорияларини солиқ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш. Имтиёзлар, қоида тариқасида, тегишли солиқ тўғрисидаги қонунда назарда тутилган бўлиши ёки имтиёзлар бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан кўрсатиб ўтилган бўлиши мумкин. Солиқ турлари бўйича имтиёзлар амалдаги қонунчилик асосида қўлланилиши лозим. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, индивидуал характерга эга бўлган солиқ имтиёзлари бериш тақиқлангандир. Имтиёзлар турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин: - солиқ солиш объектининг солиқка тортилмайдиган минумини белгилаш; - солиқ солишдан солиқ объектининг маълум бир элементларини чиқариш; - солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларини ёки айрим шахсларни солиқ солишдан озод этиш; - солиқ ставкаларини пасайтириш. Солиқ имтиёзларига шу жумладан мақсадли солиқ имтиёзлари, солиқ кредитлари, солиқ ундиришни кечиктириш ва бошқа хилдаги имтиёзлар ҳам киради. Юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларининг кўпгина қисми олдинги вақтларда ҳам учрар эди, лекин ҳозирги вақтда уларнинг мазмуни тубдан ўзгарди. Имтиёзларнинг янги турлари пайдо бўлди, масалан, инвестицион солиқ кредитлари. Бу кредит қандайдир фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида, солиқ тўловчи ҳамда ваколатли давлат органининг ўзаро келишуви асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив актлари ҳам солиқ ҳуқуқининг манбаси бўлиб ҳисобланади. Масалан, "Қўшимча қийматдан олинадиган солиқ миқдорини камайтириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 26 май Фармони ёки "Ўзбекистон Республикасида солиқларнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини кучайтиришнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 30 ноябрь Фармони ва бошқалар. Солиқ ҳуқуқининг манбаси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитасининг меъёрий ҳужжатлари ҳам ҳисобланади. Жумладан, солиқларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан чиқариладиган кўрсатмаларда янада аниқлаштирилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг солиқларга тегишли бўлган баъзи бир норматив актлари ҳам солиқ ҳуқуқининг манбаси сифатида хизмат қилади. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий йиғимларни ўрнатиш тўғрисидаги қарорини мисол келтиришимиз мумкин. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling