Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


X. БОБ. Махаллий соликлар ва йигимлар


Download 186.7 Kb.
bet26/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

X. БОБ. Махаллий соликлар ва йигимлар.
Режа:
10.1. Юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулк солиги тушунчаси.
10.2. Солиқ ҳуқуқининг субъектлари.
10.3.Солик конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик.


10.1. Юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулк солиги тушунчаси.
Давлат ўз хазинасини тўлдириш мақсадида амалга киритиладиган солиқ кўринишларини турли хиллаштиришга ҳаракат қилади.
Қонунчилик актлари билан ўрнатилган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси – давлатнинг солиқ тизимини ташкил этади.
Солиқ тизимининг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

Солиқ тизими иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий кўрсаткичлар билан характерланади. Солиқ тизимининг иқтисодий хусусиятига тўғри ва эгри солиқ солишнинг ўзаро нисбати, солиқ тўловларининг ҳаракати (динамикаси) ва бошқалар киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 123-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 5-моддасига биноан эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси томонидан ўрнатилади ва бекор қилинади, Солиқ Кодексида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ Кодексининг 7-моддасига биноан маҳаллий солиқ ва йиғимларга қуйидагилар киради:

  1. мол-мулк солиғи;

  2. ер солиғи;

  3. реклама солиғи;

  4. автотранспорт маблағларини олиб сотганлик учун солиқ;

4¢) ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

  1. савдо-сотик қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;

  2. юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим;

  3. автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим;

  4. ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар.

Маҳаллий солиқ ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги - СЎМда ҳисоблаб чиқарилади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling