Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Тадбиркорларнинг интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишининг ўзига хос хусусиятлари


Download 186.7 Kb.
bet24/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

8.3. Тадбиркорларнинг интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишининг ўзига хос хусусиятлари.
Интеллектуал мулк объектлари бу объектларнинг қандай фаолият маҳсули эканлиги, уларнинг ҳуқуқий режими ва шу каби хусусиятларига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Интеллектуал фаолият натижаларига қуйидагилар киради:
-фан, адабиёт, санъат асарлари;
-эшиттириш ташкилотларининг ижролари, фонограммалари ҳамда эшиттириш ва кўрсатувлари;
-электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот базалари;
-ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари;
-селекция ютуқлари;
-ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау).
Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга нисбатан бўлган ҳуқуқларига нисбатан ҳам мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалар қўлланилади. Маълумки, фуқаролик муомаласида турли-туман объектлар ва хизматлар ҳам ҳаракатда бўлади. Мана шундай шароитда субъектлар, улар ишлаб чиқарган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар алоҳида фарқлаш белгиларига эга бўлиши шарт, акс ҳолда турли англашилмовчилик, қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Ана шундай фарқлаш белгилари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ўзларини, унинг ишлаб чиқарган товарлар, бажарадиган ишлар ва кўрсатадиган хизматларининг хусусий аломатлари (индивидуал белгиларини) акс эттирувчи воситалар бўлиб ҳисобланади. Бундай алоҳида фарқлаш белгиларининг қуйидаги турлари мавжуд:
-фирма номлари;
-товар (хизмат кўрсатиш) белгилари;
-товар чиқарилган жой номи.
Фуқаролик ҳуқуқи назариясида мутлақ ҳуқуқлар дейилганда, бундай ҳуқуқ соҳиблари (эгалари)ни турли ҳаракатлар содир этиш (ижодий фаолият маҳсулидан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ва ш.к.) ҳақдорлиги, ваколатлигини ва айни вақтнинг ўзида бошқа ҳар қандай шахсларга бундай юқорида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш таъқиқланишини таъминловчи субъектив мутлақ ҳуқуқ тушунилади.
Шартнома тузувчи тарафлар-интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси ва мутлоқ ҳуқуқдан вужудга келувчи мулкий ҳуқуқлар ўзига ўтказилаётган шахс номлари, агар мутлақ ҳуқуқ ваколатли давлат органи томонидан интеллектуал мулк объектига нисбатан берилган ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи асосида вужудга келган бўлса, ушбу ёрлиқ номи ва қайд рўйхати рақами, унинг амал қилиш муддати, ўтказилаётган мулкий ҳуқуқ мазмуни ва ҳажми, ундан фойдаланиш шартлари, муддати, агар шартнома ҳақ бараварига тузилаётган бўлса, тўланадиган ҳақ миқдори ва тўлаш тартиби, мулкий ҳуқуқ қисман ўтказилганда ундан фойдаланиш устидан ҳуқуқ эгасининг назорат қилиш бўйича ваколатлари, тарафларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги ва шу кабилар кўрсатилиши лозим. Шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, тегишли шаклда расмийлаштирилиши шарт. Шартнома шакли турли интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари учун турлича бўлиши қонунларда белгилаб қўйилган. Муаллифлик ҳуқуқи объектларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар ўтказилганда шартнома ёзма равишда тузилиб, нотариал гувоҳлантирилиши лозим. Мутлақ ҳуқуқ ваколатли давлат органи томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи объектига нисбатан берилган ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи (патент, гувоҳнома) асосида вужудга келган бўлса, бунда мулкий ҳуқуқни ўтказиш ҳақидаги шартнома ёзма тузилиб, нотариал гувоҳлантирилиб, ваколатли давлат идорасида рўйхатдан ўтказтирилиши лозим. Ушбу қоида ноу-хоуга нисбатан ҳам амал қилади. Акс ҳолда шартнома ҳақиқий саналмайди.
Лицензия шартномаси бўйича интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлоқ ҳуқуққа эга бўлган тараф (лицензиар) бошқа тарафга (лицензиатга) тегишли интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсат беради.
Лицензия шартномаси интеллектуал мулк объектларидан учинчи шахсларнинг фойдаланишига имкон берувчи муҳим фуқаролик-ҳуқуқий восита ҳисобланади. Лицензия шартномаси интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақида келишув ҳисобланади. Мутлақ ҳуқуқлар эгаси (патент эгаси, товар белгиси соҳиби, муаллифлик ҳуқуқи объекти соҳиби, ошкор этилмаган ахборотлар эгаси)нинг ҳуқуқий муҳофаза остидаги объектдан фойдаланиш ўзига тегишли ҳуқуқларни белгиланган тартибда ва маълум шартлар асосида учинчи шахсларга беришга лицензия (рухсатнома) дейилади.
Лицензия шартномасининг предмети бўлиб, ҳуқуқий муҳофаза остидаги ижодий фаолият натижаси (фан, адабиёт, санъат асарлари, компьютер дастурлари, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ва ҳ.к.) ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи восита (фирма номи, товар, хизмат белгиси) ҳисобланади. ФКнинг 1109-моддаси 3-қисмига асосан товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи лицензия шартномаси предмети бўла олмайди. Шартномада қатнашувчи тараф интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ соҳиби лицензиар ҳисобланади. Мутлақ ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқлари қонуний асосга кўра вужудга келган ёки ваколатли давлат идораси берган ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи билан гувоҳлантирилган бўлиши шарт. Шартномада қатнашувчи бошқа тараф-интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсатнома олган шахс лицензиат деб аталади.
Ҳар қандай маълумот ошкор этилмаган ахборот сифатида тан олиниши учун:
а) бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қийматига эга бўлиши (яъни, ахборотга эга ушбу ахборотга эгалиги сабабли ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти, кўрсатадиган хизмат, бажарадиган иши бошқа рақобатдаги субъектлар ёки уларнинг маҳсулотлари, хизматлари, ишларига нисбатан афзалликка, имтиёзга эга бўлиши шарт;
б) ахборот эгаси унинг махфийлиги, сирлигини сақлашга доир чоралар кўрган (бундай ахборотлардан хабардор шахслар доираси қатъий чекланган, бу шахслар сир сақлаш мажбурияти ҳақида огоҳлантирилган, маълумотлардан фойдаланишнинг ёпиқ тизими ишлаб чиқилган ва ҳ.к.) бўлиши шарт.
Хизмат ёки тижорат сири бўлиб ҳисобланмайдиган маълумотлар мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар (банкларда омонатга қўйилган маблағлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари) ва мол-мулк хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар, битимлар, шартномалар тўғрисидаги маълумотлар, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотлар, умуман, назорат (контроль) функциясини бажарувчи давлат идораларига даврий равишда тақдим этилиб турадиган (фуқаролар ва юридик шахслар томонидан) ҳар қандай маълумотлар, ҳисоботлар киради. Худди шунингдек, илгари ошкора-оммавий эълон қилинган маълумотлар ҳамда ҳар бир шахс эркин топишини, билишни талаб қилиш ҳуқуқига ёки имкониятига эга бўлган маълумотлар ҳам хизмат ёки тижорат сирлари бўлиб ҳисобланмаслиги лозим. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти ҳақидаги айрим маълумотлар (масалан, теварак-атрофни ифлослантираётганлиги ёки жамиятга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа салбий фаолиятларни яширишнинг олдини олиш мақсадида) ошкор қилинмайдиган ахборотлар ҳуқуқий режимга эга бўла олмаслиги қонун ҳужжатларида алоҳида ифода қилиб қўйилган.
Маълумки, бозор қийматни белгиловчи асосий ҳакамдир. Бироқ интеллектуал мулк бозорида сотувчи-мулкдор ҳам, олувчи харидор ҳам бу масалада ўз субъектив нуқтаи назаридан эмас, балки илмий ва иқтисодий асосланган мезонлардан келиб чиқмоғи лозим. Фикримизча, бундай мезонлар қуйидагилардан ташкил топиши лозим:
1) интеллектуал мулк объектларини яратишга сарфланган харажатлар;
2) интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий муҳофаза қувватига эгалиги (патентланганлиги, рўйхатдан ўтгани ва ҳ.к.);
3) интеллектуал мулк объекти қўлланишдан олинадиган самара (шу жумладан, маҳсулот сифатини, рақобатбардошлигининг ошиши, иқтисодий тежамкорлик ва ҳ.к.);
4) худди шундай турдаги ўхшаш объектларнинг бозордаги баҳоси;
5) интеллектуал мулк объектини қўллаш, ундан фойдаланишда олиниши мумкин бўлган моддий самара (экологик, эргонометрик ва ҳ.к.);
6) интеллектуал мулк объектини қўллаш билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатлар, шу жумладан, муаллифга тўланиши лозим бўлган мукофотлар.
Амалдаги қонунчиликда интеллектуал мулк объектлари тадбиркорлик ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин. Уларнинг қиймати хўжалик жамиятининг муассислари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling