Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Солик конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик


Download 186.7 Kb.
bet31/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

10.3.Солик конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик.
Қонунларда назарда тутилган солиқ тўловларига нисбатан қўлланилган санкцияларни, ҳуқуқий меъёрларга киритиладиган ўзгаришларни анализ қиладиган бўлсак, ҳозирги вақтда санкция ёрдамида моддий таъсир кўрсатишнинг кучайганлигини кўришимиз мумкин.
Солиқ кодексида молиявий жазо (санкция) чоралари кўрсатиб ўтилган бўлиб, солиқ қонунларини бузганлик учун солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган молиявий жазо чоралари кўрсатиб ўтилган.
Солиқ тўловчи солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча марта бузган тақдирда ҳар бир қонунбузарликка нисбатан алоҳида молиявий жазо чоралари қўлланилади.
Агар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун молиявий жазога тортилган шахс жазони ижро этиш тугаган кундан эътиборан бир йил мобайнида солиқ бўйича такроран қоидабузарлик содир этмаган бўлса, у жазога тортилмаган ҳисобланади.
Солиқ тўловчиларга нисбатан қонунчилик актларида назарда тутилган бошқа санкциялар ҳам қўлланилиши мумкин. Солиқ қонунчилигини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда маъмурий, жиноий ва интизомий жавобгарликка, фуқаролар эса маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Солиқ солиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси билан тартибга солинади. Масалан, кодекснинг 174-моддасида солиқлар ва бошқа тўловлар тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаши учун маъмурий жазо сифатида жарима назарда тутилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 175-моддасида эса, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарлик кўрсатилган бўлиб, фойда ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, шунингдек солиқларни, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ва бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа тўловларнинг миқдорини камайтириш учун жавобгарлик белгиланган.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелда кучга киритилган Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексида солиқ ва бошқа тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилди. Бунда биз жиноий жавобгарлик чораларининг кучайтирилганлигини кўришимиз мумкин. ЖКнинг 184-моддада фойда ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, белгиланган солиқ, йиғим, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакили ҳисобланадилар. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш хусусидаги талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.Ҳеч ким давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилиш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид қилиш, зўравонлик қилиш ёки уларнинг хаёти, соглиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан нотўғри ундирилган солиқ суммалари ва улар юзасидан жарималар солиқ тўловчининг солиқлар бўйича қарзи бўлмаса, унинг ёзма аризасига биноан бир ой муддатда қайтарилиши лозим ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Давлат солиқ хизмати органларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли солиқ тўловчига етказилган зарарлар (шу жумладан, бой берилган фойда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
Давлат солиқ хизмати органларининг юқоридаги 1-7 бандларда назарда тутилган ҳуқуқлар давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8-14 бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, фақат давлат солиқ хизмати органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумот ва бошқа ташкилотларининг солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни бериш юзасидан кўрсатадиган хизматлари (бажарадиган ишлари) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
Солиқ ҳуқуқининг асосий субъектларидан бири - бу кредит органлари - банклар ҳисобланади. Қонунчиликда банкларнинг солиқ солиш соҳасидаги мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.
Банклар-кредит муассасалари, биржа ва бошқа корхоналар тегишли солиқ органларига мазкур муассаса ва корхоналарнинг мижозлари бўлган - солиқ тўловчиларнинг молиявий-хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим. Тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Керакли маълумотларни тақдим этмаган муассаса ва корхоналарнинг мансабдор шахслари ҳар бир кечиктирилган кун учун белгиланган ҳажмда маъмурий жаримага тортилиши мумкин.
Қонунчилик давлат хазинасига ўз вақтида солиқ тўловларининг келиб тушишини таъминлаш, мақсадида мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарлик учун маълум бир чораларни ўрнатади.
Банк ва кредит муассасалари солиқ тўловчиларнинг бюджет ёки бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ тўловларини ўтказишларига тўсқинлик қилишларига ҳамда ўтказилмаган суммалардан кредит ресурси сифатида фойдаланишларига йўл қўйилмайди. Агар бундай фактлар аниқланса, солиқ органлари банк томонидан олинган даромадни бюджет ҳисобига ундиришлари лозим, айбдор мансабдор шахс эса жавобгарликка тортилиши лозим.
Банк муассасалари солиқ ҳуқуқий муносабатларида нафақат мустақил субъект сифатида, балки солиқ тўловчи сифатида ҳам иштирок этиши мумкин. Чунки банк муассасалари юридик шахс ҳисобланади ва солиқка тортиш мумкин бўлган солиқ объектига (масалан, даромадга) эга бўлади.
Юқорида кўриб чиқилган санкциялар давлат манфаатларини таъминлайди. Солиқ тўловчиларнинг манфаатлари эса суд ёки маъмурий тартибда ҳимоя қилинади.
Қонунчиликда солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг икки тартиби: маъмурий ва суд тартиби назарда тутилган. Бу тартиблар нафақат солиқ тўловчиларнинг - юридик ва жисмоний шахсларнинг, балки давлатнинг ҳам ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қўлланилади. Давлат номидан солиқ органлари иш олиб борадилар.
Бизга маълумки, барча солиқ ҳуқуқий муносабатларининг иккинчи мажбурий томони бўлиб солиқ органлар иштирок этади.
Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қўлланиладиган суд тартибининг мазмуни барча учун бир хилдир. У солиқ органларининг мурожаат қилиш ҳуқуқида, шунингдек солиқ тўловчиларнинг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун судга ёки хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқида ўз ифодасини топади.
Ҳимоя қилишнинг маъмурий тартиби мазмуни турли солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъектлари учун турлича қўлланилади. Масалан, солиқ тўловчилар учун маъмурий тартиб уларнинг юқори турувчи солиқ органларига мурожаат қилишлари орқали амалга оширилади. Солиқ хизмати органлари эса, солиқ тўловчилар ҳисобидан бюджетга пул маблағларини ўтказишида, ўз ифодасини топади. Лекин ҳар иккала ҳолда ҳам томонлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маъмурий тартибни қўллашлик кенг доирага эга эканлиги, солиқ соҳасидаги оператив ҳаракатларнинг зарурлиги билан ифодаланади. Чунки солиқлар - давлатнинг иқтисодий категориясидир. Солиқ сиёсати эса молиявий (бюджет) сиёсатнинг энг муҳим қисмларидан бўлиб, бюджетларда солиқ тўловларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўпланишини таъминлайди.
Бюджетга солиқ органлари томонидан пул маблағларини ўтказиш ҳаракатларининг қонунийлигига шубҳа туғилса, қонунчилик солиқ тўловчиларга ўз ҳуқуқларини маъмурий тартибда ҳимоя қилишларини назарда тутади. Солиқ органлари мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан шикоятлар мазкур орган бўйсунган давлат солиқ органига берилади. Шикоятлар қараб чиқилиб, бир ойлик муддат ичида қарор қабул қилинади. Шикоятларга нисбатан чиқарилган қарорлар устидан юқори турувчи солиқ органларига қайта шикоят қилиниши мумкин. Шикоятнинг берилиши мансабдор шахснинг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Қонун солиқ органлари раҳбарлари зиммасига барча шикоят ва аризалар бўйича қатъий ҳисоб олиб бориш, шахсан шикоятларни кўриб чиқиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш мажбуриятини юклайди.
Ҳозирги вақтда солиқ ҳуқуқий муносабатларини ва солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартибларини тартибга солувчи қонунчилик актлари қабул қилнган.
Суд ҳимоясига мурожаат қилишнинг умумий тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling