Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва услублари
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
13.3. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг шакллари ва услублари.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий табақаланиш жараёнининг енгилроқ ўтишини таъминлаш, қолаверса, иқтисодий барқарорликни сақлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти давлат томонидан тартибга солиб турилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш бир неча йўналишда олиб борилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шундан иборатки, бундай фаолиятни олиб бориш жараёнида тадбиркорларнинг шахсий манфаатлари ва жамиятнинг оммавий манфаатлари ўзаро тўқнашади. Бу манфаатлар ўзаро мутаносиб бўлиши ва бир-бири билан қарама-қарши келмасликлари учун турли йўллар ва услублар ёрдамида ушбу манфаатлар уйғунлашувига эришилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг барча турлари актнинг ҳуқуқий шаклига эга бўлади. Тартибга солиш бўйича ҳокимият ёки бошқарув органининг ҳаракатлари актнинг турли номдаги ҳуқуқий шаклида (режа-акт, дастур, рухсатнома, квота, лицензия, фармойиш) маълум мақсад (вазифа)ни амалга оширишга қаратилади. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи бундай актлар (қандай номланишидан қатъи-назар) давлат хоҳиш-иродасини ифода этганлиги сабабли фақат ёзма шаклда бўлиши мумкин. Давлат томонидан тартибга солиш актнинг ҳуқуқий шаклларидан бошқача тарзда (шаклда) амалга оширилмайди. Режа-акт (дастур) – бу субъектлар ўзида кўрсатилган норматив ёки конкрет (аниқ) тусдаги топшириқ бўлиб, унга кўра субъектлар зиммаларига юкланган талабларга риоя қилишлари ёки ушбу талабларни белгиланган муддатда бажаришлари лозим ва бунинг учун моддий-молиявий таъминот талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Масалан, тадбиркор давлат буюртмачиси сифатида давлат эҳтиёжи учун зарур бўлган товарни дастурда белгиланган тартиб ва муддатда етказиб беришга мажбур ва айни пайтда бунинг учун ажратилган молия маблағларини талаб қилиб олишга ҳақли. Режа-актлар (дастурлар) турли вазифани бажариш учун мўлжалланади ва турли даражадаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан қабул қилинади. Масалан, дастурлар республика, маълум бир вилоят ёки туман миқёсида қабул қилиниши мумкин. Дастурлар асосида тадбиркорлик фаолиятининг уларда кўрсатилган субъектлари ўзларининг режаларини тузадилар ва амалга оширадилар. Режа-акт (дастурлар) давлат эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш, умуммиллий муаммолар, ижтимоий-иқтисодий, мудофаа, илмий-техникавий, табиатни муҳофаза қилиш борасида ва бошқа аниқ мақсадга йўналтирилган вазифаларни ҳал қилишга қаратилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш акти – бу ваколатли давлат органининг белгиланган шаклга келтирилган кўрсатмаси бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти субъектлари ёки аниқ бир субъект учун мўлжалланади ва йўналтирилади. У белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини юритиш ёки уни белгиланган ҳолатга келтириш тўғрисидаги талабни қўяди. Агар бундай акт бир қанча (ноаниқ) тадбиркорлар доираси учун йўналтирилган бўлса, демак норматив тартибга солиш ҳисобланади. Аксинча, давлат органининг аниқ бир тадбиркорлар учун қабул қилган кўрсатмаси (акти) бўлса, унда бундай тартибга солиш конкрет (аниқ) тартибга солиш ҳақида сўз юритилади. Норматив тартибга солиш актлари қаторига, масалан, эркин тасарруф қилиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини ёки махсус рухсатнома (лицензия)лар асосидагина шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларининг рўйхатини киритиш мумкин. Тартибга солишнинг бу тури ўзининг тезкор таъсир этиш табиати билан ажралиб туради. Булар қонуности тусга эга бўлиб, одатда аниқ вазифаларни зудлик билан ҳал этиш учун қабул қилинади. Конкрет (аниқ) тартибга солиш деганда давлат органи томонидан тадбиркорлик соҳасидаги хўжалик ҳуқуқий муносабатларни юзага келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги актни қабул қилиш тушунилади. Демак, аниқ тартибга солиш акти ҳар вақт юридик факт бўлади. Бу турдаги актлар турли мақсадни ҳал қилиш учун мўлжалланиши ва айни пайтда ҳар турли ҳуқуқий шаклда бўлиши мумкин. Бундай актларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатларига кўра уч турга, яъни: ҳуқуқ пайдо қилувчи, ҳуқуқни ўзгартирувчи ва ҳуқуқни бекор қилувчи турларга ажратиш мумкин. Ҳуқуқ пайдо қилувчи актлар жумласига рухсат этувчи актларнии ёки имтиёзлар, лимитлар, квоталар ва тақдим этиш ҳуқуқларини, ҳуқуқни ўзгартирувчи актлар қаторига эса, тадбиркорлик фаолиятини худудий ёки тармоқ бўйича ривожлантириш учун дотация, субсидия, субвенция, ссуда ва шунга ўхшаш шаклдаги ёрдамни назарда тутган давлат инвестиция дастурларига мувофиқ қабул қилинган давлат молиявий ёрдами тўғрисидаги актларни киритиш мақсадга мувофиқ келади. Ҳуқуқни бекор қилувчи актлар бўлиб, тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятини таъқиқловчи актлар ҳисобланади ва улар қаторига, масалан давлат бош санитар врачининг санитария қоидаларига мувофиқ келмайдиган хом-ашёдан тайёрланган ва улар билан алоқада бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб-чиқаришдан олиб ташлаш ҳақидаги қарорини киритиш мумкин. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг ҳуқуқий шаклларидан яна бири – бу давлат назорати актидир. Давлат назорати акти ўз мазмун-моҳиятига кўра тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолиятини қонунга мувофиқ амалга ошириш асосини ўзида ифода этган, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилган ваколатли давлат органининг ҳаракатидан иборат. Бу актлар хўжалик юритувчи тадбиркорлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланади. Тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади ва асосий мақсад қонун устуворлигини таъминлашга қаратилади. Қонуннинг устуворлик тамойили иқтисодий соҳа ва тадбиркорликнинг бошқаруви аҳамиятининг ошишида ўз аксини топади. Иқтисодиёт бошқаруви соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга, уни ривожлантиришга қаратилади. Шунга қарамай, ҳуқуқий актларда директив қоидалар тўплами тадбиркорлик фаолиятининг турли аспектларига ўз муносабатини сақлаб қолади. Тадбиркорларнинг рўйхатдан ўтиш мажбурияти, алоҳида фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш, маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)ни мажбурий сертификациялаш талаб қилинадиган ҳолларда сертификатга эга бўлиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу табиий ҳол, албатта. Лекин, шу билан бирга хўжалик юритишнинг бозор шароитида турли ҳил воситалар ва услубларни қўллаш ёрдамида аста-секин тадбиркорлик фаолиятини билвосита тартибга солишга ўтилади. Бундай воситалар ва услублар жумласига имтиёзли қарзлар бериш, дотация ва ёрдам пули тақдим этиш, имтиёзли солиқ жорий этиш ва бошқалар киради. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда давлат қуйидаги услублардан фойдаланади: а) тадбиркорлик фаолияти асосларини норматив тартибга солиш (фаолият турлари, йўналиши, мазмуни ва ҳоказо); б) тадбиркорлик субъектлари мақомини ва улар амалга ошираётган фаолият турларини тасдиқлаш, расмий тан олиш (рўйхатга олиш, лицензия бериш ва ҳоказо); в) тадбиркорларнинг хўжалик юритиш фаолияти тартибини аниқлаш; г) тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва сифатига меъёрий талаблар белгилаш; д) тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш; е) қонунга риоя қилишни назорат остига олиш; ж) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда белгиланган меъёрлардан оғишмасликни таъминлаш мақсадида тақиқ ва санкциялар киритиш. Бу услублар иқтисодий вазиятга мосланувчан ва моҳиятан ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, уларни шартли равишда уч турга ажратиш мумкин: нисбатан барқарор (масалан, тадбиркорларни рўйхатга олиш); бирмунча ўзгарувчан (масалан, солиқлар, лицензиялар турлари) ва тез ўзгарувчан. Жамият иқтисодий негизини сақлашга хизмат қилувчи банк, биржа, ахборот марказлари, суғурта компаниялари каби шаклланган бозорга тааллуқли тузилмалар фаолиятини таъминлаш, тадбиркорларнинг хўжалик юритишдаги ташаббуси ва мустақиллигини рағбатлантириш бу услубларнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Демак, давлат тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни қонун актларида давлат органларининг ушбу фаолиятни назорат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш орқали амалга оширади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling