Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Хўжалик низосини судгача ҳал қилиш


Download 186.7 Kb.
bet41/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

14.2.Хўжалик низосини судгача ҳал қилиш.
Хўжалик низосини судгача ҳал қилиш - талабнома юбориш ва унга ўз вақтида жавоб бериш орқали ҳал қилиш ҳар икки тараф учун ҳам фойдалидир. Бунда биринчидан, талабнома юборувчи томон ўзининг бузилган ҳуқуқи ёки қонуний манфаатларини қисқа муддатларда тиклашга эришиши; иккинчидан, хўжалик муносабатларига киришган тарафлар даъво аризасини расмийлаштириш ва уни хўжалик судига тақдим этиш, хўжалик судида ишни кўриш жараёнида иштирок этиш ва ҳоказо ҳаракатлар учун сарафланадиган вақт ва харажатларни тежайдилар; учинчидан, давлат божи ва бошқа суд харажатларини тўлашга кетадиган маблағлар, яъни, самарасиз сарф-харажатлар олди олинади; тўртинчидан, шартномавий муносабатларга киришган тарафларнинг бири-бирига бўлган ишончи ортади ва ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга ортиқча монелик бўлмайди.
Қонунда ва Низомда юқорида қайд қилинганидек даъво ишларини олиб бориш, хўжалик судида белгиланган тартибда хўжалик манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юридик хизмат зиммасига юклатилган.
Даъво ишларини олиб бориш қуйидагиларни ўз ичига олади:
даъво аризаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни хўжалик судига тақдим қилиш;
корхонага даъво аризасининг нусхаси тушганда у ҳақда ёзма фикр билдириб, уни тегишли хўжалик судига ва даъвогарга юбориш;
корхона вакили сифатида суд мажлисида иштирок этиш, иш юзасидан сўзга чиқиш;
ҳал қилув қарори, қарор ёки ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида апелляция ва кассация шикоятларини, назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларга аризаларни тайёрлаш ва тегишли хўжалик судига, мансабдор шахсларга юбориш;
корхона фойдасига чиқарилган ҳал қилув қарорининг ижросини назорат қилиш ва уни тезроқ бажарилиши учун барча қонуний чораларни кўриш.
Корхоналарнинг юридик хизмат ходимлари даъво аризалари ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни тайёрлашни, агар талабнома юбориш қонун ёки шартномада кўрсатилган бўлса, талабнома ва унга келган жавобларни ўрганишдан бошлайди. Агар талабнома бошқа бўлинмаларда бўлса, улардан талабнома материаллари билан бирга барча иловалар ҳамда хўжалик судига ва жавобгарга юбориш учун зарур нусҳаларни талаб қилиб олади.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling