Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
XIV.БОБ. Хўжалик низоларини хал кишиш тартиби
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
XIV.БОБ. Хўжалик низоларини хал кишиш тартиби.
Режа: 14.1.Талабнома тушунчаси. 14.2.Хўжалик низосини судгача ҳал қилиш 14.3.Даъво аризаси талаблари. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий ишларнинг асосий босқичларидан ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини ҳуқуқий таъминлашнинг самарали воситаларидан бири талабнома ва даъво ишларини тўғри ва ўз вақтида юритишдир. Талабнома ва даъво ишлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлсада, ҳар бирининг мустақил роли, вазифалари, аҳамияти ва алоҳида тартиби бор. Талабнома ишларини юритишни тўғри ташкил этиш хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий аҳволини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар учун қонун ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этгандан кейингина хўжалик судида даъво қўзғатиши мумкин. “Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналардаги юридик хизмат тўғрисидаги Низом”да юридик хизмат ходимлари талабнома ишларини юритишда икки хил шаклда иштирок этишлари белгиланган: -талабнома ишларини бевосита юридик хизмат ходимлари томонидан юритилиши; -талабнома ишларини бошқа таркибий бўлинмалар томонидан юритилганда, бу ишга раҳбарлик қилиши. Юридик хизмат ходимлари томонидан олиб бориладиган талабнома ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади: а) талабномани расмийлаштириш учун керакли бўлган маълумот ва ҳужжатларни йиғиш, талабнома матнини ёзиш ва уни расмийлаштириш ҳамда тегишли хўжалик юритувчи субъектларга юбориш; б) хўжаликка келиб тушган талабномаларни кўриб чиқиш, улар бўйича керакли ҳужжатларни ўрганиб, талабномани тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш ҳақида хулоса бериш ва жавобни расмийлаштириб, уни жўнатиш; в) юборилган ва келиб тушган талабномалар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб, уларни таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш, хўжалик, молия, ҳисоб-китоб, меҳнат интизомларини бузилиши каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритиш ва чора-тадбирлар белгилаш. Талабнома ишлари бошқа таркибий бўлинмалар (бухгалтерия, молия, таъминот, маҳсулотларни реализация қилиш ва ҳ.к.) томонидан олиб борилганда юридик хизмат ходимлари талабнома ишларига қуйидагича раҳбарлик қиладилар: бошқа бўлинмалардаги талабнома ишларини юритувчи ходимларга иш юритиш тартибини тушунтирадилар; амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан таништирадилар; зарур ҳолларда уларни ҳуқуқий тайёргарликдан ўтказадилар; вақти-вақти билан уларнинг ишини текшириб турадилар ва уларга амалий ёрдам берадилар; мураккаб масалалар бўйича талабномларни тайёрлашда уларга зарур маслаҳатлар берадилар; талабнома юритиш ишини тегишли бўлинмалар билан яхшилаш юзасидан хўжалик раҳбарига таклифлар киритадилар. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling