Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Download 186.7 Kb.
bet42/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

14.3.Даъво аризаси талаблари.
Даъво аризасига қандай ҳужжатларни илова қилиш, улар нусҳасининг сони, давлат божи миқдори, қайси хўжалик судида даъво қўзғатиш ва бошқа масалалар юридик хизмат томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ олиб борилади.
Агар иш манфаатлари даъво материалларини тузишда мутахассис иштирок этишини ёки хўжалик судида унинг қатнашишини тақазо қилса, юридик хизмат хўжалик раҳбари билан келишилган ҳолда уларни бу ишга жалб қилиши мумкин.
Иш бўйича жавобгар сифатида қатнашиш учун ҳам тегишли тайёргарлик кўриш зарур. Бунинг учун юридик хизмат ходими: даъвогарнинг дастлабки талабномасини; талабномага ёзилган жавобни; даъво аризасида баён қилинган талабларни чуқур ўрганиши; ушбу ишга тааллуқли барча материаллар билан, жумладан, низо келиб чиққунгача даъвогар билан жавобгар ўртасидаги ёзишмалар, шартномага киритилган ўзгартиришлар, ўз мажбуриятини бажариш учун кўрган чора-тадбирларга қарамасдан объектив сабаблар билан уни бажариш имкони бўлмаган ҳолатларни исботловчи ҳужжатлар ва бошқалар билан танишиши; даъво аризаси ҳақидаги ёзма фикрни тайёрлаши, уни даъвогарга ва хўжалик судига юбориши, хўжалик суди мажлисида қатнашиши лозим.
Юридик хизмат ходими даъвогар ёки жавобгарнинг вакили сифатида хўжалик судида ишда иштирок этиши учун хўжалик томонидан ишончнома берилиши лозим. Ишончномага хўжаликнинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган шахс имзо чекади ва бу имзо хўжаликнинг муҳри билан тасдиқланади.
Юридик хизмат ходимининг ишда иштирок этувчи тарафларнинг (даъвогар ёки жавобгарнинг) вакили сифатидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Хўжалик процессуал кодексининг 35 ва 52 - моддаларида белгилаб қўйилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусҳа кўчириш;
рад қилиш тўғрисида арз қилиш;
далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш;
саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш;
хўжалик судига оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
ишни кўриш давомида туғиладиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш;
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш;
суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ва Кодексда уларга берилган бошқа процессуал ҳуқуқлар.
Агар корхона ўз вакили – юридик хизмат ходимига қонунга мувофиқ берган ва расмийлаштирган ишончномасида: даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлар судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ўзгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсларга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш ваколатлари махсус назарда тутилган бўлса, улар бу ҳаракатларни ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Юқорида баён қилинган хўжалик шартномалари (контрактлар) тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашда юридик хизматнинг роли юридик шахс ташкил қилган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларга тааллуқлидир.
Юридик шахс ташкил қилмасдан фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ҳам корхоналарда кам бўлмаган даражада юридик хизмат ёрдамига муҳтожлар. Хўш, уларга бундай ёрдамни ким кўрсатади Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунида белгиланганидек, уларга шартнома асосида жалб этиладиган адвокатлар ҳуқуқий хизмат кўрсатиши мумкин. Тадбиркорлар адвокатлар (адвокатлик фирмалари ва бюролари) билан ҳуқуқий ёрдам олишнинг ҳажми, муддатлари ва мазмунига қараб, қуйидаги шакллардаги шартномаларни тузишлари мумкин:
а) ахборот-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси;
б) алоҳида топшириқлар бўйича юридик хизмат кўрсатиш;
в) барча масалалар бўйича ҳуқуқий хизмат кўрсатиш.
Ахборот-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича адвокатлар тадбиркорларни амалдаги қонун ҳужжатлари билан таништирадилар ва уларни амалда туғри қўллаш бўйича маслаҳатлар берадилар. Бундай шартнома маълум бир муддатга (масалан, бир йилга) ёки бир марта ахборот олиш учун тузилиши мумкин.
Алоҳида топшириқлар бўйича юридик хизмат кўрсатиш шартномасига кўра тадбиркорлар адвокатларга жумладан, маълум шартномани тузишда ёзма ҳуқуқий хулоса беришни ёки хўжалик низоси бўйича унинг вакили сифатида қатнашишни талаб қилишлари мумкин. Ушбу шартнома бир марталик шартнома ҳисобланиб, у ижро қилингандан кейин ўз кучини йўқотади.
Барча масалалар бўйича ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси одатда маълум бир муддатга (бир йил ёки ундан ортик, муддатга) тузилиб, адвокатлар тадбиркорларда юзага келадиган барча ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашадилар.
Ҳозирги вақтда ҳар доим ҳам тадбиркорлар адвокатлар хизматидан фойдаланишга моддий имкон топа олмаяптилар, натижада улар томонидан тузилаётган шартномалар ва шартнома мажбуриятларини бажарилиши ҳар доим ҳам қонун талабларига ва тадбиркор манфаатларига тўғри келмаяпти.



Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling