Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Япония ташқи иқтисодий алоқалари


Download 1.56 Mb.
bet63/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Япония ташқи иқтисодий алоқалари

Японияда ташқи савдо асосини саноат моллари ташкил қилади. Шу муносабат билан ташқи савдо вазирлигида ташқи савдо бошқармаси, саноат бошқармаси билан бирлаштирилган. Бош вазирлик ёқилғи ресурслари ва хом ашё сотиб олинишини қувватлайди. Саноат соҳаларида таркибий қайта қўришларга кўмаклашади, уларни оқилона жойлаштиришда кичик ва ўрта тадбиркорликка ёрдам беради ва ниҳоят у саноат мулкини қўриқлаш ҳуқуқига эга.


Ташқи савдо вазирлигининг самарали иш фаолияти етакчи хусусий монополистик бирлашмалар билан мустаҳкам боғлиқ. Чунки бу бирлашмаларда Япониянинг капитал харакати ва ташқи савдонинг стратегик тараққиёти масалалари бўйича япон корпорацияси позицияси шаклланади.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги бутун даврда Япония экспортининг физик ҳажми 70 мартага кўпайди. Бу муваффақиятлар замирида эса маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, юқори даражадаги янги технологиялар, кадрлар сиёсати ва фирмалар обрўси ётибди. Рақобат учун курашда Япония фирмаларининг усулларидан бири-бу товар моделларини тез алмаштиришдир. Япония экспортида ярим ўтказгичлар 50%, енгил автомобиллар 22 %, телекоммуникация ускуналари 23 % пўлат 17% га тўғри келади. Импортда эса ярим фабрикатлар ва хом ашёлар асосий рол ўйнайди. Японияга жаҳон темир рудаси экспортининг 30% дан кўпроғи, рангли металлар, тошкўмир, пахта ва жуннинг 19 % тўғри келади. Япония тўғридан-тўғри капитал қуйилмалар бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Саккиз япон компанияси чет элдаги ҳажми бўйича жаҳондаги йирик 50 йирик инвесторлари қаторига киради («Хитачи», «Тойота», «Сони» ва бошқалар). Асосий капитал қуйилмалар кредит соҳасига қаратилган (42,4%), савдода (11,3%), кўчмас мулк (11,1%). Капитал қуйишда асосий бозор бўлиб, Тинч океани қирғоғи мамлакатлари АТР, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари ҳисобланади.
Маданиятлар, тил ва анъаналар яқинлиги иқтисодий алоқаларда Шарқ билан ҳамкорликка ёрдам бераяпти, Япония атрофида унинг стратегик мақсадларида барқарорликни таъминлаяпти.
Шарқ мамлакатларига экспортнинг 50%, халқаро капитал чиқаришнинг 3% дан кўпроғи Японияга тўғри келади.
Япония савдо диалогларида ташаббус ўзидан чиқишини маъкул кўради. Музокаралар чоғида шерикларига ҳам шундай йўлни таклиф қилади.
Ривожланаётган мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларда Японияга хос хусусиятлар-уларнинг ички бозорини қайта ўрганади, эркин савдо имкониятлари мавжуд ҳудудларга, давлатларга улар учун ҳам манфаатли бўлган хизматлар, технологиялар, товарлар таклиф қилади. Шарқий Европа билан муносабатларда (Чехия, Венгрия) Япония томони уларнинг юксак даражада ривожлангандан келиб чиқиб сиёсат юритади. ХХР, МДҲ давлатлари, Осиё мамлакатлари билан эса Япония фирмалари инфратузилмалари ривожланмаганлиги, мамлакатлар ичида кооперацион етказиб беришлар уйғунлиги, энергия, хом ашё тақчиллиги омилларини ҳисобга олади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling