Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- XI Боб. ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ИĶТИСОДИЁТИ 1. §. Жаҳон хўжалигида Ғарбий Европа мамлакатларининг тутган ўрни
- «Умумий бозор»
- Европа Иттифоқи (ЕИ)ни
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Жаҳон хўжалигида Япониянинг ўрнини таҳлил қилинг. Япония иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати нима билан изоҳланади? Япония иқтисодиётининг тез ривожланишига қайси омиллар таъсир этган? Япония антикризис мўлжаллари нимадан иборат? Ҳозирги босқичда Япония ташқи алоқалари йўналиши асосий хусусиятлари қандай? Рақобат учун курашда Япония фирмаларининг усулларидан бир нима? Япония четга капитал чиқариш бўйича нечанчи ўринда туради? Япониянинг энг нуфузли савдо шериклари (давлатлар)ни санаб ўтинг. Япон ишбилармонлари савдо диалоглар (музокаралар) чоғида ўз шерикларидан нималарни кутишади ва хуш кўришади? Япониялик тадбиркорлар энди ривожланаётган мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларини ўрнатишда ўз ишларини нималардан бошлайди? XI Боб. ҒАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ИĶТИСОДИЁТИ 1. §. Жаҳон хўжалигида Ғарбий Европа мамлакатларининг тутган ўрни Ғарбий Европа–жаҳон хўжалигида динамик ҳолда ривожланиб бораётган минтақа бўлиб ҳисобланади. Айни пайтда Европа ҳудудида майдони, аҳоли сони, давлат тузими, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти турлича бўлган 40 дан зиёд давлатлар бор. Ғарбий Европа давлатларини территориясига қараб қуйидаги гуруҳга бўлиш мумкин: йирик давлатлар (Франция, Испания, Швеция, Германия, Финландия, Норвегия, Италия, Буюк Британия); ўртача давлатлар (Испания, Греция, Португалия, Ирландия, Австрия); кичик давлатлар (Дания, Бельгия, Нидерландия, Швецария); митти давлатлар (Андорра Мальта, Лихтенштейн, Люксембург, Сан-Марино, Ватикан). Ғарбий Европанинг умумий майдони 3,9 млн. кв.км. Аҳолиси сони 375 млн. кишидан ошади. Ғарбий Европа – бу бутунлигича қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, товарлар ва хизматлар экспорти, валюта ва олтин заҳираси, халқаро туризм ривожлангани ҳажми бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ғарбий Европа интеграцион жараёнлари тараққий этгани билан ажралиб туради. Ғарбий Европада интеграцияга аъзо мамлакатлар ҳудудий сиёсат юритишда келишилиб олишга шароит яратади, иқтисодий ва сиёсий устунликдан фойдаланиб, ҳамкорлик қилишга имкониятларни кенгайтиради. Ғарбий Европа интеграция йўлига 1950–йилларда (1952-кўмир ва пўлат ишлаб чиқаришни Европада бирлашиши) кирган эди. Ўшанда Франция, ГФР, Италия, Бельгия, Нидерландия, Люксембург эркин савдо ҳудуди яратишганди. Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕЭС) тузиш ҳақида айнан шу мамлакатлар 1957 йилда Рим шартномасини имзолайдилар. 1958 йилда Ғарбий Европада «Евратом» (унга юқорида санаб ўтилган 6 мамлакат кирди) бирлашмаси тузилди. Рим шартномасини имзолаган мамлакатларни Европа ҳамжамияти ёки «Умумий бозор» деб атай бошладилар. Умумий бозор мамлакатларида қуйидаги принциплар қабул қилинди: эркин савдо, капиталнинг эркин харакати, ишчи кучлари ва хизматлар, яшаш жойини танлаш эркинлиги. 1993 йилда Европа иқтисодий ҳамжамияти Европа Иттифоқи (ЕИ)ни барпо этишни кўзда тутди. (Маастрихт битими). Ҳозирги пайтда ЕИ Ғарбий Европанинг 27 мамлакатини ўз ичига олган–Австрия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Греция, Дания, Исландия, Испания, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Польша, Португалия, Руминия, Словения, Германия, Финляндия, Франция, Швеция, Чехия, Словакия, Эстония каби мамлакатларни бирлаштиради. Ғарбий Европада интеграцион жараёнлар самарадорлигини қуйидаги омиллар таъминлайди: ўхшаш ижтимоий таркиблар иқтисодиётнинг юксак тараққий этгани, барқарор қонунчилик базаси. Ғарбий Европа – жаҳоннинг жадал ҳолатда ривожланаётган ҳиссасини, биринчи навбатда Германия, Франция, Буюк Британия, Италия каби давлатлар белгилайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling