Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
3.§. Буюк Британия иқтисодиёти
Буюк Британиянинг расмий номи: Буюк Британия оролларида жойлашган Қўшма қироллиги. Британия, Шимолий Ирландия ёки Ольестер провинцияси унинг таркибий қисмлардир. Шимолий Ирландия 1921 йилда Буюк Британияга зўровонлик билан қўшиб олинган. Англия-Ирландия шартномасига асосан ҳозиргача у Англиянинг мустамлакаси бўлиб келмоқда. Мамлакат территорияси 244 минг кв. км. Иккинчи жаҳон уруши арафасида Британия империяси ҳудуди 34,6 млн. кв.км. Шу жумладан мустамлаканики-18,8 млн. кв.км. ни ташкил этган ҳолда, аҳолиси -70 млн. кишидан ортиқ. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Британиянинг мустамлакачилик сиёсати тез емирила бошлади. Ҳозирги вақтда Буюк Британия назорати остида 25 га яқин қарам мустамлакалар бўлиб, улар 1 млн. кв. км. ҳудудни эгаллаган ороллардан иборат. Уларнинг аҳолиси 10,3 млн. кишини ташкил этади. Мамлакат Европада дунё океанига олиб борадиган, Америка, Африка ва дунёнинг бошқа қисмларига борадиган денгиз йўлидаги Британия орлларида жойлашган. Қулай географик жойлашув мамлакат ҳукмрон доираларига жаҳон бозорини эгаллаш, иқтисодий-сиёсий босқинчиликларни амалга оширишга ёрдам берди. Буюк Британия аҳолиси – 58 млн. киши бўлиб, улардан 85% инглизлар, 15% шотландлар, ирландлар, уэльсликлардир. Мамлакат умумий аҳолиси сони бир қатор йиллар давомида сезиларли ўзгаришсиз сақланиб турибди. Туғилиш ва ўлим деярли бир хил (1000 кишига 11-12 киши). Аҳолининг бу табиий ҳаракати мамлакатда меҳнат ресурсларининг қисқаришига таҳдид туғдирмоқда. Йирик буржуазия, молия капитали магнатлари (корчалонлари) катта ёшдаги умумий аҳолининг тахминан 1% ини ташкил қилади. Лекин улар Буюк Британия миллий бойлигининг 60% га эгалик қилишади. Ёлланиб ишловчи шахслар мамлакат мустақил аҳолисининг 90% дан ортиғини ташкил қилади. Буюк Британия ҳудудида қимматли табиий фойдали қазилма бойликлар унчалик кўп эмас. Эндиликда темир қазиб олиш айтарли нолгача пасайди. Бошқа иқтисодий муҳим руда қазилмаларига кўрғошин киради, у иқтисодиёт талабининг яримигина қондиради. Рух, мис, оҳактош, гилмоя, қум, гипс, ресурслари етарлича. Бошқа томондан, Буюк Британия катта энергия заҳираларига эга: нефт, табиий газ ва кўмир, ЕИ мамлакатларидагидан кўп. Илгари муҳим ҳаёт манбаи бўлган энергия-кўмир ўз аҳамиятини йўқотаяпти. Кўмир қазиб олиш салкам уч марта камайди. Электрстанциялар ҳамон аввалгидек кўп кўмир ёқаяпти. Аммо бошқа алтернатив ёнилғиларга нисбатан қиймати пасайиб кетаяпти. Шимолий денгизда нефт конларининг очилиши нефтни қайта ишлаш саноатини тез суръатлар билан ривожланишига замин яратди. 1975 йилдан ҳар йили қазиб олинаётган нефт миқдори тўхтовсиз ўсиб бораяпти. Бу Буюк Британияни нафақат йирик нефт истеъмолчисига, балки уни экспорт қилувчига айлантирди. Буюк Британия бир кунда ўртача даражада 2,6 млн. баррелей нефт қазиб олади. Жаҳон нефт қазиб олувчилари орасида олтинчи ўринни эгаллайди. Буюк Британияда нефт заҳиралари рақами 770 млн. тоннага етади. Табиий газ заҳиралари 22,7 трлн. куб фут атрофида баҳоланмокда. Мамлакат асосий табиий бойлиги-тошкўмир, темир рудаси, нефть, газ, магний, қалайи, каолин, оштузи ва бошқалар. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги конститутцион монархия давлатларидир. Қонунчилик ҳокимияти монарх (киролича) ва парламентга тегишли. Парламент қўйи палата ва лордлар палатасидан иборат. Давлат расмий бошлиғи-қиролича (1952 йилдан – Елизовета II). Ҳокимият амалда хукмрон партиялар шакллантирган вазирлар маҳкамаси қўлида жамланган. Буюк Британия – Миллатлар ҳамдўстлиги маркази – сиёсий – иқтисодий бирлашма. Унга Буюк Британиядан ташқари, Канада, Астралия, Янги Зеландия, Ҳиндистон, Покистон, Шри Ланка ва бошқа мамлакатлар киради. Ҳозирги кунда Буюк Британияга қарам ҳудудлар Австралия ва Янги Зелландиядир. Буюк Британия НАТО харбий-сиёсий блокида фаол эштирок этади. 1973 йилдан Европа иттифоқи аъзоси. Буюк Британия қишлоқ хўжалиги билан юксак тараққий этган индустриал мамлакат. У жаҳон хўжалигида муҳим ўрин эгаллайди. Мамлакат саноати ИЯМ нинг 50 % га яқинини, экспортнинг 90 % ини беради. Жаҳон умумий саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича (7%) дунёда АҚШ, Япония, Германия ва Франциядан кейин 5-ўринни эгаллайди. Жаҳон умумий экспорти ҳажми бўйича у дунёда 4-ўринда (6%), хорижий инвестициялар ҳажми бўйича 2-ўринда туради. Харакатдаги йирик савдо флотига эга. Буюк Британия иқтисодиётнинг асосини хусусий сектор ташкил этади. ИЯМ ишлаб чиқаришнинг 80%, бандликнинг 75 % унинг улушига тўғри келади. Буюк Британияда ишсизлик даражаси ЕИда 10,8 % бўлган ҳолда, 6,2 % ни ташкил этади. Бандликнинг 73 % хизмат соҳасига тўғри келади. Унда молиявий хизматлар устун туради. 20 % - саноатда ва тахминан 7% қурилишда банд. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling