Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
Экспорт. Ички талаб етакчи бўлишига қарамай экспорт Германия иқтисодиёти ўсишида қудратли омил бўлиб қолаяпти. Германияда экспорт сиёсатига жиддий эътибор қаратилаяпти. Шунинг учун ҳам ҳар учинчи муҳандис, техник ёки тадбиркор экспортга ишлаяпти. Мамлакат экспорти таркибида саноат моллари 90 % га яқинни ташкил қилади. Экспортга мамлакат жами саноат маҳсулотининг 1/3 қисми жўнатилаяпти. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмасида экспорт импортдан ошади. Экспорт ўсиши 5-7% ташкил этади. Экспортнинг асосий соҳалари-химия, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника тармоқларидир. Улар халқаро бозорда салмоқли ютуқларни қўлга киритдилар. Юқорида номлари тилга олинган соҳаларнинг маҳсулотлари экспортнинг яримидан зиёдини ташкил қилади. Кейинги йилларда Германия экспорти географияси борган сари кенгаяпти. Мамлакат экспортининг кенгайиши МДҲ мамлакатлари эвазига бўлаяпти. Германиянинг ташқи савдо алоқалари асосан Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШ га қаратилган. Бугунги кунда 50 % немис экспорти ЕИ нинг 10 мамлакатига, 10 % -АҚШ га, 30% - Россияга тўғри келади.
Импорт. Германия кўп даражада ташқи бозорга боғлиқ мамлакатдир. Импорт ҳажми бўйича у жаҳон савдосида иккинчи ўринни эгаллайди. Импорт йилига 4-5 % га ўсаяпти. Мамлакат савдо балансида сальдо 60 млрд. евродан ошади. Импорт таркибида турли хил хом ашё, ёқилғи (нефт маҳсулотлари, табиий газ), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (тропик мевалар, пахта, чой, кофе, какао, гуруч ва бошқ.) салмоқли улушга эга. Германиянинг асосий савдо шериклари Европа иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари ҳисобланади. Улар улушига мамлакат экспорти ва импортининг 1/5 тўғри келади. Германия иқтисодий потенциали ҳақида гапирар эканмиз бугун бошқа ривожланган мамлакатлар сингари унинг бошқа давлатларда жойлашган «иккинчи иқтисодиётини» ҳам ҳисобга олиш лозим. Германиянинг деярли барча йирик монополистлари трансмиллий компанияларга айланишган. Улар хорижда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширадилар, хизмат кўрсатиш соҳаларига эгалик қиладилар. Жаҳоннинг 50 йирик ТМК лари таркибида Германиянинг сони 7 тагача кўпайди. Германия четга капитал экспорт қилишда ҳам фаол иштироқ этмоқда. Капитал экспорти, импортдан устун туради. Германия четга капитал экспорт қилиш бўйича жаҳонда бешинчи ўринни эгаллайди. Жаҳон капитал бозорининг 50 % унинг улушига тўғри келади. Германияда асосий капитал экспорт қилувчилар ТМК лар ҳисобланишади. Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига немис капиталини инвестиция қилишга қизиқиш ошаяпти, биринчи навбатда экспорт талаб соҳалар-химия, тоғ-кон, енгил, озиқ-овқат саноати, йўл-транспорт ва бошқа тармоқларга. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling