Иқтисодиётнинг асосий соҳалари. Буюк Британиянинг етакчи миллий сектори хизмат соҳаси (ИЯМда 61,4 %) ҳисобланади. Кейинги вақтда унинг роли сезиларли ўсди.
Британия хўжалигида аҳамияти жиҳатидан бундан кейин саноат (ИЯМда 22,3 %), сўнгра траспорт (9,7 %) ва қурилиш (5,2 %) соҳаси туради. ИЯМнинг 1,4 % қишлоқ хўжалигига тўғри келади.
Саноати. Буюк Британия саноати Шимолий Англия ва Англиянинг марказий графлигида жойланган. Буюк Британия – бу рух, қўрғошин, оҳак етказиб берадиган йирик экспорт давлати. Бундан ташқари кумуш, мис, темир рудаси ва бошқа хом ашёлар катта заҳирасига эга. Йилига 2000 тонна қўрғошин ва қалайи ишлаб чиқаради.
Нефт-газ соҳаси. Нефт-газ йирик заҳиралари 1960 йилда Шимолий денгиз континентал шельфида аниқланган. Шу бойлик туфайли Буюк Британия углеводородларни экспорт қилувчи муҳим мамлакатга айланди. Нефт заҳиралари 5 млрд. баррелейга етади. 25 га яқин денгиз нефт, газ қудуқлари фойдаланилаяпти, уларнинг асосий қисми Шимолий денгизда жойлашган. Нефт соҳаси асосан хусусий мулк ҳисобланади. Улар орасида ВР (40 % қазиб олади) ва Enterprise (йирик мустақил нефт компанияси) мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Қазиб олинаётган нефтнинг катта қисми экспорт қилинади; бир пайтнинг ўзида қайта ишлаш учун бироз сифатсизроқ ва яқин шарқ нефти ташиб келинади. Буюк Британия нефтни қайта ишлаш саноатига жаҳон нефт ҳайдаш қувватининг 2,4 % улуши тўғри келади.
Британия энергетикасида табиий газ тобора кўпроқ аҳамият касб этаяпти. Унинг заҳираларини аниқлаш ва қазиб олиш ҳажми доимий равишда ўсиб бораяпти. Ҳукумат сиёсати миллий энергетика таркибида аста-секин кўмирни табиий газ билан алмаштиришга қаратилмоқда. Ҳар йили қазиб олинаётган газ 100 млрд. кубометрни ташкил қилади.
Асосий газ заҳиралари Жанубий газ ҳавзаси, Шимолий ва Ирланд денгизларида жамланган. 2001 йилда «Вестерленд» газопроводи ишга туширилди. Бу қувур орқали Норвегия гази Буюк Британияга етказиб берилаяпти.
Кўмир соҳаси. Кўмир зиҳираси 2 млрд. тонна баҳоланади. Келажакда бошқа энергия манбаларидан фойдаланиш кўпайиши натижасида кўмир соҳаси қисқариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |