Мамлакатнинг депрессив-турғун ҳолатидаги районлари. Буюк Британия иқтисодиёти айрим саноат регионлари ўртасида кескин фарқ билан характерланади. Буюк Британияда норасмий маълумотларда, на илмий ишларда аниқ қайси районлар депрессив районлар эканлиги ҳақида қатъий бир хулоса айтилмайди. Расман «тараққий этаётган районлар» ажратиб кўрсатилади. Яъни давлат рағбатлантираётган хўжалик объектлари жойлашган территориялар. Одатда уларга Шимолий район, Шотландия, Уэльс, Шимолий-Ђарбий район киритилади.
(Депрессив)-турғун районлар қолоқлигига қуйидаги сабаблар кўрсатилади:
янги ва янгилик етарли ривожланмаган шароитда «эскираётган соҳалар» га ихтисослашиш;
анъанавий саноат соҳалари ва суст ривожланган инфратузилмаси ва хизмат соҳаларига қарамлик;
катта бозорлар ва қарорлар қабул қилинадиган марказдан узоқлиги;
шу ҳолат ва депрессивлик оқибатида «ёмон инвестицион муҳит».
Депрессив - турғун районларнинг соҳавий таркиби. Шотландия - кўмир қазиб олиш, қора металлургия, кемасозлик, оғир машинасозлик, тўқимачилик саноатига ихтисослашган. Шимолий денгизда нефтга бой очиқ конлар кўп. Булар регионда химия ва нефтни қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш имконини беради. 90-йиллар охиридан бошлаб Шотландияда ТМК-трансмиллий корпорация назорат қилувчи электрон саноати ривожлана бошлади.
Уэльс – кўмир қазиб олиш ва қора металлургия районга ТМК катта қизиқиш билан қараяпти 20% чет эл қўйилмалари Уэльсга йўналтирилаяпти.
Шимолий район-кўмир қазиб олиш салмоғи юқори, қора металлургия, оғир машинасозлик, кемасозлик, химия саноати тараққий қилган. Саноатининг катта қисми шарқий районда жамланган. Шимолий районда НИОКРнинг заиф базаси сақланиб турибди, ривожланган хизмат соҳаси, малакали ишчи кучлари йўқ.
Шимолий-ғарбий район тўқимачилик саноати, кўмир қазиб олиш, қора металлургия, кемасозлик, машинасозлик ривожлангани билан характерланади. Хўжаликнинг катта қисми икки агломерацияда-Ливерпуль ва Манчестерда жамланган.
90- йиллардан бошлаб депрессив районларда янги соҳалар ривожлана бошлади: электроника ва радиоэлектроника, автомобилсозлик, авиация приборсозлиги ва бошқалар. Аммо бироқ кўрсатилган районларда оммавий ишлаб чиқариш жойлашган бўлсада, бошқарув ва илмий бўлинмалар мамлакатнинг жанубида жамланган.
Шундай қилиб, Буюк Британияда минтақавий (регионал) ижтимоий-иқтисодий диспропорция мавжуд. Бу эса уларни юмшатиш учун давлат сиёсатининг зурурлигини тақозо этади: янги шаҳарлар, саноат ва илмий парклар, инқироз (кризис) районларига молиявий ёрдам кўрсатувчи марказлар ташкил этилиши зарур.
Ёрдам керак бўлган маълум ҳудудларда қўйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинади: ишсизлик даражаси, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражаси, янги иш ўринлари яратиш истиқболлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |