Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Ҳудудий сиёсатнинг асосий мақсадлари
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
Ҳудудий сиёсатнинг асосий мақсадлари. – эски соҳаларни тез алмаштирувчи соҳаларга мослаштириш. Уларда бутун депрессия районлари иқтисодиёти жойлашган. 80-йиллар бошигача, «ривожлантириш районлари» га бошқа ҳудудлардан йирик компанияларни жалб этишга зўр берилганди. Энг аввал Жанубий Шарқий, шунингдек ТМК лар жалб қилинди. Бунга қўшимча тўғридан-тўғри молиявий имтиёзлар йўли билан, ҳам инфратузилмани тараққий эттириш йўли билан эришилди.
90 - йилларда кичик бизнесни ривожлантиришга урғу берилди. Аммо кичик фирмалар ахборотлар ва зарур капиталга, малакали ишчи кучларга, салмокли буюртмачилар ва бошқаларни талаб қиладиган алоҳида «ишчи муҳит» га муҳтож. Шу сабаб, яъни аҳоли ва йирик саноатлар жойлашган марказлардан олисдалик кичик бизнесни ривожлантиришига имкон бермади. Буюк Британияда аҳоли зич ҳудудлардан депрессив районларга уларнинг миграциясини рағбатлантириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилган. Ђарбий Мидленддан ва Жануби-Шаркдан (нисбатан ривожланган районлар) «ривожланаётган районлар»га компанияларни ўтказиш маъқулланди. Айни пайтда Жанубий-Шарқий районларда янги қурилишлар чекланди. Ҳозирги пайтда регионал дастурни қўллаб-қувватлаш учун «тадбиркорлик зонаси» яратилаяпти. Бу унча катта бўлмаган ер участкасида саноат ва тижорат корхоналари қуриш ва имтиёзли шартлар билан барпо этилаяпти. Ер ва мулк солиғидан 10 йилга озод қилинади, малакали кадрлар бепул тайёрланади. Хукумат молиявий ёрдамини танлаб кўрсатаяпти: янги лойиҳалар қўллаб-қувватланади, қудратли ишлаб чиқариш, сифатли товар ва хизматлар ва ниҳоят фанталаб лойиҳалар маъқулланаяпти. Давлат фанталаб корхоналарга лойиҳани амалга оширишда минимал зарур маблағлар ажратаяпти. Ёрдам 30 йил муддатга қарз сифатида берилади. Янги корхона барпо этишда ер сотиб олишни қоплаш учун 1 минг фунт-стерлингача қарз олиш мумкин. Буюк Британияга минтақавий (регионал) сиёсатни амалга ошириш учун ЕИ мамлакатларига аъзолиги ёрдам бераяпти. ЕИ «ривожланаётган районлар»да компанияларга кўмак бераяпти, ёрдам лойиҳа қийматининг 20-30 % атрофида район «категорияси» га қараб белгиланади. Мамлакатда регионал сиёсат ЕИ нинг турли фонд ва муассасаларидан тўлдирилмоқда. Масалан, Буюк Британиянинг Европа фондида минтақавий тараққиёт квотаси (1975 йилда тузилган) 21,4 дан 28,5% гача унинг суммаси катталигида. Буюк Британия фонди ташкил этилганидан буён 3 млрд. ф. стерлингдан зиёдроқ маблағ олди, унинг 800 млн. ф-ст га яқини Шотландияга, 450-Уэльс ва Шимолий районга, 400 млн. ф-ст. Шимолий-Ђарбий районга келиб тушди. Маблағлар асосан фонддан графликлар ва округларга турли хил инфратузилма объектлари барпо этиш учун сарфланди. Айни пайтда эътибор минтақавий ривожлантириш дастурига қаратилмоқда: бу ҳолда харажатлар фонддан давлат харажатларини 55 % гача қоплайди. Европа ижтимоий фонди ўзининг маблағларининг катта қисмини «ривожланаётган районлар» га йўналтирмоқда. У харажатларни 50 % гача тўлаяпти. Натижада ишини йўқотганларни ўқитиш, хўжалик ва саноатни қайта қуриш, уларни ишга жойлаштиришга ёрдам бераяпти. Европа инвестицион банки «ривожланаётган районлар» эҳтиёжлари учун имтиёзли ссудалар билан таъминлаяпти. Бу ҳам 50 % гача харажатларни қоплашга ёрдам бераяпти. Буюк Британия инқироз районларига ёрдам Европа ҳамжамияти орқали кўмир ва пўлат, имтиёзли қарзлар, кончилар ва металлургларни ўқитиш, уй-жой қурилишига маблағ сифатида келиб тушаяпти. Буюк Британия йирик бешта савдо мамлакатларидан бир сифатида АҚШ, Германия, Япония ва Франциядан кейин жой олган. У саноат моллари, нефт, химиявий моддалар, автомобиллар, авиа космос учун маҳсулотлар, металлар, тайёр газмол ва машиналар экспорти бўйича Европада етакчи ўринни эгаллайди. Буюк Британия экспортининг асосий йўналишлари -АҚШ (15 %), Германия (11,6 %). Франция (9,6 %), Нидерландия (7,3 %) ва Ирландия (6,9%) мамлакатларига қаратилган. Буюк Британия - бу йирик қишлоқ хўжалиги товарлари, хом ашё, тайёр ва оралиқ маҳсулотлари, шунингдек (ЕИ мамлакатлари ва Япониядан) импортчиси ҳисобланади. Мамлакат импортининг асосий манбалари - АҚШ (14 %), Германия (11,7 %), Франция (7,7 %), Нидерландия (6,1 %) ва Бельгия (4,8 %) давлатлари ҳисобланади. Буюк Британия учун импорт қийматининг экспортдан ортиқ туриши характерлидир. Британия товарларининг ташқи бозорда сотилишини қийинлашишида фунт стерлинг курси динамикаси билан боғлиқ: бошқа валюталар билан таққослаганда унинг амалдаги курси энг юқори даражада туради. Буюк Британия экспортига ноқулай таъсир қилади ва рақобатни ўткирлаштиради. Буюк Британия – Европалик бўлмаган инвесторлар - АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Тайван учун бош инвестиция объектидир. Чет эл инвестициялари умумий суммаси 150 млрд. доллардан ошади. Хорижий инвесторларга Буюк Британияда 15 % дан кўпроқ ишчи ўринлари тегишлидир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling