Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Реклама соҳасида қарор қабул қилиш этаплари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Реклама соҳасида қарор қабул қилиш этаплари. Муваффақият ёки 
мағлубиятни аниқлаш, танлаб олинган реклама фаолияти усулларини 
назорат қилиш ва реклама берувчиларнинг рекламага кетган 
ҳаражатларини мақсадга мувофиқлигига ишонч ҳoсил қилишдир. У 
кутилган сотув хажмини ошириш билан бир қаторда рРекламани 
самарадорлигини баҳoлаш ва қўйилган мақсадга эришишни ҳисoбга олади. 
Рекламанинг асосий турлари товар ва престиж рекламаларидан 
иборат. Товар рекламасининг асосий мақсади-товарга бўлган талабни 
шакллантириш ва рағбатлантиришдан иборатдир. 
Товар рекламаси истеъмолчини товарнинг хоссалари, афзалликлари 
билан хабардор қилиб, уни ҳарид қилишга қизиқтиради, уни сотиб, 
пассив ҳаридордан фаол ҳаридорга айлантиришга хизмат қилади. 


242
Престиж (обрў орттириш учун қилинадиган) реклама фирманинг 
рақобашиларига қараганда ишончли, афзалликларга эга эканлигини 
тарғиб қилади. Бундай Рекламанинг мақсади фирманинг истеъмолчи, 
ҳаридорлар ўртасида имиджини, обрўйини ошириш, ишончини 
қозонишдан иборатдир. 
Шу йўл билан истеъмолчиларни ўз товарларини сотиб олишга 
ундайди. Престиж рекламасида фирма ўзини ташқи муҳитни, экологияни 
сақлашга, истеъмолчилар саломатлиги ва аҳoлининг турмушини 
яхшилашга ғамхўрлик қилувчи, шу боисдан, янги ва юқори сифатли 
товарларни ишлаб чиқаришга интилувчи фирма эканлигига ҳаридорларни 
ишонтиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, фирма истеъмолчиларда ўзи 
тўғрисида юқори малакали, ишончли, жиддий фирма, шерик деган 
фикр туғдиришга интилади. Ушбу Реклама орқали ўзининг ижобий 
образини яратиб, жорий даврда ва келажакда ишлаб чиқараётган 
товарларини юқори нархда сотиш учун қулай шароитларни вужудга 
келтиришни мақсад қилиб қўяди. 
Престиж рекламаси орқали фирма ўзи тўғрисида ижобий 
жамоатчилик фикрини шакллантиради. Бунинг учун турли жамоатчилик 
фаолиятларини юритади. Улар жумласига ҳoмийлик, таълим тизими, 
санъат, спортни ривожлантириш, рағбатлантириш, жамоатчилик 
фондларини ташкил этишда иштирок этади ва шундай фондлар ишида 
фаолият 
кўрсатади. 
Шунингдек, 
илмий-амалий 
анжуманлар, 
семинарлар, турли конкурслар, шоулар ташкил қилади, хайирли 
ишларда қатнашади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling