Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet46/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Рутин – Rutinum C27 H30 O16 3H2O
3 – кверцетиннинг рутинозиди

3 – рамногликозил 3, 5, 7, 3, 41 – пентаоксифлавон.


59

Мо. 664,6.


Ташқи кўриниши. Сариқ – яшил рангли майда кристалл кукун, хидсиз ва мазасиз.


Эрувчанлиги. Сувда амалий жихатдан эримайди, спиртда кам эрийди.

Чинлиги. 0,5 г препаратни 50 мл 0,5% хлорид кислотасида қайнатилади, совутиб, фильтрланди. 10 мл фильтратга 0,3 мл ишқор эритмаси ва 3 мл Фелинг эритмаси қўшилади. Қайнатилганда эритмада қизил чўкма ҳосил бўлиши керак .


5 мг дори моддаси 5 мл 1 н NaOH эритмасида эритилганда сариқ зарғалдоқ ранг ҳосил бўлиши керак.

Спиртда эримайдиган ёт моддалар. 0,1 г дори моддаси 6 мл 95% спиртда тескари совутгич уланган колбада 5 – 6 минут давомида қайнатилади. Эритма тиниқ бўлиши керак.


Хлорофилл ва эфирда эримайдиган пигментлар. 0,1 г препаратни 5 мл эфирда чайқатилади. Эритма рангсиз бўлиши
керак.

Алкалоидлар. 2 – 3 мл препаратнинг тўйинган эритмасига 2 – 3 мл пикрин кислотасининг тўйинган эритмасидан қўшилади. Чўкма тушмаслиги керак.


Миқдорини аниқлаш. 0,01 г (аниқ тортма) рутин 100 мл ли ўлчов колбага солинади ва 60 мл тозаланган сувда сувли ҳаммом устида тўлиқ эриб кетгунигача қиздирилади. Сўнгра совутилиб, ўлчов белгисигача сув билан етказилади (А эритма). Тайёрланган А эитмадан 4 мл олиб 25 млли ўлчов колбасига солинади, устига 1 томчи суюлтирилган сирка кислотадан қўшиб белгисигача сув билан етказилади. Тайёрланган эритманинг оптик зичлиги 350 нм тўлқин узунлигида қалинлиги 10 мм бўлган кюветаларда ўлчанади (СФ).


Солиштириш учун тозаланган сув ишлатилади.
Рутиннинг % (Х) миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Бу ерда: Д – рутин сувли эритмасининг оптик зичлиги;


– рутин – стандарт намунасининг солиштирма ютилиш кўрсаткичи;



  • – аниқ тортма, г.

Рутиннинг солиштирма ютилиш кўрсаткичини аниқлаш


0,01 г (аниқ тортма) рутин – стандарт намунасини 100 млли ўлчов колбасига солиб 60 мл тозаланган сувда сувли ҳаммом устида тўлиқ эриб кетгунигача қиздирилади. Совутилиб, колбанинг ўлчов белгисигача сув билан етказилади ва яхшилаб аралаштирилади (А эритма).


Тайёрланган А эритмадан кетма – кет 2, 3, 4, 5, 6 мл-дан олиб ҳажми 25 мл бўлган ўлчов колбаларига солинади, 1 томчидан суюлтирилган сирка кислотаси қўшилади ва колбаларнинг ўлчов белгисигача сув билан етказилади. Эритмаларнинг оптик зичлиги худди юқорида кўрсатилгандек аниқланади. Солиштириш учун тозаланган сув ишлатилади.


Солиштирма ютилиш кўрсаткичи Е1%1см қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Бу ерда: Д –эритманинг оптик зичлиги;





  • – рутин концентрацияси, %;

1 – қатлам қалинлиги, 1 см.


Элима” фитопрепарати таркибидаги флавоноидлар йиғиндисини аниқлаш


“Элима” фитопрепарати антиоксидант, антигипоксантин, инсон организмини


тетиклаштирувчи ва тинчлантирувчи хусусиятларга эга.

Препарат крапива, бодрезак, рябина ва наъматакдан олинган. Бу ўсимликларнинг ҳаммаси флавоноидлар сақлайди. Шунинг учун “Элима” фитопрпарати флавоноидлар бўйича стандартланган.


1 мл препарат ҳажми 25 мл бўлган ўлчов колбасига солинади, устига2,5 мл 10% алюминий хлорид эритмасидан қўшиб белгисигача 60%ли этил спирти билан етказилади ва аралаштирилади. 40 минутдан сўнг эритманинг оптик зичлиги қатлам қалинлиги 10 мм бўлган кюветаларда  = 408 нм аниқланади.


Солиштирилувчи эритма. 1 мл препарат, 1 томчи суюлтирилган хлорид кислотаси ва 25 мл гача 60% этил спиртидан иборат.


60
Бир вақтнинг ўзида рутиннинг стандарт намунаси (РСН) эритмасини оптик зичлиги ўлчанади.


Рутинга нисбатан флавоноидлар йиғиндисининг миқдори (%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Бу ерда: D1 – текширилаётган эритманинг оптик зичлиги; D0 - РСН рутин эритмасининг оптик зичлиги;





  • – РСН рутиннинг аниқ тортмаси, г.

РСН рутин эритмасини тайёрлаш

0,05 г (аниқ тортма) доимий оғирликгача қуритилган РСН рутин (ФС 42-2508-87) 80 мл 60% этил спиртида сувли ҳаммом устида ҳажми 100 мл бўлган ўлчов колбасида эритилади ва совутилгандан сўнг 60% этил спирти билан белгисигача етказилади, аралаштирилади.


Сақлаш мудати: 1 ой.


10% алюминий хлорид эритмасини тайёрлаш


18 г алюминий хлорид (6 молекула кристаллизацион сув сақлайди, ГОСТ 3759-75) 60%ли этил спиртида ҳажми 100 мл бўлган ўлчов колбасида эритилади ва белгисигача ушбу спирт билан етказилади, аралаштирилади.


Сақлаш муддати: 1 ой.


Sharq tabibi” shifobaxsh balzam





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling