Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси
Balsamum meolicatum “Sharq tabibi”
Download 1.9 Mb.
|
ФИТОТЕХмажмуа (2)
Balsamum meolicatum “Sharq tabibi”
“Шарқ табиби” шифобахш бальзами янтоқ ўти, қизилмиянинг илдизи, кийик ўти, дўлана мевалари, тоғрайхон ўти, ялпиз барглари, наъматак мевалари, қора чойдан 40% этил спирти ёрдамида олинади. Олинган ажратмага колер (10%) ва асал (5% гача) қўшилади. Юрак – қон томир системасининг ишини яхшилайди, жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини кўтаради. Тасвирланиши. Тиниқ, тўқ жигар рангли, куйдирувчи ширин таъм ва ўзига хос хидли суюқлик. Совуқда турса чўкма тушиши мумкин. Чинлиги. Миқдорий таҳлил учун тайёрланган эритма 350 дан 600 нм бўлган УБ нурида 400 2 нм юқори ютилиш максимумига эга. 1 мл препарат 40% этил спирти билан 25 мл гача суюлтирилади. 5 мл эритмага томчилаб 0,015% ли натрий 2,6 – иккихлорфенолиндофенолят натрий қўшилганда эритманинг рангсизланиши кузатилади (аскорбин кислотаси). 1 мл препарат 96% этил спирти билан 1:10 нисбатда суюлтирилади. 1 мл эритмага 0,5 мл 5% фосфор молибден кислотанинг изопропил спиртидаги эритмасидан, 0,5 мл концентрланган сульфат кислотасидан томчилаб қўшилади. Бунда тўқ – яшил ранг (глицирризин кислотаси) ҳосил бўлади. Глицирризин кислотасининг миқдорини аниқлаш: учун тайёрланган ишчи ва стандарт эритмаларнинг хроматограммаларида текширилувчи модданинг бир хил вақтда ушланган чўққилари бўлиши керак. Оғир металлар. 5 мл дори моддаси қуруқ қолдиқгача буғлатилади, 1 мл концентрланган сульфат кислота қўшиб, аста ёқилади ва куйдирилади. Қолдиқ 5 мл аммоний ацетатнинг тўйинган эритмаси билан ишланади, фильтрланади, 5 мл сув билан ювилади ва фильтрат 100 мл гача сув билан етказилади; 10 мл тайёрланган эритма оғир металларга синовларга бардош бериши керак (0,001% дан кўп бўлмаслиги керак). Флавоноидлар йиғиндисининг миқдорини аниқлаш 1,0 мл бальзам ҳажми 25 мл бўлган ўлчов колбасига солинади, 3 мл 2% ли алюминий хлорид эритмаси, 1 томчи суюлтирилган сирка кислотасидан солиб белгисигача 36% этил спирти билан етказилади ва қоронғу жойдаа 40 мин қолдирилади. Сўнгра эритма “оқ лента” ли фильтр қоғоздан (ТУ-6-09-1678-77) фильтрланади ва зудлик билан = 400 нм да қатлам қалинлиги 10 мм бўлган кюветаларда оптик зичлиги ўлчанади. Солиштириш учун юқорида кўрсатилган усулда тайёрланган алюминий хлорид қўшилмаган эритма ишлатилади. Бир вақтнинг ўзида рутин- ишчи стандарт намунаси эритмасининг оптик зичлиги ўлчанади. Рутинга нисбатан флавоноидлар йиғиндисининг миқдори фоизларда (Х) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Бу ерда: Д – текширилаётган эритманинг оптик зичлиги; Д0 - рутин ишчи стандарт намунаси эритмасининг оптик зичлиги; m – рутин ишчи – стандарт намунасининг оғирилиги, г. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling