Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet50/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Эфир мойларини аниқлаш

Эфир мойлари хушбўй моддалар аралашмасидан иборат бўлиб, асосан терпеноидлар, қисман ароматик ва алифатоароматик бирикмалар гуруҳига кирган моддалардан иборат. Эфир мойлари ўсимлик хомашёсидан сув ёки сув буғи билан хайдаш, органик эритувчилар билан экстракция қилиш, пресслаш ва бошқа усуллар билан ҳам ажратиб олинади.




Тасвирланиши. Рангсиз ёки тиниқ суюқликлар, ўзига хос ҳидга ва мазага эга, секин аста оксидланиб, ранги ва ҳиди ўзгариб қолиши мумкин. Баъзи эфир мойлари туриши натижасида қуюқлашиб қолади.


Эрувчанлиги. Эфир мойлари сувда кам, жуда кам ёки амалий жиҳатдан эримайди, спирт, эфир ёки бошқа органик эритувчиларда осон эрийди ёки эрийди. Уларнинг спиртдаги эрувчанлиги қуйидагича аниқланади: ҳажми 10 мл бўлган ўлчов цилиндрга 1 мл эфир мойи олиниб, эфир мойи эригунча 0,1 мл дан маълум концентрациядаги спиртдан томчилаб қуйиб борилади.


Чинлиги. Ранги ва тиниқлигини аниқлаш учун 10 мл эфир мойи рангсиз шишадан ясалган цилиндрга солиниб, нурнинг тўғри тушиши ҳолатида аниқланади.

Ҳидини аниқлаш учун 0,1 мл (2 томчи) эфир мойи фильтр қоғозига томизилиб, текширилувчи намунанинг ҳиди стандарт намунанинг ҳиди билан солиштирилади. Солиштириш ҳар 15 минутда амалга оширилади. 1 соат давомида бу икки намунанинг ҳиди бир хил бўлиши керак.





  1. см

5 см

Мазасини аниқлаш учун 1 томчи эфир мойи билан шимдирилган фильтр қоғози тил устига қўйилади ёки 1 томчи эфир мойи 1 г қанд кукунига аралштирилиб тил устига қўйилади ва таъми аниқланади.

Ёт аралашмалардан эфир мойи таркибида спирт ёки ёғ ва минерал мойлари бўлиши мумкин.




Ёт моддалар борлигини аниқлаш.

Спирт борлигини аниқлаш учун 2 хил усулдан фойдаланилади.




1 усул бўйича соат ойначасига сув томизилиб, унинг устига 2 – 3 томчи эфир мойи томизилади. Қора фонда кўрилганда лойқаланиш кузатилмаслиги керак.


2 усул бўйича 1 мл эфир мойи пробиркага солиниб, пробирка фукцин кристалли қўйилган пахта билан берикитилгач, қайнагунгача қиздирилади. Бунда фуксин кристалли қўйилган пахта қизил – бинафша рангга бўялмаслиги керак.


Ёғ ва мойларини аниқлаш учун 1 мл эфир мойи 10 мл спирт билан чайқатилганда пробирка деворларида мой томчилари кузатилмаслиги керак. Эфир мойи таркибидаги сув дистиляция усули билан аниқланади.

Кислота сони 1 г эфир мойи таркибидаги эркин кислоталарни нейтраллаш учун сарфланадиган КОН эритмасининг мг миқдоридир. Бунинг учун 1,5 – 2 г эфир мойи 0,01 аниқликда тортиб олинади, 5 мл олдиндан нейтралланган спиртда эритилади, 0,1 м/л КОН эритмаси билан титрланади (фенолфталеин). Кислота сони (Kr) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.


64

Бу ерда: а–титрлаш учун сарфланган NaOH нинг эритмасининг ҳажми, мл; 5,61–1 мл 0,1М NaOH эритмасига мос келадиган КОН нинг мг миқдори; б – эфир мойининг оғирлиги, г.



  1. Эфир сони – 1 г эфир мойи таркибидаги эркин кислоталар аниқланилгандан сўнг мураккаб эфирларни совунлаш учун сарф бўладиган КОН нинг мг миқдоридир. Бунинг учун кислота сони аниқланган эритмага 20 мл 0,5 КОН нинг спиртли эритмаси қўшилиб, ҳаво совутгичга уланади ва сув ҳаммомида 1 соат давомида қиздирилгач 10 мл Н2О қўшилиб, КОН эритмасининг ортиқчаси 0,25 моль/л H2SO4 эритмаси билан фенолфталеин иштирокида титрланади.

Бу ерда: Vt – эфирни совунлаш учун кетган КОН эритмасининг ҳажми, мл;


28,05 – 1 мл 0,5 М КОН спиртли эритмаси таркибидаги КОН нинг мг миқдори;





  1. – эфир мойининг оғирлиги, г.

Эфир сонидан фойдаланиб мураккаб эфирлар ва боғланган спиртнинг %


миқдори ҳисобланади:


М – эфир ёки спиртнинг моль массаси;


56,1 – ўювчи ишқор (КОН) нинг молекуляр массаси.
Фенол бирикмалари миқдорини аниқлаш

Ҳажми 200 – 250 мл бўлган ўлчов колбасидаги 5 мл текширилувчи эфир мойига 150 мл 5% ли натрий гидроксид эритмасидан қўшиб, 15 минут давомида яхшилаб чайқатилади. Сўнгра эритма тиндирилади ва эфир мойи, 5% ли натрий гидроксиди эритмасидан қўшиб колбанинг градуирланган бўйнига етказилади. 1 соатдан сўнг эфир мойининг ишқор билан киришмай қолган қисмининг ҳажми аниқланади.


Эфир мойи таркибидаги фенолларнинг миқдорини ажратиш воронкасида ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун 0,5 – 0,25 л ҳажмли ажратиш воронкасига 5 мл эфир мойи ва





  1. мл 5% NaOH эритмасидан қўшилади, 15 минут чайқатиб, тиндирилади, эфир мойи қатлами градуирланган пробиркага солингач, 1 соатдан сўнг ҳажми аниқланади.

Эфир мойи таркибидаги фенолларнинг фоиз миқдори (Х4) қуйидагича ҳисобланади:


Бу ерда: 5 – текшириш учун олинган эфир мойининг миқдори;


V – 5% ли NaOH билан реакцияга киришмаган эфир мойининг ҳажми.


Бу ҳажмни ўлчанганда ҳарорат эфир мойини ўлчаб олингандаги ҳарорат билан бир хил бўлиши керак.



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling