Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


ДЎХ даги эфир мойини ажратиб олиш ва миқдорини аниқлаш


Download 1.9 Mb.
bet51/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

ДЎХ даги эфир мойини ажратиб олиш ва миқдорини аниқлаш
Майдаланган ўсимлик хомашёси тортиб олинади. Бўйни кенг, туби юмалоқ колбага ёки туби ясси колбага солинади (1000 мл ли)

300 мл сув солиниб, вертикал совутгич улаб, совутгич тиқинига металл симча ёрдамида градуирланган йиғгич махкамланади.


Йиғгич идиш деворларига ва совутгич тиқинига тегмасдан эркин ҳолда туриши лозим.


65
Колба МТҲ да кўрсатилган вақт мобайнида қайнатилади. Йиғгичнинг градуирланган қисмидаги эфир мойининг ҳажми, ҳайдаш жараёни тугагандан сўнг, ускуна хона ҳароратигача совутилгач аниқланади.


Доривор ўсимлик хомашёси (ДЎХ) таркибидаги эфир мойининг ҳажмий – оғирлик фоиз миқдори қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:


Бу ерда: V – эфир мойининг ҳажми, мл;





  1. – хомашё оғирлиги, г;

  1. – хомашё таркибидаги намликнинг фоиз миқдори, %.

Расм . Доривор ўсимлик хомашёсидаги эфир мойини аниқлаш ускунаси: а – бўйни кенг колба, б – резина тиқин, в – совуткич, г – градуирланган йиғувчи идиш.





  1. Умумий кулни аниқлаш

3 – 5 г доривор ўсимлик хомашёси (аниқ тортма) олдиндан доимий оғирликгача келтирилган чинни ёки платина тигелга солиниб, яхшилаб баланд оловда ёндирилади, кейин олов пасайтирилади. Агар яхшилаб ёнмаса NН43 эритмаси билан ишланади, буғлатилади ва муфел печида 500С куйдирилади. Эксикаторда совутиб, сўнгра умумий кул қолдиғининг оғирлиги ўлчанади.





  1. Хлорид кислотасида эримайдиган кулни аниқлаш

Умумий кулни аниқлашдан қолган қолдиқни 15 мл хлорид кислотасининг 10% эритмаси билан 10 минут чайқатиб, 5 мл иссиқ сув қўшилади. Сўнгра аниқ оғирликдаги кулсиз фильтр қоғоз орқали фильтрланади. Фильтр қоғоз, тигель, буюм ойначаси иссиқ сув билан хлор иони қолмагунига қадар ювилади. Фильтр қоғоз қолдиқ билан яна куйдирилади совутиб оғирлиги ўлчанади.





  1. Сульфат кулини аниқлаш

Доривор ўсимлик хомашёсининг аниқ тортмаси олдиндан ўлчанган тигелга солиб, устига 1 мл концентрланган Н2SO4 қўшилади ва


66
Н2SO4 қолмагунига қадар қумли ҳаммомда аста қиздирилади, сўнгра 500С ҳароратда куйдирилади ва совутиб аниқ оғирлиги ўлчанади.





  1. Доривор ўсимликлар хомашёси таркибидаги экстрактив моддаларни аниқлаш

Доривор ўсимлик хомашёси таркибидаги экстрактив моддалар миқдорини аниқлаш МТҲ да асосий таъсир этувчи моддаларнинг миқдорини аниқлаш талаб этилмаган холдагина амалга оширилади. Доривор ўсимликлар хомашёси майдаланиб диаметри 1 мм ли элакдан ўтказилгач, 1 г (аниқ тортма) олиниб 200 – 250 мл ҳажмли колбага солинади. 50 мл МТҲ да кўрсатилган эритувчи қўшиб, 0,01 г аниқликда тортилади, вертикал совутгичга улаб, 1 соатга қолдирилади, сўнгра 2 соат давомида қайнатилади. Колба совутилиб, тортилади ва массасидаги фарқ эритувчи қўшиш билан йўқотилади. Колбадаги аралашма яхшилаб чайқатилиб, фильтр қоғоз орқали ҳажми 180 – 200 мл бўлган қуруқ идишга фильтрланади. 25 мл фильтрат диаметри 4 – 9 см бўлган аниқ тортиб олинган чинни идишга солинади, 100 – 105С да қуритиш шкафида доимий оғирликкача қуритилади, 30 минут кальций хлорид доначалари солинган эксикаторда совутилади ва тезлик билан тортилади. Мутлоқ қуруқ доривор ўсимлик хомашёсига нисбатан экстрактив моддаларнинг фоиз миқдори Х қуйидагига формула бўйича ҳисобланади:


Бу ерда: m – қуруқ қолдиқ оғирлиги, г;


m1 – хомашё оғирлиги, г;
W – намлик, %.



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling