Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Download 1.9 Mb.
bet48/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Эслатма. Рутин ишчи стандарт намунаси эритмасининг тайёрланиши.
Тахминан 0,05 г (аниқ тортма) рутин стандарт намунаси (ТУ 64-4-127-96) (3 соат давомида 130 - 135С ҳароратда олинадан қуритилган) ҳажми 100 мл бўлган ўлчов колбасида 96% ли этил спиртида сувли ҳаммомнинг устида эритилади. Эритма совутилгандан кейин (хона ҳароратигача) 96% ли этил спирти билан белгисигача етказилади ва аралаштирилади.

1 мл тайёрланган эритма ҳажми 25 мл бўлган ўлчов колбасига солинади ва 3 мл 2% ли алюминий хлорид эритмасидан қўшиб юқорида келтирилгани бўйича аниқланади.


2% алюминий хлорид эритмасини тайёрлаш


2,00 г алюминий хлоридни ҳажми 100 мл бўлган колбага солиб 96% ли этил спиртида эритилади ва белгисигача 96% этил

спирти билан етказилади.


Сақлаш муддати: 3 ой.


Рутинга нисбатан флавоноидлар йиғиндисининг миқдори 0,045% дан кам бўлмаслиги керак.

61
Глицирризин кислотасининг миқдорини аниқлаш


20,0 мл бальзам чинни идишда 60С ҳароратда иссиқ ҳаво ёрдамида қуюқ смоласимон қолдиқгача буғлатилади. Қолдиқ 60 мл метанол билан стаканга ўтказилади ва - 10С ҳароратда 1 соат давомида колер ва асал тўлиқ чўкмага тушиши учун ушлаб турилади. Сўнгра эритма чўкма билан биргаликда ҳажми 100 мл бўлган ўлчов колбасига фильтрланади. Фильтрдаги қолдиқ 3 марта 10 мл музлатилган метанол билан ювилади ва шу эритувчи билан белгисигача етказилади.

Таҳлил “Agilent technologies” фирмасида чиқарилган юқори самарали суюқлик хроматографида қуйидаги шароитда олиб борилади.


Колонка Zorbax Eclipse ХДУ С-18,3х150 мм. Заррачалар катталиги 3,5 мкм.


Детектрлаш 254 нм да.


Харакатчан (қўзғалувчан) фаза: ацетонитрил – метанол – сув – музлатилган сирка кислотаси (35:20:44:1).

Ўтиш тезлиги: 1,00 мл/мин.


Стандарт намуна сифатида “Ўзкимёфарм” ОАО да чиқарилган таркибида 87% дан кўп миқдорда глизирризин кислотасининг битта аммонийли (ГКБА) тузининг ишчи андоза намунасидан фойдаланилди (ФС РК 42-350-2002).


Стандарт намуна тайёрлаш


Тахминан 10 мл (аниқ тортма) ГКБА тузининг ишчи стандарт намунаси ҳажми 100 мл бўлган ўлчов колбасида қўзғалувчан фазада аралаштирилади ва белгисигача шу эритма билан етказилади (А эритма). 10 мл А эритма кейинчалик 25 мл гача қўзғалувчан фазада суюлтирилади (Б эритма).


Хроматографиялаш


Ускунанинг инжекторига 20 мкл текширилаётган ва ГКБА тузининг эритмалари киритилади.

Юқорида келтирилган шароитда ГКБА тузи эритмасининг ушланиш вақти 3,2 – 4,2 мин га тенг.


ГКБА тузининг мг/100 мл даги миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Sтек  aaн  10  100  W  100


Х =

S  100  25  20  100


Бу ерда: Sтек – ГКБА тузининг текширилаётган эритмадаги чўққи юзаси;


S – ГКБА тузининг стандарт эритмадаги чўққи юзаси;

a – ГКБА тузининг ишчи стандарт намунасининг (ИАН) оғирлиги, мг; W – ГКБА тузининг стандарт намунадаги фоиз (%) миқдори.


ГКБА тузининг бальзамдаги миқдори 30 мг/100 мл дан кам, спирт миқдори 32% дан кам бўлмаслиги керак (ДФ ХI, 1 қ,

26 б.).

рН муҳит 4,0 дан 6,0 гача (потенциометрик усул; ДФ ХI, 1қ, 113 б.).
Қуруқ қолдиқ 10% дан кам бўлмаслиги керак (ДФ ХI, 2 қ, 149 б.).

Идишнинг дори моддаси билан тўлдириш ҳажми (ДФ ХI, 2 қ, 140 б.), микробиологик тозалаги (ДФ ХI, 2 қ, 193 б.) ҳам аниқланади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling