Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Масалани иқтисодий математик модели
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхона ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни оптималлаш
Масалани иқтисодий математик модели
Масаланинг оптималлик мезони қилиб, барча мутахассислар бўйича бажарилиши керак бўлган ҳамма ишлар учун минимал вақт сарфлаш асос қилиб олинади: 1) Ҳар бир мутахассис фақат бир ишга бириктирилади: 2) Ҳар бир ишни фақат битта мутахассис бажариши мумкин: . Корхона ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни оптималлаш. а) Математик моделларни корхона ишини режалаштиришда қўлланиши зарурлиги. б) Корхона ишлаб чиқариш қувватидан оптимал фойдаланиш масаласини иқтисодий - математик қўйилиши. в) Корхона оптимал режасини таҳлил қилишда оптимал баҳоларни қўлланиши. Ҳозирги вақтда миллий иқтисодиёт тизими бозор иқтисодиётига ўтиш даврида турибди. Бозор иқтисодиёти деганда, биз ҳар бир корхонани мустақиллиги, ўз-ўзини фаолиятини бошқариш имкониятларига асосланиб, корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулотлари нархини бозорда аниқлаш, маҳсулотга талаб бўлса, унинг сифати истеъмолчиларни қониқтирса, демак корхона даромади кўпаяди, ишчиларнинг фаровонлиги ошади, корхонада қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга имконият туғилади. Демак, қанчалик корхона ресурслари оптимал сарфланса ва сифатли маҳсулот кўп ишлаб чиқарилса, шунча даромад кўпаяди. Корхонани бир неча иш юритиш вариантларидан энг оптималини топишда оптимал бошқаришни, математик усулларни аҳамияти ошиб боради. Эски хўжалик даврида ҳам ЭҲМлар қўлланган, лекин улар тўлиқ иқтисодий таҳлилда ўз ўринларини топмади. Назарий томондан ривожланди-ю, хўжалик механизми қабул қилмади, чунки оптимал бошқаришга корхоналарда қизиқиш бўлмаган. Ресурс фондлари юқоридан берилар эди, хўжалик ҳисоби йўқ, маҳсулот албатта реализация қилинади, ойлик чегараланган, ортиқча даромад бюджетга ўтиб кетади ва ҳоказо. Ҳозирги замон саноат корхоналарида техник, иқтисодий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этмай, туриб ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш масаласини ҳал этиш қийин. Бу масалани фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан, хусусан математик усуллар ва ЭҲМлардан оқилона фойдалангандагина амалга ошириши мумкин. Корхонада қуйидаги оптимал режалаштириш масалалари қўйилади: 1. Корхона ишлаб чиқариш қувватларидан оптимал фойдаланиш масалалари. 2. Ишлаб чиқариш воситаларини оптимал усулда юклаш масаласи. 3. Техник материалларни оптимал қирқиш масаласи. 4. Корхона ишчиларни иш жойларига оптимал тақсимлаш масаласи. Саноат корхоналарининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичла-ридан бири, уни ишлаб чиқариш қувватидир. Бу кўрсаткич орқали корхонанинг ишлаб чиқариш дастури белгиланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўллари ҳамда иқтисодий объектлар ва ишлаб чиқариш захиралари аниқланади. Ишлаб чиқариш қувватидан тўла фойдаланиш ҳозирги вақтда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Математик моделлар берилган ресурсларга кўра маҳсулот ҳажми ва таркибининг оптимал вариантини топишга ёрдам беради. Бу масала қуйидаги ҳолда вужудга келади, яъни агар ишлаб чиқариш ресурслари ҳажми аниқ бўлганда ҳамда ушбу ресурслар асосида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқариш зарур бўлганда. Масалани ечиш натижасида унинг оптимал ишлаб чиқариш дастури аниқланади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling