Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби


Download 4.01 Mb.
bet11/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби. Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шакл бўйича тўлдирилади.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси шаклида расмийлаштирилади ва ушбу варақа саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига илова қилинади.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан белгиланади.

ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ХАВФЛИЛИК ДАРАЖАСИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар» «ЎЗКИМЁСАНОАТЛОЙИНА» ОАЖда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларини саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чоралари ҳақида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 496-модда) асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу Услубий кўрсатмалар хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавф таҳлилининг услубий тамойиллари, атамалар ва тушунчалар, таҳлил тартиби ва натижаларни расмийлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар, шунингдек хавф-хатар ва авариялар хавфини таҳлил қилишнинг асосий усулларини кўрсатиб беради.
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар» (кейинги ўринларда — Услубий кўрсатмалар) хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга оширадиган ташкилотлар, экспертиза ва суғурта ташкилотлари мутахассисларига, саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқувчилар ва хавф таҳлили соҳасидаги мутахассисларга жорий этилади.


Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling