Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 1.35 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва атамалар
- Мавзу ўқув мақсади
- Моний ҳаёти ва унинг диний фаолияти
7-МАВЗУ. МОНИЙЛИК ВА МАЗДАКИЙЛИК
Режа Моний ҳаёти ва унинг диний фаолияти. Монийлик (Манихейство) таълимоти. Маздакийлик (Маздакизм) таълимоти ва ҳаракати. Таянч сўз ва атамалар Моний Фараклет Ктесифон Санавия Дуализм Сурайк Патик Месопотамия Бобил Мавзу ўқув мақсади: Монийлик ва маздакийлик динларининг келиб чиқиши, асосчилари, муқаддас манбалари, уларнинг пайдо бўлишидаги тарихий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар билан талабаларни таништириш.
Монийлик динининг асосчиси Сурайк Патик ҳисобланади. Кейинчалик унга Моний – руҳ лақаби берилган. Унинг номи арабийлаштирилган тўла шакли X аср араб тарихчиси Ибн ан-Надимнинг “Фиҳрист” китобида Моний ибн Фаттак Бобак ибн Абу Барзам деб зикр этилган. Монийнинг аждодлари Парфия подшоҳлари Аршакийлар хонадонига қариндош бўлган ва ўз даврида Парфияга қарам Бобил юртига юқори мансаблардан бирига тайинлаб юборилган. Монийнинг милодий 216 йилда (Аршакийлар подшолиги тугаб, сосонийлар ҳукмронлиги бошланишига ўн йил қолган бир пайтда) Бобил яқинидаги Мардину қишлоғида туғилишини мазкур тарихий жараён билан белгилайдилар. Монийнинг онаси Марям ёзма манбаларда хабар берилишича, Парфияда нуфузли Камсаракан уруғидан бўлиб, у ҳам Аршакий подшолари хонадонидан бўлган. Монийнинг болалик ва ёшлик йиллари Бобилнинг шимолий ҳудудларида, сомий (семитик) тилли маҳаллий муҳитда ўтган. Зийрак, қизиқувчан, кўпинча ўз фикрлари оғушида ўйчан юрувчи Моний болалик чоғида отасининг хизмати тақозоси билан Бобил яқинидаги ал-Мадоин (Ктесифон) шаҳрига кўчиб келади. Бу ерда шаҳар марказидаги ибодатхона ўзининг салобати, ҳашами билан болани мафтун этади. Моний аввалига мажусий динига эътиқод қилган, у қадимги динларнинг қонун-қоидалари ва йўналишларини яхши билган эди. У мажусийлар ибодатхонасига тез-тез бориб турди. Кунлардан бирида ибодатхонага келган Моний онгига сирли илоҳий товуш эшитилади. Ибодатхонадаги турли диний анъаналар 12 ёшли Моний учун ўз мазмунини йўқотади. Аввалига у ўша замон учун жозибали бўлган гностикларнинг “Муғтасила” (ювинувчилар) номли жамоасига аъзо бўлади. Тезда бу жамоадан ҳам кўнгли тўлмай қолади. Ниҳоят, чуқур тафаккурга берилган Моний 12 ёшида ўзига илоҳий хабар келганини маълум қилади. Унга ўзидан хабар берган илоҳнинг номини Моний “Икки моҳият Руҳи” деб атайди. Шунга кўра, Моний дини дуалистик ғояга асосланган деб айтиш мумкин. 241 йилда, Моний 24 ёшга етганда унга ўз илоҳидан яна хабар етишади. Шундан сўнг Моний ўзининг даъватчилик фаолиятини бошлайди. Бу пайтда Эронда Аршакийлар подшолиги тугаб, Сосонийлар сулоласининг асосчиси Ардашир Попак ўғлининг подшолиги ниҳоялаб қолган эди. Унинг ўғли Шопур I (242-273) Моний таълимотининг илк ҳомийсига айланди. Подшоҳ Шопурнинг тахтга ўтириш маросими пайтида Моний биринчи марта ўз таълимотини баён қилиб ваъз айтган. У ўзини само нури элчиси ҳисоблаган ҳамда ўзининг таълимотида урушмаслик, мол-дунё тўпламасликка даъват этади.
Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling